Молиявий муносабатларнинг бошқа иқтисодий муносабатлардан фарқланувчи характерли белгилари ҳақида гапиринг?


Тижорат банклари томонидан амалга ошириладиган молиявий назорат қандай хусусиятларга эга?


Download 361.26 Kb.
bet15/57
Sana26.10.2023
Hajmi361.26 Kb.
#1724915
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   57
Bog'liq
Moliya(1-200). - копия

72. Тижорат банклари томонидан амалга ошириладиган молиявий назорат қандай хусусиятларга эга?

73. Молиявий назорат турлари, шакллари ва методлари тушунтиринг.


Молиявий назорат самарадорлиги уни амалга оширишнинг турлари, шакллари ва усуллари билан таъмин-ланади. Молиявий назорат турли мезонлар бўйича шартли равишда таснифланиши мумкин.
Молиявий назоратни амалга оширувчи субъектларга кўра унинг қуйидаги турлари мавжуд:
~умумдавлат молиявий назорати;
~идоравий молиявий назорат;
~хўжалик ичидаги молиявий назорат;
~жамоатчилик молиявий назорати;
~мустақил молиявий назорат.
Мустақил молиявий назорат махсус органлар: аудиторлик фирмалари ва бошқа хизматлар томонидан ўтказилади. Аудиторлик фаолиятининг асосий мақсади текширилаётган субъектнинг молиявий ҳисоботининг ишончлилиги бўйича хулоса бериш ҳамда молиявий бозорга ишончли ахбарот беришни таъминлашан иборат.
Молиявий назоратнинг шаклларини қуйидаги мезонлар бўйича классификация қилинади:
~ўтказиш вақти бўйича
~амалга оширилиш регламенти;
~назоратнинг субъектлари;
~назоратнинг объектлари.

Ўтказилиш вақтига кўра молиявий назоратнинг шакллари қуйидагиларни ўз ичига олади:


дастлабки;
жорий (оператив);
навбатдаги (келгуси, сўнгги).
Дастлабки молиявий назорат корхоналарнинг молиявий режаларини, ташкилот ва муассасаларнинг даромад ва харажтлар сметаларини, бюджет лойиҳалари, битим шартномалари ва бошқаларни тайёрлаш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш босқичларида амалга оширилади. Бунинг натижасида меҳнат, моддий ва молиявий ресурсларни нотўғри, нооқилона сарфланишини ва субъектларнинг салбий молиявий натижага эришиларини олди олинади.
Жорий молиявий назорат субъектларнинг, жумладан давлат, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг молиявий режаларини амалга ошириш жараёнида молиявий тартиб-қоидалар бузилишининг олдини олиш мақсадида молия ва ғазначилик органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, ташкилотларнинг ҳисобчилари, молиявий хизмат бўлимлари томонидан доимий равишда ўтказилади.
Навбатдаги (кейинги) молиявий назорат ҳисобот даври ва молиявий йил якунланганидан кейин амалга оширилади. Бунда бюджет ижроси, бюджет муассасаларининг смета ижроси, шунингдек корхоналар ва ташкилотларнинг молиявий режаларини бажарилиши натижасида молиявий маблағларнинг сарфлашишини мақсадга мувофиқлиги текширилади.

Амалга оширилиш регламенти бўйича молиявий назоратнинг шакллари қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:


1.мажбурий (ташқи);
2.ташаббусли (ички).

Молиявий назорат уни амалга ошириш усуллари ёрдамида амалга оширилади ва амалиётда унинг қуйидаги усулларидан фойдаланилади:


~текширув;
~тадқиқ этиш;
~бошқарув назорати;
~молиявий ҳолат таҳлили;
~кузатув (мониторинг);
~тафтиш.

74. Давлат молиявий назорати органларининг вазифалари ва функсияларини айтиб беринг.


Молиявий назорат тизимида умудавлат назорат органлари, махсус молиявий назорат органлари алоҳида аҳамиятга эга.
Давлат молиявий назорати давлатнинг молия сиёсатини амалга оширишга ва молиявий барқарорлик учун шароитларни яратишга қаратилган. Бу нарса, энг аввало, барча даражалардаги бюджетлар ва нобюджет фондларни ишлаб чиқиш, муҳокама қилиш, тасдиқлаш ва ижро этиш, корхона ва ташкилотлар, банклар ва молиявий корпоратсияларнинг молиявий фаолияти устидан назоратни англатади.
Молиявий назоратнинг мустақиллиги назорат органининг молиявий жиҳатдан мустақиллиги, назорат органлари раҳбарларининг ваколат муддатларининг парламент муддатларидан узоқлиги, шунингдек уларнинг конституцион характери билан таъминланиши керак. Объективлик ва компетентлик (лаёқатлилик, қодирлик) назоратчилар томонидан амалдаги қонунчиликка сўзсиз итоат этилишини, тафтиш ишларини амалга оширишнинг белгиланган (ўрнатилган) стандартларига (андозаларига) қаттиқ риоя этиш асосида назоратчилар ишининг юқори касбий даражада бўлишини тақоза этади.

75. Ў’збекистон Республикаси Бюджет кодексига асосан Ў’збекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бюджет соҳасида қандай ваколатлар берилган?


Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бюджет соҳасида қуйидаги ваколатлар берилган:
~Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, шунингдек солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнини ташкил этади ҳамда мувофиқлаштириб боради;
~Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, шунингдек солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳаларини кўриб чиқиш ҳамда тегишли хулоса тақдим этиш учун Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига юборади;
~бюджетнома лойиҳасини кўриб чиқади ва тасдиқлайди;
~бюджетномани Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарига тақдим этади;
~давлат бошқаруви органларининг Давлат бюджетини ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларини ижро этиш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб боради ҳамда назорат қилади;
~Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни ҳар чоракда кўриб чиқади;
~ўтган молия йили учун Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни ташқи аудит ўтказиш ҳамда баҳолаш учун Ўзбекистон ~Республикаси Ҳисоб палатасига юборади;
~Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг тегишли даврдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига тақдим этади;
~Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексига асосан, хусусан Давлат бюджети харажатларига, республика бюджетининг харажатлар ёйилмасига ва Давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетларига ўзгартиришлар киритиш тартиби назарда тутилган ҳолларда молия йили мобайнида Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари параметрларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқади;
~Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;
~Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тўғрисида қарорлар қабул қилади.

76. Назоратнинг суб'еклари бо'йича молиявий назоратнинг шаклланишини тушунтиринг.


Молиявий назорат субъектлари бўлиб ваколатли давлат органлари, шунингдек, молиявий қонунларга риоя қилини-шини текшириш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган нодавлат ташкилотлар ва муассасалари ҳисоб-ланади.
Назорат остида бўлган субъектларга давлат ҳокимияти органлари, маҳаллий бошқарув органлари, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва молиявий битимларни бажарувчи жисмоний шахслар киради.
Давлат молиявий назоратининг мақсади давлат молиявий фаолиятининг қонунийлиги ва самарадорлигини таъминлаш сифатида белгиланиши мумкин.

77. Марказий банк фаолиятининг устувор ё'налишлари ҳақида гапиринг.


Марказий банк назорат функсияларини бажариш бўйича ўз ваколатларини амалга ошириш юзасидан банк операцияларини амалга ошириш, бухгалтерия ҳисобини юритиш ва банк статистик ҳисоботини юритиш, йиллик ҳисоботларни тузиш учун банклар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қоидаларни белгилайди.
Мамлакатимизда банк тизимининг барқарор фаолият кўрсатиши устидан самарали назоратни ва Марказий банк фаолиятини янада такомиллаштиришни таъминлаш мақсадида қуйидагилар Марказий банк фаолиятининг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:
биринчидан, асоссиз инфлятсион кутилмаларни олдини олиш мақсадида инфлятсион таргетлашнинг принтсип ва механизмларини босқичма-босқич татбиқ қилиш билан пул-кредит сиёсати ва унинг инструментларини тубдан такомиллаштириш, ушбу усулга ўрта муддатли истиқболда тўлиқ ўтиш ва пул-кредит соҳасида амалга оширилаётган сиёсат ва чораларнинг шаффофлигини ошириш;
иккинчидан, инфляция омилларини чуқур ўрганиш ва тўлов балансини ҳисобини юритиш ва таҳлил қилиш тизимини тўлиқ шакллантириш асосида пул-кредит сиёсатини шакллантириш, қабул қилиш ва амалга ошириш услубларини такомиллаштириш мақсадида статистик, таҳлилий ва тадқиқот базасини ривожлантириш;
учинчидан, банк тизимини тартибга солиш ва назорат қилиш механизмларини, шу жумладан тижорат банклар фаолиятида юзага келадиган муаммоларни дастлабки босқичларида аниқлаш ва уларни бартараф этувчи чоралар кўриш имконини берувчи тижорат банклар таваккалчилигини бошқариш ва баҳолаш тизимини такомиллаштириш;
тўртинчидан, ўрта ва узоқ муддат истиқболларда иқтисодиётни барқарор ўсишини таъминловчи муҳим таркибий қисм сифатида банк тизимини ривожлантириш, тижорат банклар ва тадбиркорлик субъектларининг ўзаро тўлиқ шериклик муносабатларини шакллантириш, аҳолининг банк тизимига ишончли институтсионал шерик сифатида ишончини мустаҳкамлаш учун рақобат шароитларни яратиш;
бешинчидан, тўлов тизимини янада ривожлантириш, шу жумладан реал вақт режимида тезкорлик билан ҳисоб рақамларни бошқариш ва банк операцияларини ўтказиш имконини берувчи масофадан банк хизматлари кўрсатган ҳолда тижорат банкларининг самарали ахборот алмашинуви тизимини ташкил этиш;
олтинчидан, нобанк кредит ташкилотларининг молиявий барқарорлигини кучайтириш, шунингдек уларнинг фаолияти устидан назоратни кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
Еттинчидан, банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқи ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлаш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига молиявий очиқликни ва уларнинг саводхонлик даражасини ошириш.
Марказий банкка қуйидаги ҳуқуқлар берилган:
~банклардан ҳисоботлар ва бошқа ҳужжатларни олиш ва текшириш, уларнинг фаолияти, жумладан операциялари тўғрисида ахборот, маълумотларни сўраш ва олиш;
~олинган ахборот, маълумотлар бўйича тушунтиришлар талаб қилиш;
~банкларнинг ички аудити бўйича талаблар белгилаш;
~банк активларини сифат бўйича тасниф қилиш ва активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун шундай захиралар тузишни талаб қилиш;
~банкларга улар фаолиятида аниқланган тартиббузарликларни бартараф этиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган ёзма буйруқлар, кўрсатмалар жўнатиш.
78. Молиявий назоратнинг олдида турган энг асосий вазифалар нималардан иборат?
Молиявий Назорат вазифалари қуйидагилардан иборат:
- Амалдаги қонунлар ва ме'ёрий ҳужжатларга риоя этилишини та'минлаш;
- Молиявий ресурсларга бо'лган эҳтиёж ва пул даромадлари ва халқ хо'жалиги маблаг'лари миқдори о'ртасидаги мувозанатни та'минлаш;
- Давлат бюджети олдидаги молиявий мажбуриятларнинг о'з вақтида ва то'лиқ бажарилишини та'минлаш;
- молиявий ресурсларни о'сиши учун ишлаб чиқариш ичидаги захираларни, шу жумладан харажатларни камайтириш ва рентабелликни ошириш учун захираларни аниқлаш;
- Корхонада моддий бойликлар ва пул ресурсларидан оқилона фойдаланишга ко'маклашиш;
- О'тказишнинг то'г'рилиги бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот бериш;
- Юқори таъсирни тарг'иб қилиш ташқи иқтисодий фаолият корхоналар;
- валюта операцияларини амалга оширишнинг то'г'рилиги;
- Бюджетга тушумларни ко'пайтириш ва давлат мулкини сақлаш.

79. Аудитнинг асосий тамойили нимадан иборат?


Аудиторлик фаолияти мустақиллик, холислик, эркинлик, профессионал малакалилик ва махфийлик принтсиплари асосида амалга оширилади.Аудит назоратининг асосий тамойили унинг мустақиллиги бўлиб, бунда асосан текширилаётган субъектнинг молиявий ҳисоботи тўғрисидаги касбий фикрини ифодалашда бирор томоннинг таъсири остида бўлишдан унинг озод эканлигини тушуниш лозим. Шу билан бирга, яна шуни ҳисобга олиш керакки, аудит барча мамлакатларда етарли даражада қаттиқ тартибга солинади.
Аудиторлик текшируви назорат қилувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ташаббусига кўра аудиторлик ташкилоти ва ушбу органлар ўртасида тузилган шартнома асосида ўтказилади ҳамда унга мазкур шартнома асосида ҳақ тўланади.
Аудиторлик текширувини ўтказиш бўйича ишларга ҳақ тўлаш аудиторлик текширувини белгилаган орган ҳисобидан амалга оширилади.

80. Давлат солиқ хизмати органларининг молиявий назоратга оид асосий вазифалари нималардан иборат?


Давлат солиқ хизмати органларининг молиявий назоратга оид асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
~солиқ қонунчилиги, солиқлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бюджетдан ташқари Пенсия фондига мажбурий
~тўловларнинг ўз вақтида ҳисоблаб ёзилиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини назорат этиш;
~солиқ қонунчилигига риоя этилишининг зарурий шартларини таъминлаш, солиқ тўловчиларга солиқ мажбуриятларини бажаришда ёрдам кўрсатиш, солиқ бўйича қоидабузарликларни аниқлаш, огоҳлантириш ва тўхтатиб қўйиш.
Давлат солиқ хизмати органлари ўз ваколати доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
~солиқ тўловчиларда (жумладан солиқ тўловчилар билан боғланган қарши субъектларда) Ўзбекистон Республикаси нобюджет Пенсия фондига мажбурий тўловларнинг ўз вақтида ҳисоблаб ёзилиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши билан боғлиқ бўлган молиявий ҳужжатларни, шунингдек экспорт-импорт операциялари билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни текшириш, текширув вақтида юзага келадиган масалалар бўйича зарур бўлган тушунтириш, маълумотнома ва маълумотларни олиш;
~қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда юридик шахслар ҳамда жисмоний шахсларнинг банклардаги ва бошқа молия-кредит ташкилотларидаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш.
Давлат солиқ хизмати органлари ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни бошқа давлат бошқарув органлари, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқарув органлари, статистика ва молия органлари, банклар ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро биргаликда бажарадилар. Кўрсатилган органлар ва ташкилотлар солиқ хизмати органларига солиқ қонунчилигига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш ва солиқ қонунбузарлигига қарши курашда ёрдам беришлари шарт.

81. Ички фирмавий молиявий назоратнинг характерли хусусиятлари нималардан ташкил топади?


Бозор иқтисодиёти асосларининг шаклланиши давлат назорат органларининг бевосита иштирокисиз амалга ошириладиган молиявий назоратнинг турлари ролини оширади. Юқорида қайд этилгандек, молиявий назоратнинг нодавлат турларини ички фирмавий (корпоратив) назорат, тижорат банклар томонидан мижоз-ташкилотлар устидан назорат, аудиторлик назоратлари ташкил қилади.
Ички хўжалик молиявий назорат корхона, муассаса, фирма, корпоратсияларнинг ички иқтисодий хизматлари, яъни бухгалтерия, молия бўлими, молиявий менежмент хизматлари ва бошқалар томонидан ўз корхонаси, филиаллари ва шуъба тузилмаларининг молиявий фаолияти устидан амалга оширилади.

82. Аудиторлик назоратининг асосий вазифалари нималардан иборат?

Нодавлат молиявий назоратининг бир тури мустақил аудиторлик назорати бўлиб, ушбу назорат мустақил малакали мутахассислар томонидан корхонанинг молиявий ҳисоботини ёки у билан боғлиқ молиявий ахборотни ушбу ҳисобот ёки ахборотнинг қонун ва бошқа меъёрий хужжатларга мувофиқлик даражаси тўғрисида хулоса чиқариш мақсадида тадқиқ этишдан иборатдир.
Аудиторлик назоратининг асосий вазифалари бухгалтерлик ва молиявий ҳисоботнинг ишончлилигини ҳамда амалга оширилган молиявий ва хўжалик операцияларининг амалда бўлган меъёрий ҳужжатларга мувофиқлигини аниқлаш, текширилаётган иқтисодий субъектларнинг тўлов-ҳисобот ҳужжатларини, солиқ декларацияларини ва бошқа молиявий мажбуриятларини текширишдан иборат.

83. Ички назорат тизими принспларини тушунтиринг.


Ички назорат тизими қуйидаги принтсипларга асосланади:
~тўхтовсиз ишлаш – ички назорат тизимининг доимий ва тегишли ишлаши, корхонада меъёрдан оғишларни ўз вақтида аниқлаб, уларнинг келажакда келиб чиқишини олдини олишга имкон беради;
~ички назорат тизими барча иштирокчиларининг ҳисобдорлиги – ҳар бир шахс томонидан олиб бориладиган назорат функсияларининг ижро сифати ички назорат тизимининг бошқа иштирокчиси томонидан назорат қилинади;
~хизмат вазифаларини тақсимлаш – корхона назорат функсияларини такрорламасликка харакат қилади, ва бу функсиялар ишчи-ходимлар ўртасида шундай тақсимланиши керакки, бунда маълум бир актив, операциялар ҳисоби, активлар бутлигини таъминлаш ва уларни саноқдан ўтказиш операцияларини тасдиқлаш билан боғлиқ функсиялар айнан бир шахсни бирлаштирмаслиги керак;
~операцияларни тегишлича маъқуллаш ва тасдиқлаш – корхона ваколатли шахсларнинг ўзларининг тегишли ваколатлари доирасида молиявий-хўжалик операцияларининг барчасини тасдиқлаш учун тартиб ўрнатишга харакат қилади;
~доимий ривожланиш ва такомилаштириш;
~ва бошқалар.

84. Ҳисоб палатаси о'з фаолиятини амалга ошириш жараёнида қандай ҳуқуқларга эга?


Ҳисоб палатаси ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида ҳуқуқларга эга:
~давлат ва хўжалик бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа органлар ҳамда ташкилотлардан ўзининг ваколатига кирувчи масалалар бўйича материаллар ва маълумотларни сўраб олиш;
~ўзига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун давлат органлари ва ташкилотларнинг маълумотлар базасига кириш;
~Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банкдан давлат маблағларини банк ҳисоб рақамларидаги ва ягона ғазна ҳисобварағидаги ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни сўраб олиш;
~текшириш ўтказиш ва унинг натижалари бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;
~текширишлар ўтказиш учун ўз ваколати доирасида давлат органлари ва уларнинг вакиллари, нодавлат аудитор хизматлари ва алоҳида мутахассисларни жалб қилиш;
~Давлат бюджети даромадлари прогнозининг тўғрилигини баҳолаш, солиқ солинадиган базани кенгайтириш, солиқларнинг йиғилувчанлиги тўлиқлигини ва солиққа тортиш объектларининг тўлиқ ҳисобга олинишини таъминлаш бўйича ўтказиладиган назорат тадбирларига молия, солиқ ва бошқа органларнинг ходимларини жалб этиш;
~Ҳисоб палатаси ваколатлари доирасига кирувчи масалалар бўйича текширилаётган ташкилотнинг мансабдор шахсларидан ёзма тушунтиришлар олиш;
~назорат тадбирлари натижалари бўйича қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш, давлат органлари ва ташкилотларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш, самарасиз солиқ ҳамда божхона имтиёзларини бекор қилиш, солиқ маъмуриятчилиги ва солиқ солинадиган базанинг тўлиқ қамраб олинганлигини яхшилашга қаратилган солиқ ставкаларини ўзгартириш юзасидан таклифлар киритиш;
~ўз ваколатлари доирасида давлат органлари ва ташкилотларга уларнинг маълумотлар базасидаги номувофиқликларни бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;
~Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасига, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ҳудудий давлат солиқ ва молия органлари раҳбарларига нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида тақдимномалар киритиш;
~Ҳисоб палатаси билан олдиндан келишилиб олиниши белгиланган барча масалалар бўйича тегишли хулосалар бериш.

85. Давлат бюджетининг моҳияти, функсиялари ва аҳамиятини айтиб беринг.


Моҳиятига кўра давлат бюджети мамлакат молия тизимининг таркибий қисми бўлиб, шунга мос равишда молия тизимига доир барча белги (хусусият)ларга эга ва унга тегишли бўлган барча функсияларни бажаради. Бир вақтнинг ўзида, давлат бюджети фақат ўзига хос бўлган характерли хусусиятларга ҳам эгадирки, улар ўз навбатида, давлат бюджетини молия тизимининг бошқа бўлинмаларидан ажратиб туради ва унда марказий ўринни эгаллашга асос бўлади. Унинг ана шундай хусусиятларидан бири бевосита давлатга тегишли эканлигидир. Ҳақиқатдан ҳам ҳар бир мамлакатда давлат барча молиявий муносабатларнинг ташкилотчиси бўлса-да, унинг бу хислати, яъни мамлакатнинг моддий ва молиявий ресурсларни асосий тақсимловчи сифатидаги роли фақат бюджетда катта куч билан намоён бўлади.

86. Давлат бюджетининг даромадлари о'зининг яхлитлиги (ягоналиги, бирлиги) билан фарқланишини тушунтиринг.


Давлат бюджетининг даромадлари ўзининг яхлитлиги (ягоналиги, бирлиги) билан фарқланади ва улар ягона мақсадга – ижтимоий эҳтиёжларни қондиришга хизмат қилади. Ундириш методлари, тўловчиларнинг таркиби, тўлаш муддат-лари ва ҳоказоларда катта фарқланишлар бўлишига қара-масдан, уларнинг барчаси давлат пул фондини шакллантириш бўйича давлат ва тўловчилар ўртасида вужудга келган тақсимлаш муносабатларини ташувчилар (ифодаловчилар)дир. Бу ўз навбатида, маблағларни тўловчилар билан давлат ўртасидаги муносабатларнинг барчаси орасидан молиявий (бюджет) категориянинг бир кўриниши сифатида алоҳида муносабатларни ажратиб олишга асос яратиб беради. Агар молия иқтисодий категория сифатида эътироф этилган бўлса, давлат бюджети бу категориянинг таркибий қисми, кўринишларидан биридир. Ўз навбатида, давлат бюджети ўзига тегишли бўлган (бюджет) категорияларни вужудга келтиради. Улар давлат бюджети деб номланган категорияга нисбатан маълум даражада бўйсунувчанлик характерига эга бўлиб, унинг таркибий қисмлари сифатида майдонга чиқади. Ана шундай давлат бюджети категорияларидан бири давлат бюджетининг даромадларидир.

87. Давлат бюджетининг харажатлари ҳақида айтиб беринг.


Давлат бюджетининг харажатлари, худди унинг даромад-лари сингари, иккиёқлама характерга эга. Бир томондан, бу давлатнинг харажатлари, бошқа томондан эса – субъектларнинг ихтиёрига тушадиган қайтарилмайдиган маблағлар бўлиб, уларнинг даромадларига айланади ва улар томонидан турли мақсадларга мўлжалланган тегишли фондларни шакллантиришда фойдаланилади. Ана шу ик-киёқлама характер давлат бюджети харажатларининг якуний эмас, балки тақсимлаш жараёнларининг оралиқ босқичи экан-лигидан далолат беради. Бу ерда давлат бюджети фондларининг эгаси – давлат ва пул маблағларини олувчилар – субъектлар ўртасида янги тақсимлаш муносабатлари пайдо бўлади. Бу босқичда (биринчисидан фарқли ўлароқ) давлат ва аҳоли ўртасида бевосита тақсимлаш муносабатлари вужудга келмайди. Чунки бу босқичда истеъмол мақсадлари учун ажра-тилган барча давлат бюджети ресурслари тегишли субъектларнинг фондларини (масалан, ижтимоий соҳа ходимларининг иш ҳақи фонди, ижтимоий истеъмол фондлари ва бошқалар) шакл-лантиришга йўналтирилади.
Даромадлар сингари, давлат бюджетининг харажатлари ҳам объйектив иқтисодий (бюджет) категория(си)дир. У категория сифатида бюджетни тақсимлаш муносабатларининг маълум бир якуний қисмини абстракт ҳолда умумлаштиради. Уларнинг моддийлашуви бюджетдан субъектларга пул маблағларининг тескари оқими билан характерланади. Бу муносабатларнинг асосида молия тизимининг барча бўлин-маларига хос бўлган тақсимлаш жараёни – пул фондларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш ётади. Лекин бу ерда жараён тескари тартибда содир бўлади: пул фонд-ларини шакллантириш улардан фойдаланишидан олдин содир этилмасдан, давлат бюджети маблағларидан фойдаланувчиларда фондларнинг шаклланишига олиб келади.

88. Давлат бюджетининг баҳо билан о'заро бог'лиқлиги характерини тушунтиринг.


Давлат бюджетининг баҳо билан ўзаро боғлиқлиги икки ёқламалик характерга эга. Бир томондан, давлат бюджети баҳо меха-низмидан молиявий ресурсларни жалб қилиш учун фойда-ланади. Масалан, давлат бюджети даромадларнинг бир қисми қўшилган қиймат солиғи шаклида бўлиб, бу солиқ баҳонинг, аниқроғи, соф даромаднинг элементлари таркибига киради. Бу баҳо кўринишида давлат бюджети томонидан соф даро-маднинг бир қисмини давлатнинг ихтиёрига олишда алоҳида механизм ролини ўйнамоқда. Бошқа томондан эса, давлат бюджети мол этказиб берувчиларнинг йўқотганларини қоп-лаш (компенсатсия қилиш) йўли билан баҳонинг қийматдан фарқланишида молиявий имкониятлар яратиб, баҳоларни шакллантиришда ҳам иштирок этади. Масалан, мамлакатимизда аграр соҳа учун қишлоқ хўжалиги техникалари ва минерал ўғитлар этказиб бериш бу соҳада фаолият кўрсатувчи субъектларга уларнинг ҳақиқий қийматидан паст баҳоларда амалга оширилиб, баҳолар ўртасидаги фарқ давлат бюджети ҳисобидан қопланади. Бундай ҳолларда давлат бюджети баҳоларни шакллантириш механизмидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги тармоғини билвосита қўшимча молиялаштиради. Аҳоли учун ижтимоий аҳамият касб этувчи хизматлар баҳосидаги фарқларни бюджетдан қопланиши ҳам худди шу механизмга асосланган.

89. Давлат бюджети механизми нима?


Давлат бюджети механизми дейилганда, одатда, фақат молиявий ресурсларни давлатнинг қўлида тўплаш (аккумулятсия қилиш) ва уларни давлат бюджети каналлари бўйича тақсимлашнинг амалдаги тизимигина назарда тутилмасдан, балки такрор ишлаб чиқаришнинг барча босқичларига бу жараённинг фаол таъсири ҳам тушунилади. Бу механизмнинг деталлари жуда кўп: солиқлар ва бюджетга тўловлар, бюджетдан молиялаштиришнинг турли шакллари, маблағларни бюджетлар ичида тақсимлаш ва бошқалар ана шулар жумласидандир. Давлат бюджети механизми ишлашининг самарадорлиги унга тегишли бўлган детал-ларнинг ўзаро таъсирчанлиги ва уларнинг бир-бирига боғлиқлиги билан белгиланади.

90. Суб'ектлар фаолиятини молиявий ресурслар билан та'минлашда давлат бюджетининг тартибга солувчи роли.


Субъектлар фаолиятини молиявий ресурслар билан таъминлашда давлат бюджетининг тартибга солувчи роли қуйидаги кўринишда бўлиши мумкин:
~ молиявий ресурсларга бўлган янги талабни келгуси давлат бюджети йилида давлат бюджетинингхаражатлари таркибига киритиш;
~ молиявий ресурсларга бўлган қўшимча эҳтиёжни мавжуд давлат бюджети ресурсларини манёвр қилиш, яъни давлат бюджети кредит-ларини бир объектдан иккинчисига ўтказиш йўли билан қондириш. Бундай имкониятнинг мавжудлиги амалиётда айрим субъектларнинг ўзларига тақдим этилган молиявий ресурсларни тўлиқ ўзлаштиришнинг уддасидан чиқа олмас-лиги билан изоҳланади;
~ қўшимча эҳтиёжни ҳукуматнинг захира фондлари ҳисобидан қоплаш ва бошқалар.

91. Давлат бюджети орқали тақсимлаш жараёни босқичларини айтиб беринг.


Давлат бюджети орқали тақсимлаш жараёни кўп босқичда амалга оширилади. Агар унинг биринчи босқичи иқтисодиёт соҳаларида (бирламчи тақсимлаш) амалга оширилса, давлат бюджети орқали ялпи ички (миллий) маҳсулотнинг иккиламчи тақсимланиши (қайта тақсимланиши) содир бўлади. Унинг учинчи босқичи (бюджетдан молиялаштириш) иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларнинг бўлинмаларини қамраб олади. Бироқ тақсимланаётган ялпи ички (миллий) маҳсулотнинг айрим элементлари давлат бюджети орқали кўп марталаб ҳам тақсимланиши мумкин. Масалан, ижтимоий соҳа ташкилотларининг ижтимоий суғурта фондига тўловлари бюджетли тақсимлашнинг маҳсулидир. Чунки бу соҳа ташкилотларида иш ҳақи фонди бюджетдан молиялаштириш асосида вужудга келади. Лекин тақсимлашнинг иккинчи босқичидан ўтиб, улар яна ижтимоий суғуртага ажратмалар шаклида бюджетга келиб тушади.
Шундай қилиб, давлат бюджетининг тақсимлаш функсияси тақсимлашнинг кўп марталиги билан характерланади. У ижтимоий муносабатларнинг барча соҳаларида намоён бўлади. Жамият иқтисодиёт, соғлиқни сақлаш, маориф, маданият, фан, санъат, мудофаа ва аҳолининг турмуш тарзини яхшилашда ундан фойдаланади. Фақат давлат бюджетидагина ялпи ички (миллий) маҳсулотни тақсимлаш-нинг ана шундай хилма-хил шакллари ва методлари намоён бўлади.

92. Давлат бюджетининг аҳамиятини тушунтириб беринг.


Давлат бюджети кишилик жамияти тараққиётининг маълум бир босқичида пайдо бўлган. Давлат бюджети ташкил этишга эҳтиёж, энг аввало, сиёсий ташкилот сифатида давлатнинг вужудга келиши билан бевосита боғлиқдир. Ҳар бир давр ижтимоий тузумига тегишли бўлган ишлаб чиқариш муносабатларининг асосий белгилари давлат фаолияти ва давлат бюджетининг тақсимлаш механизми сифатидаги мазмунини белгилаб беради.
Ҳозирги шароитда давлат бюджети ижтимоий (ишлаб чиқариш) муносабатларнинг бир қисмини ифода этиб, давлатнинг ихтиёрига мамлакатда яратилган ялпи ички маҳсулот ва миллий даромаднинг муайян қисмини тўплаш ва уни жамият тараққиётининг турли соҳаларини (иқтисодиёт, маориф, соғлиқни сақлаш, фан, маданият, ижтимоий таъминот, бошқарув, мудофаа ва бошқалар) маблағ билан таъминлаш имконини берадиган муҳим тақсимлаш воситаси (инструменти)дир.

93. Давлат бюджетининг даромадлари....


Давлат бюджетининг даромадлари ўзининг яхлитлиги (ягоналиги, бирлиги) билан фарқланади ва улар ягона мақсадга – ижтимоий эҳтиёжларни қондиришга хизмат қилади. Ундириш методлари, тўловчиларнинг таркиби, тўлаш муддат-лари ва ҳоказоларда катта фарқланишлар бўлишига қара-масдан, уларнинг барчаси давлат пул фондини шакллантириш бўйича давлат ва тўловчилар ўртасида вужудга келган тақсимлаш муносабатларини ташувчилар (ифодаловчилар)дир. Бу ўз навбатида, маблағларни тўловчилар билан давлат ўртасидаги муносабатларнинг барчаси орасидан молиявий (бюджет) категориянинг бир кўриниши сифатида алоҳида муносабатларни ажратиб олишга асос яратиб беради.
Давлат бюджети даромадларининг фарқланувчи белгиси шундан иборатки, улар тақсимлаш натижаси (бюджетга тўловлар) ва янада тақсимлаш объйекти (давлат бюджети ичидаги фондларни шакллантириш ва молия- лаштириш) сифатида майдонга чиқади. Демак, давлат бюджетининг даромадлари аниқ ифодаланган давлат бюджети категорияси бўлиб, уларни шакллантириш ва улардан фойдаланиш тақсимлашнинг давлат бюджети механизми орқали амалга оширилади.

94. То'г'ри (бевосита) ва эгри (билвосита) солиқларнинг таркибини айтиб беринг.


Тўғри (бевосита) солиқлар. Уларнинг таркибига юридик шахсларнинг фойдасидан олинадиган солиқ; савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун ягона солиқ тўловидан давлат бюджетига ажратмалар; ягона солиқ тўловидан (микро-фирмалар ва кичик корхоналар билан биргаликда) давлат бюджетига ажратмалар; жисмоний шахсларнинг дарома-дидан олинадиган солиқлар ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган юридик ва жисмоний шахс-ларнинг даромадидан олинадиган қатъий солиқлар киради.
Эгри (билвосита) солиқлар. Бу солиқларнинг таркиби қўшилган қиймат солиғи; актсизлар; божхона божлари; жисмоний шахслардан олинадиган ягона бож тўлови; транспорт воситалари учун бензин, дизел ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан олинадиган солиқдан иборат.

95. Давлат бюджетининг солиқ бо'лмаган даромадлари таркибига нималар киради?


Давлат бюджетининг солиқ бўлмаган даромадлари таркибига қуйидагилар киради:
~давлат мулкидан фойдаланиш туфайли олинган даро-мадлар (солиқлар ва йиғимлар тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ тўланган солиқ ва йиғимлардан сўнг);
~давлат бюджети ташкилотлари томонидан кўрсатилган тўловли хизматлардан келган даромадлар (солиқлар ва йиғимлар тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ тўланган солиқ ва йиғимлардан сўнг);
~фуқаролик-ҳуқуқий, маъмурий ва жиноий чораларни қўл-лаш натижасида олинган маблағлар, жумладан, жарималар, мусодаралар, товон тўлашлар ва давлат субъектларига этказилган зарарларни тиклаш бўйича олинган маблағлар ҳамда мажбурий ундирилган бошқа маблағлар;
~молиявий ёрдам кўринишидаги даромадлар (давлат бюджети ссудалари ва давлат бюджети кредитларидан ташқари);
~бошқа солиқ бўлмаган даромадлар..
Солиқ характерига эга бўлмаган даромадлар давлатга тегишли бўлган корхона ва ташкилотлардан олинадиган тўловлардир.

96. Давлат бюджети дефитсити вужудга келишининг энг умумий сабабларини айтинг.


Давлат бюджети дефитсити вужудга келишининг энг умумий сабаблари қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:
~иқтисодиётни ривожлантириш учун йирик ҳажмдаги давлат капитал қўйилмаларини ишлатиш амалиётининг мавжудлиги;
~фавқулодда ҳодисалар юз бериши;
~иқтисодиётдаги инқироз ҳолатлар, унинг эмирилиши;
~молия-кредит тизимларининг этарли даражада самарали эмаслиги;
~ҳукуматнинг мамлакатдаги молиявий ҳолатни этарли даражада назорат қилолмаслиги;
~ижтимоий ишлаб чиқаришнинг самарадорлиги нисбатан пастлиги;
~ташқи иқтисодий алоқаларнинг натижаси номақбул эканлиги;
~давлат бюджети харажатлари таркибий тузилиши (структураси)-нинг оқилона эмаслиги;
~мамлакат миқёсида мавжуд бўлмаган маблағлар ҳисобидан яшашга интилиш;
~ҳарбий харажатлар даражасининг нисбатан катталиги;
~реал ички имкониятни этарли даражада ҳисобга олмаган ҳолда бошқа мамлакатларга ёрдам берилиши;
~давлатга иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани ривож-лантиришга рағбатлантирувчи сифатида фойдаланиш имко-нини бермайдиган ва этарли даражада самарали бўлмаган давлат бюджети механизмининг мавжудлиги;
~бошқа сабаблар.

97. Ҳозирги амалиётда давлат бюджетининг даромадлари классификацияланишини тушунтиринг.


Ҳозирги амалиётда давлат бюджетининг даромадлари қуйидаги тартибда таснифланади (классификацияланади):
1. Тўғри (бевосита) солиқлар. Уларнинг таркибига юридик шахсларнинг фойдасидан олинадиган солиқ; савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун ягона солиқ тўловидан давлат бюджетига ажратмалар; ягона солиқ тўловидан (микро-фирмалар ва кичик корхоналар билан биргаликда) давлат бюджетига ажратмалар; жисмоний шахсларнинг дарома-дидан олинадиган солиқлар ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган юридик ва жисмоний шахс-ларнинг даромадидан олинадиган қатъий солиқлар киради.
2. Эгри (билвосита) солиқлар. Бу солиқларнинг таркиби қўшилган қиймат солиғи; актсизлар; божхона божлари; жисмоний шахслардан олинадиган ягона бож тўлови; транспорт воситалари учун бензин, дизел ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан олинадиган солиқдан иборат.
3. Ресурс тўловлари ва мол-мулк солиғи. Бу гуруҳга кирувчи солиқлар ва тўловлар мол-мулк солиғи; ййер солиғи; эр ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ўз ичига олади.
4. Устама фойдадан олинадиган солиқ.
5. Бошқа даромадлар.

98. Давлат бюджетининг капитал харажатлари дейилганда нималар тушунилади ва уларнинг таркиби нималардан иборат?


Давлат бюджетининг капитал харажатлари инновацион ва инвестицион фаолиятга йўналтирилган харажатлардир. Бу харажатларнинг таркибига:
а) тасдиқланган инвестицион дастурга мувофиқ ҳаракат-даги ёки янгидан ташкил этилаётган юридик шахсларга инвестициялар учун мўлжалланган харажатлар;
б) юридик шахсларга инвестицион мақсадлар учун давлат бюджети кредитлари сифатида бериладиган маблағлар;
в) кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган капитал таъмирлашни амалга ошириш харажатлари ва шу билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлар;
г) амалга оширилиши давлат мулкига тегишли бўлган мулк миқдорини ошириш ёки уни янгидан яратишга олиб келадиган харажатлар;
д) давлат бюджети харажатларининг иқтисодий туркум-ланишига мувофиқ давлат бюджетинингкапитал харажатлари таркибига киритиладиган бошқа харажатлар.
Давлат бюджетининг капитал харажатлари таркибида Тараққиёт бюджети шакллантирилиши мумкин.

99. Бюджетдан молиялаштиришнинг умумий принтсиплари қандай?


Бюджетдан молиялаштиришнинг умумий принтсиплари қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:
~минимум харажатлардан максимум самара олиш;
~давлат бюджети маблағларидан фойдаланишнинг мақсадли характердалиги;
~кўзда тутилган режаларнинг бажарилиши ва олдин берилган маблағлардан фойдаланилганлигини инобатга олган ҳолда давлат бюджети маблағларини тақдим этиш.
Бюджетдан молиялаштириш амалиётида умумий тамойиллар билан биргаликда хусусий принтсиплардан ҳам фойдаланилади. Уларнинг таркибига қуйидагилар киради:
–давлат бюджети маблағларини фақат ишлаб чиқаришни кенгайтириш харажатларига ажратиш;
~давлат бюджети маблағларининг миқдорини аниқлашда “қолдиқ” ёндашувидан фойдаланиш;
~бюджетдан молиялаштириш режалаштирилаётган хара-жатлардан кредит методини таъминлаш билан биргаликда фойдаланиш;
~корхоналарнинг молиявий ҳолатини бюджетли тартибга солиш принтсипи ва бошқалар.

100. Давлат бюджети дефитсити ва уни молиялаштириш нима?


Назарий жиҳатдан олиб қаралганда давлат бюджетининг соғлом (нормал) фаолият кўрсатиши унга тегишли бўлган даромадлар ва харажатларнинг тенглигини тақозо этади. Ҳақиқатдан ҳам у ёки бу миқдордаги харажатларни амалга ошириш учун давлат бюджети шу миқдордаги даромадларга эга бўлиши керак. Акс ҳолда бу харажатларни тўла амалга оширишнинг иложи бўлмайди. Давлат бюджети даромадлари ва харажатлари миқдорларининг ўзаро тенглиги давлат бюджетининг мувозанатлаштирилганлигидан (баланслаштирилганлигидан) далолат беради.
Амалиётда давлат бюджети даромадлари ва харажатлари ҳажмларининг тенглигига ҳамма вақт ҳам эришилавермайди. Айрим ҳолларда давлат бюджетининг даромадлари унинг харажатларидан кўп бўлиши мумкин. Бундай давлат бюджети профитситли давлат бюджети дейилади. Аксинча, баъзи ҳолларда эса давлат бюджетининг харажатлари унинг даромадларидан кўпроқ бўлади. Шунга мувофиқ равишда давлат бюджети харажатларининг давлат бюджети даромадларидан кўп бўлиши давлат бюджети дефитсити дейилади.
Давлат бюджети дефитситини молиялаштиришнинг барча манбаларини икки гуруҳга бўлиш қабул қилинган:
1. ички манбалар;
2. ташқи манбалар.


Download 361.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling