Республика ўрта тиббиёт ва доришунос ходимлар малакасини ошириш ва ихтисослаштириш маркази


Download 0.71 Mb.
bet48/55
Sana06.04.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1329851
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   55
Bog'liq
Миллий тадбир

Қарор қилади:
1. Китоб-миллатнинг бебаҳо маънавий ва маданий мероси мавзусида ўтказилган тадбир маълумот учун кабул килинсин.
2. Китоб-миллатнинг бебаҳо маънавий ва маданий мероси мавзусида тингловчилар орасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилсин
Директор Х.Джумаев.


Котиба: А.Темирова.

Республика Ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва ихтисослаштириш маркази Бухоро филиали


“2022- Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” ишчи дастури асосида ўтказилган тадбир
Баённомаси №


08.04.2022 й Бухоро шахри


Қатнашди: Директор ва директор ўринбосарлари ,
ўқитувчилар, 63 нафар тингловчилар


Кун тартиби: Фукоролик жамиятида шахс тарбияси ва унда оила институтининг ўрни.

Тадбирда филиал директор Х.Джумаев сўзга чиқиб, Бугун мамлакатимизда кенг кўламли демократик ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Пухта ўйланган ва ҳар томонлама асосланган бундай ўзгаришлар, ислоҳотлар пировардида аҳолининг сиёсий ва ижтимоий фаоллигини юксалтириш, фуқаролик жамиятининг таркибини ташкил этувчи янги демократик институтлар — кўп партиявийлик тизими, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг ривожланишига хизмат қилмоқда. Шубҳасиз, “учинчи сектор” деб ном олган фуқаролик жамияти институтлари жамоатчилик назоратини амалга оширишда муҳим аҳамиятга эга. Юртбошимиз таъбири билан айтганда, депутатлар корпуси, сиёсий партиялар ва нодавлат нотижорат, жамоат ташкилотларининг жамиятда обрў-эътибори ортиб бориши, мавқеи мустаҳкамланиши билан, улар давлат ва ҳокимият тузилмалари фаолияти устидан жамоатчилик назоратининг муҳим воситасига айланади. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, бугун мамлакатимизнинг кўплаб қонун ҳужжатларида фуқаролик жамияти институтларининг жамоатчилик назоратини амалга ошириш ҳуқуқи белгилаб қўйилган. Хусусан, касаба уюшмалари, ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаолиятига оид қонун ҳужжатларида жамоатчилик назоратини амалга ошириш тартибтаомиллари қамраб олинган. Шунга қарамай, юртимиз соҳага оид қонунчилигида жамоатчилик назоратига тартибга солиш тарзида ёндашилиб, унинг амал қилиш усул ва шакллари ҳамда бошқа таркибий қисмлари меъёрий-ҳуқуқий кўринишида ўз ифодасини топмаган. Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида давлат ҳокимияти ҳамда бошқарув органлари томонидан қонун ҳужжатларининг ижро этилиши устидан жамият, фуқаролик институтлари назоратини амалга оширишнинг тизимли ва самарали ҳуқуқий механизмини яратишга қаратилганлигини таъкидлаб ўтди.


Тадбир давомида филиал ўқитувчилари З.Қурбонова ва З.Нуримовалар сўзга чиқиб, Оила жамиятимиз таянчи, никоҳ эса, унинг пойдевори саналади. Фарзанднинг келажакда нечоғли комил инсон бўлиб вояга етиши, ҳеч шубҳасиз, оилада берилган тарбияга боғлиқ. Шу боис, халқимизда оилага қадимдан муқаддас даргоҳ сифатида қаралади ва эъзозланади. Фарзанд тарбиясига масъуллик, ота-онага ғамхўрлик халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган миллий қадриятлардан ҳисобланади. Дарвоқе, Бош қомусимизда «Оила» деб номланган алоҳида боб мавжуд. Унда оила Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари www.stat.uz 125 муҳим ижтимоий институт сифатида давлат муҳофазасига олинганлигининг ўзиёқ, оила ва унинг мустаҳкамлиги жамиятимиз учун нечоғли аҳамиятли эканлигининг исботидир. Асосий қонунда белгиланган оилага муносабат «Оила кодекси», «Фуқаролик кодекси», Президентимиз Ислом Каримовнинг «Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ва аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида»ги Қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августдаги «Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида»ги қарорида тўла-тўкис ўз аксини топди, десак хато қилмаймиз. Ушбу ҳужжатларнинг ижроси баркамол авлодни тарбиялаш, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, аҳолининг репродуктив саломатлигини муҳофазалаш, бир сўз билан айтганда, оилани мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Мустақил Ўзбекистонда бу борада ҳам аввал бошдан тўғри йўл танланди ва оилани мустаҳкамлашга, ёш авлодни жисмоний ва руҳий соғлом қилиб тарбиялашга ғоят катта аҳамият бериб келинмоқда. Айниқса, 1998 йилнинг «Оила йили» деб эълон қилиниб, оила манфаатларини таъминлаш борасида давлат дастурининг тасдиқланиши ижтимоий-маънавий ҳаётда муҳим воқеа бўлди. Дастурда, жумладан, қуйидаги стратегик йўналишлар белгиланди:
- оилавий муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, оила манфаатларининг ҳуқуқий ҳимоя қилинишни таъминлаш, оналик ва болалик ҳуқуқларини муҳофаза қилиш;
- оиланинг ижтимоий манфаатларини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш, аъзоларнинг соғлиғини 126 муҳофаза қилиш ва таълим даражасини ошириш учун шарт-шароитларни яхшилаш;
- оиланинг иқтисодий манфаатларини таъминлаш, оила даромадларини, оила аъзоларини иш билан таъминлаш даражасини ошириш ва турмуш шароитларини яхшилаш, кам таъминланган оилаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;
- оиланинг маънавий-ахлоқий асосларини ва маданий манфаатларини такомиллаштириш; - оиланинг соғлом, ақл-заковатли ёки авлодни тарбиялашдаги ролини ошириш, ҳар томонлама камол топган авлодни тарбиялашда оила ва жамиятнинг вазифаларини такомиллаштириш;
- оила муаммоларини илмий ва ижтимоий тадқиқ этишни чуқурлаштириш, оила, хотин-қизлар ва болаларнинг иқтисодий ва ижтимоий аҳволини кўрсатувчи статистика ахборотини тўплаш тизимини такомиллаштириш.Истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ, мамлакатимизда оила манфаатларини ҳимоялашнинг ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий асосларини умуминсоний ва миллий қадриятлар муштараклигида янада бойитиш, чуқур билимли, касб малакаси шаклланган маънавий ва жисмоний соғлом авлодни вояга етказиш борасида кенг қамровли ишлар олиб борилаётганлигини таъкидлаб ўтдилар.



Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling