Республика ўрта тиббиёт ва доришунос ходимлар малакасини ошириш ва ихтисослаштириш маркази


Download 0.71 Mb.
bet51/55
Sana06.04.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1329851
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   55
Bog'liq
Миллий тадбир

Баённомаси


09.06.2022 й Бухоро шахри


Қатнашди: Директор ва директор ўринбосарлари ,
ўқитувчилар, 55 нафар тингловчилар


Кун тартиби: “Ўсмирлар ўртасида зарарли одатларнинг олдини олиш”

Тадбирда филиал директор Х.Джумаев сўзга чиқиб, ҳозирги глобаллашув шароитида аҳолининг кенг қатламларида, айниқса ёшларда миллий ғояга содиқлик, ватанпарварлик туйғуларини, юксак маънавий-ахлоқий қарашларни тарбиялашнинг, уларда мафкуравий-маънавий иммунитетни шакллантиришнинг долзарблиги янада ошмоқда. Чунки жаҳонда ахборот ҳуружи, оммавий маданият ниқоби остида мафкуравий-маънавий таҳдидлар тобора кучаймоқда. Маънавият мамлакатимиз ва ёшларимизга қарши қаратилган шундай мафкуравий-маънавий хуружлар ҳамда ёвуз кучлардан ҳимоя қилишда қудратли куч саналади.


Ёшларимизни юксак маънавий.-ахлоқий руҳда тарбиялаш, уларда маънавий жасорат туйғусини шакллантириш турли мафкуравий-маънавий таҳдидлардан ҳимоя қилишнинг муҳим омилидир. Жасорат – ҳар бир инсоннинг юксак камолотга эришганини кўрсатувчи маънавий-ахлоқий ҳодиса. У инсоннинг, жумладан ёшларимизнинг жамият ва унинг аъзолари манфаатларини ҳимоя қилиш, мустақилликни асраб-авайлаш, уни янада мустаҳкамлаш, муайян вазифани адо этишда фидойилиги, бутун куч ва имкониятларини тўла сафарбар этишини англатадиган маънавият категориясидир.
Тадбир давомида филиал уқитувчиси С.Хусенова сўзга чиқиб, Давлатимиз ҳамиша демократик тараққиёт, модернизация ва янгиланиш борасида белгиланган мақсадларга эришишда энг муҳим қадрият ва ҳал қилувчи куч бўлган билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш вазифасини ўзининг асосий устувор йўналишлари қаторига қўйиб келмоқда. Бу борада Президентимиз таъкидлаганидек, “Биз фарзандларимизнинг нафақат жисмоний ва маънавий соғлом ўсиши, балки уларнинг энг замонавий интеллектуал билимларга эга бўлган, уйғун ривожланган инсонлар бўлиб, XXI аср талабларига тўлиқ жавоб берадиган баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур барча имконият ва шароитларни яратишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз”. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қонунчилик жараёни ўсиб келаётган ёш авлодни жисмонан ва маънан етук инсонлар қилиб тарбиялашга, уларнинг жамиятда ўз ўрнига эга ва албатта бирон касб ёки ҳунар эгаси бўлиб етишишини таъминлашга хизмат қилади.
Дунёда маънавий таҳдидлар хавфи ортиб бораётган бир даврда мустақил ва соғлом фикрлайдиган, аждодларга юксак ҳурмат руҳида уларга муносиб бўлишга интиладиган авлодни тарбиялаш республикамизда давлат сиёсати даражасига олиб чиқилган экан, бу жараёнда фаол иштирок этиш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир.



Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling