Ўрта махсус касб-ҳунар таълими тизими кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


-расм. Талабаларни касбий фаолиятга тайёрлаш модели


Download 0.83 Mb.
bet11/31
Sana08.03.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1254364
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   31
Bog'liq
Автореферат

2-расм. Талабаларни касбий фаолиятга тайёрлаш модели.
Моделнинг мотивацион-мақсадли компоненти мақсадлар иерархиясини ўзида сақлайди, улардан энг асосийси математик ва табиий-илмий фанларни дастурий воситалардан фойдаланган ҳолда ўқитиш орқали талабаларнинг ўқув, илмий-амалий ва касбий компетенциясини шакллантиришга хизмат қилади.
Моделнинг методологик компоненти компетентли, фаолиятли ва креатив ёндашувларни ўз ичига олади.
Моделнинг мазмунли компоненти математик ва табиий-илмий фанларга доир фундаментал қонунлар, дастурий воситаларга оид тушунчалар, умумкасбий ва ихтисослик фанларида ўрганиладиган илмий-техника назарияси ҳамда узлуксизлик, узвийлик, изчиллик, таълимдаги тизимлилик каби дидактик тамойиллар асосида қурилди.
Моделнинг технологик компонентида математик ва табиий-илмий фанлардан маъруза машғулотларида муаммоли таълим технологияларидан, амалий ва лаборатория машғулотларида кўргазмали таълим методи, мустақил таълим машғулотларида эса лойиҳалаш, кластер ва тадқиқотчилик методларидан фойдаланилди.
Ташҳислаш компоненти талабаларнинг билими ва касбий компетентлилигининг шаклланганлик даражасини доимий мониторинг қилиб, ташҳис қўйиб боришни назарда тутади. Бунда баҳолаш таълим жараёнида математик дастурий пакетлар, дастурлаш тиллари ва ишлаб чиқилган педагогик дастурий маҳсулотлардан репродуктив, қисман изланишли ва креатив даражада фойдаланишига эътибор қаратилган.
Диссертациянинг “Тажриба-синов ишларини ташкил этиш ва ўтказиш” деб номланган учинчи бобида педагогик тажриба-синовни ташкил этиш, ўтказиш ва унинг таҳлилий натижалари келтирилган.
Педагогик тажриба-синов 2016-2017, 2017-2018, 2018-2019 ўқув йиллари давомида Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қарши, Самарқанд ва Урганч филиаллари “Компьютер инжиниринг” факультети “5330600 – Дастурий инжиниринг” бакалавриат таълим йўналишида жами 444 та, тажриба гуруҳида 219 та, назорат гуруҳида 225 та талабалар қатнашди.
Педагогик тажриба-синовнинг асосий мақсади талабаларни дастурий воситалар асосида касбий фаолиятга тайёргарлигини шакллантириш, таълимда дастурий воситалар (C++, Delphi7, Matlab, MathCAD, MS Excel, MS Access) дан амалий, мустақил таълим, лаборатория ва илмий-тадқиқот ишларининг илмий натижаларини қайта ишлашда фойдаланишдан иборат эди.
Педагогик илмий-тадқиқотлар олиб боришда тажриба-синов ишларини сифатли ташкил этиш ва бошқариш мониторингини олиб бориш муҳим аҳамиятга эга. Педагогик тажриба-синов натижаларини таҳлил қилишда MS Excel дастури ва Borland C++ дастурлаш тилидан фойдаланилди. Borland C++ дастурлаш тилида барча педагог тадқиқотчилар учун “Педагогик илмий-тадқиқотларда тажриба-синов натижалари таҳлилини ўтказиш” номли электрон дастур ишлаб чиқилди ва амалиётга татбиқ қилинди.
Дастурни ишлаб чиқишда тажриба-синов натижаларининг таҳлилини сифат даражасини оширишга катта эътибор қаратилган бўлиб, ушбу яратилган дастурий маҳсулотдан олий таълим муассасалари ўқув жараёнида, яъни жорий, оралиқ ва якуний назорат натижаларини методик таҳлил қилишда ҳам фойдаланиш имконияти мавжуд.
Бўлажак дастурчиларнинг лойиҳавий-конструкторлик ва илмий-тадқиқотчилик касбий фаолият турларига тайёргарлигини аниқлашда топшириқлар тизимини қандай даражада ўзлаштириши ва фаолиятда қўллай олиши қуйида келтирилган мезон ва кўрсаткичлар ёрдамида амалга оширилди.
Ишлаб чиқилган мезонлар тажриба гуруҳида “Математика”, “Физика”, “Сонли усуллар ва дастурлаш” фанлари бўйича ўтказилган назорат ишларини баҳолашда ҳисобга олиниб, унинг бажарилишини таҳлил қилиш аудитория ва аудиториядан ташқари машғулотларда талабаларнинг лойиҳавий-конструкторлик ва илмий-тадқиқотчилик фаолиятига тайёргарлик ҳолати самарадорлигини аниқлаш имконини берди.
Бўлажак дастурчиларнинг лойиҳавий-конструкторлик ва илмий-тадқиқотчилик фаолиятига тайёргарлиги ҳолатини аниқлаш мезонлари ва кўрсаткичлари:


  1. Download 0.83 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling