Ўрта махсус касб-ҳунар таълими тизими кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


-расм. Таълим жараёнининг таркибий тузилиши


Download 0.83 Mb.
bet10/31
Sana08.03.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1254364
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   31
Bog'liq
Автореферат

1-расм. Таълим жараёнининг таркибий тузилиши.
Дастурий инжиниринг таълим йўналиши талабаларига математик, табиий-илмий фанлар ҳамда умумкасбий ва ихтисослик фанлари билан фанлараро интеграцияни таъминлаган ҳолда таълим бериш, талабаларни математик модел ишлаб чиқишга ва математик моделлаштиришга, дастурлаш тилларида педагогик дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқишга ўргатиш, талабаларни илмий-тадқиқотларга жалб этиш ва дастурий воситаларни қўллаш орқали касбий фаолиятга тайёргарлиги сифати ва самарадорлигини ошириш юқорида келтириб ўтилган муамоларни илмий-методик жиҳатдан ҳал этишга хизмат қилади.
Диссертациянинг “Бўлажак дастурчиларни касбий фаолиятга тайёрлаш методикаси” деб номланган иккинчи бобида фанлараро интеграция асосида таълим жараёнига дастурий воситаларни татбиқ этиш методикаси ишлаб чиқилган бўлиб, Microsoft Excel дастури ёрдамида жадвал ва дастурлаш услубида масалалар ечимини топиш методикаси, Microsoft Access дастурида маълумотлар базасини ишлаб чиқиш кўрсатиб ўтилган ҳамда Matlab, Mathcad каби математик дастурий пакетлардан амалий масалалар ечимини топишда ва математик моделлаштиришда фойдаланилган. Математик моделлаштиришда Matlab математик дастурий пакетининг Simulink муҳити юқори имкониятларга эга бўлиб, ундан динамик жараёнларни моделлаштиришда, сўнувчи тебранма ҳаракатларни моделлаш-тиришда ва бошқаларда самарали фойдаланилган.
Келтириб ўтилган дастурий воситалардан математик ва табиий-илмий фанларни ўқитишга илмий-методик ёндашган ҳолда модел яратиш орқали ечимини топиш мумкинлиги келтириб ўтилган. Дастурий воситалардан математик ва табиий-илмий фанлардан лаборатория, мустақил таълим ҳамда тўгарак машғулотларида ва илмий-тадқиқот ишлари натижаларини қайта ишлашда самарали қўллаш педагогдан дидактик ёндашув, билим ҳамда амалий кўникмаларни талаб қилади. Бўлажак дастурчиларнинг илмий-амалий, ижодий, касбий фаолиятларида дастурий воситалардан фойдаланишлари келажакда уларнинг касбий компетентлилигини ривожланишига ҳисса қўшади.
Дастурий воситаларнинг таркибий қисми бўлган дастурлаш тиллари-нинг инновацион муҳитида математик, табиий-илмий фанларда жараёнларни автоматлаштириш ва моделлаштириш муҳим аҳамиятга эга. Дастурий инжиниринг таълим йўналиши бўйича таҳсил олаётган бўлажак дастурчилар математик моделлаштириш, амалий масалаларни ечимини топишда ҳамда илмий-тадқиқот ишларида дастурлаш тилларидан фойдаланишлари алоҳида эътиборга эга бўлиб, келажакда янги лойиҳалар ва дастурлар яратилишини кафолатлайди. Амалий машғулотларда мисол ва масалаларнинг ечимини топишда асосан иккита объектга йўналтирилган дастурлаш тиллари: C++ ва Delphi7 дан фойдаланилди.
Физика, сонли усуллар ва дастурлаш фанларидан лаборатория машғулот-лари жараёнида шундай муаммоли вазиятлар мавжудки, уларни ҳал қилишда дастурий воситалар, хусусан, дастурлаш тилларидан фойдаланиб, ижобий ечим топиш бугунги кунда долзарб вазифа бўлиб қолмоқда. Лаборатория ишларини бажариш, олинган натижаларга электрон ишлов бериш, таҳлил қилиш, ҳисоботларни топшириш ва баҳолаш жараёнини соддалаштириш ҳамда талабалар касбий компетентлилигини ривожлантириш мақсадида С++ ва Delphi7 дастурлаш тилларидан фойдаланиб, интерфейси “Upgrade”га асосланган дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқилди. Ишлаб чиқилган дастурий маҳсулотларнинг амалиётда қўллашдаги тезкорлиги, аниқлиги, мукаммал-лиги ва масофавий таълимда фойдаланиш имконияти мавжудлиги кўрсатиб берилди. Дастурий инжиниринг таълим йўналиши талабалари билан биргаликда дастурлаш тилида дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш методикаси очиб берилди.
Илмий-тадқиқот ишларини режалаштириш, ташкил этиш ва бажарилишини таъминлашда дастурий воситаларнинг ўрни ниҳоятда катталигини ҳисобга олиб, дастурий инжиниринг таълим йўналиши талабаларини илмий лойиҳага жалб этган ҳолда илмий изланишлар натижаларини Microsoft Access дастурида маълумотлар базаси ҳамда С++ дастурлаш тилида мониторингини аниқлаш дастури ишлаб чиқилди. Microsoft Excel дастурида илмий-тадқиқот натижалари динамикаси ўрганилди ва С++ дастурлаш тили билан қиёсий таҳлил қилиш натижасида талабаларнинг илмий-тадқиқотларга қизиқишлари ортди, илмий-амалий, ижодий ва касбий компетентлилиги ривожланди, шу билан бирга, таълим сифати ва касбий фаолият самарадорлигининг ошишига эришиш мумкинлигини кўрсатди.
Математик табиий-илмий, умумкасбий ва ихтисослик фанларининг интеграцияси асосида таълим методларини (муаммоли таълим методи, ўқитишнинг 4 поғонали методи, кўргазмали метод, ФСМУ, Б/Б/Б, лойиҳалаш, тадқиқотчилик методлари) дастурий интерфейс асосида қўллаш орқали касбий фаолиятга тайёрлашда иккита Office дастури, иккита математик дастурий пакетлар ва иккита дастурлаш тилларидан фойдаланиш, педагогик дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш орқали лойиҳавий-конструкторлик (лойиҳалаш методи), илмий-тадқиқотлар олиб боришга (тадқиқотчилик методи) ўргатиш орқали илмий-тадқиқотчилик касбий фаолияти турларига тайёргарлигини янги сифат босқичига кўтаришга йўналтирилган таълим амалга оширилди.
Бўлажак дастурчиларни фанлараро интеграция асосида лойиҳавий-конструкторлик, илмий-тадқиқот ва педагогик каби касбий фаолият турларига тайёрлаш келгусида уларнинг мукаммал дастурий таъминотлар яратишларида асос бўлиб хизмат қилади.
Таълими жараёнида дастурий инжиниринг таълим йўналиши талабаларини дастурий воситалар асосида касбий фаолиятга тайёргарлигини такомиллаштириш модели ишлаб чиқилди: у мотивацион-мақсадли, методологик ёндашув, мазмунли, технологик ва ташҳислаш компонент-ларидан иборат (2-расм).


Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling