Табиий тош материалларининг қурилишда қўлланилиши ва уларни емирилишдан химоя қилиш усуллари


Табиий тош материаллари ва буюмларини ташиш, сақлаш, уларни емирилишдан ҳимоялаш усуллари


Download 21.02 Kb.
bet4/4
Sana01.08.2023
Hajmi21.02 Kb.
#1664471
1   2   3   4
Bog'liq
Tabiy resurs 10 12

Табиий тош материаллари ва буюмларини ташиш, сақлаш, уларни емирилишдан ҳимоялаш усуллари
Табиий тош материаллар ва буюмларни ташиш хамда саклаш вақтида механик шикастланиши, ифлосланиши ва намланишини истисно қиладиган чора- тадбирларга риоя қилиш заурур. Коплама плиталар ва бошқа буюмларни ташиш ва транспорт воситаларидан туширишда улоқтиришга рухсат этилмайди.
Ташиш ва сақлашда арраланган ва йунилган қоплама плиталар қистирмалар билан қиррасига урнатилади, жилоланганлари эса махсус контейнерларда унг томони ичкарига қаратиб ётқизилади, бунда улар орасига қогоз қуйилади. Архитектура деталлари ва дераза токчалар панжарали мосламада ташилади.
Табиий тошдан тайёрланган қоплама буюмлар ёпиқ омборлар ёки бостирма остида турлари буйича хилларга ажратиб, арраланадиган блоклар ва борт тошларни эса текисланган очиқ майдонларда ёгоч тагликларга ётқизиб сақлаш тавсия қилинади. Омбордан сув оқиб чиқиб кетиши таъминланиши лозим.
Фойдаланиш жараёнида қурилмалар ва иншоотлардаги тош материаллар аста- секин емирилиши мумкин. Бу жараён Тоғ жинсларининг ер юзасида емирилишига ухшашлиги асосида нураш деб аталади.
Тош материаллар атрофидаги мухит билан узаро таъсирланиш, физик-кимёвий жараёнлар, шунингдек турли усимлик организмларининг таъсири натижасида емирилиши мумкин. Тошнинг емирилишига асосий сабаб-сув таъсиридир, чунки у тошнинг дарз кетган жойлари ва говакларига киради, сунгра музлаб ва хажми кенгайиб тошни емиради. Бундан ташқари, хароратнинг кескин узгариши натижасида тош юзасида микродарзлар пайдо булади, улар емирилиш манбаи булиб қолади. Турли микроорганизмлар ва усимликлар дарз кетган жойларда жойлашиб олиб органиккислоталар ажратиб чикаради, улар уз навбатида тошни емиради. Ҳаво таркибидаги турли газлар, масалан карбонат ангидрид гази, охактошлар ва мармарларнинг юзасини интенсив емиради. Табиий тош материалининг емирилиш тезлиги тошнинг тузилиши, зичлиги, юзасининг сифати, жинс хосил килувчи минераллларнинг кимёвий таркиби ва бошка тафсилотларига, шунингдек тошга ташки таъсирларнинг интенсивлигига боглик.
Табиий тош материалларни эхтиёт килиш учун бино ва иншоотларнинг курилмаларида емирилишга карши маълум конструктив ва кимёвий чора-тадбирлар курилиши лозим. Конструктив чора-тадбирлар сув тош сиртидан тугри ва тез окиб кетишини, шунингдек жилвирлаш хамда жилолаш хисобига зич ва силлик юза хосил килишдан иборат.
Кимёвий чора-тадбирлар говак тош юзасига махсус таркиблар шимдирилишини назарда тутади. Бу таркиблар юзани зичлайди ва уни нам киришидан саклайди. Тош материалларни кимёвий химоялашнинг мавжуд усуллари ичида энг самаралиги флюатирлаш, яъни говакли охактошнинг сиртки катламига флюатлар (кремний фторводород кислотаси тузларининг эритмалари) шимдиришдир. Флюатлар кальқит СаСО3 билан реакқияга кириб, тош юзасида эримайдиган бирикмалар хосил килади, улар сиртки катламдаги барча говакларни тулдириб, намнинг материалга киришига тускинлик килади ва шу билан бирга унинг ташки мухит таъсирига чидамлилигини оширади.
Табиий тош материалларидан килинган копламаларнинг пухталигини ошириш максадида уларни гидрофобловчи (сув юкмайдиган) таркиблар, масалан, ГКЖ-94 ёки ГКЖ-10 маркали эритма коплаш ва сингдириш, шунингдек, тош копламанинг говакларига нам киришига тускинлик киладиган парда хосил килувчи полимер материалларидан фойдаланиш тавсия килинади.
Ўз-ўзини текшириш учун саволлар:
1. Асосий метаморфик Тоғ жинсларини айтиб беринг, уларнинг хоссаларини тавсифланг ва қандай мақсадлар учун фойдаланишини курсатинг.
2. Табиий тош материалларини қазиб олиш ва уларга ишлов бериш усулларини баён этинг.
3. Курилишда ишлатиладиган табиий тош материаллар ва буюмларнинг асосий турларини айтиб беринг.
4. Иншоотларда табиий тош материалларнинг емирилиш сабаби нима? Уларни химоялаш учун қандай чора-тадбирлар куриш лозим?
Download 21.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling