Тиббиёт ходимларининг жиноий жавобгарлиги


-боб. Манфаатлар тўқнашуви


Download 34.64 Kb.
bet3/6
Sana13.04.2023
Hajmi34.64 Kb.
#1350720
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИК

4-боб. Манфаатлар тўқнашуви

  1. Тиббиёт ходимлари ўз фаолиятида манфаатлар тўқнашувига сабаб бўладиган шахсий манфаатдорлик ҳолатларига йўл қўймасликлари керак.

Манфаатлар тўқнашуви тиббиёт ходимларининг шахсий манфаатлари уларнинг ўз хизмат вазифаларини холисона ва беғараз бажаришига таъсир кўрсатадиган ёки таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳолатларда пайдо бўлади.
Тиббиёт ходимларининг шахсий манфаатдорлиги уларнинг шахсан ўзи ёки яқин қариндошлари, шунингдек, уларга яқин ёки ишбилармонлик муносабатларида бўладиган бошқа шахслар учун ҳар қандай наф кўриш ёки афзалликларга эга бўлишни ўз ичига олади.
Манфаатлар тўқнашуви юзага келган тақдирда тиббиёт ходимлари ўз раҳбарини дарҳол хабардор қилишлари керак.
Манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги тўғрисидаги маълумотни олган раҳбар ушбу ҳолатни бартараф этиш бўйича зудлик билан чора кўриши шарт.

  1. Тиббиёт ходимлари ўзларининг хизмат вазифаларини юқори профессионал даражада бажаришлари, беморларга зарар етказиши мумкин бўлган фаолиятни амалга оширмаслиги, шунингдек, лавозимни суистеъмол қилмаслиги керак.

Тиббиёт ходимлари ҳар қандай ҳолатда ўз мавқеи ва ваколати доирасидан ташқари бўлган шахсий фойдани олиши мумкин эмас.
5-боб. Тиббиёт ходими ва жамият

  1. Инсон саломатлигини муҳофаза қилиш ва унинг шахсияти, қадр-қиммати, инсоний фазилатларини ҳурмат қилиш тиббиёт ходимининг вазифаси ҳисобланади. Тиббиёт ходими фаолияти юқори даражадаги одоб-ахлоқ ва деонтологик қоидаларга асосланади. Бу талаблар бемор вафотидан сўнг ҳам ўзгармай қолиши лозим.

  2. Беморнинг жинси, ёши, ирқи, дини, миллати ва ижтимоий келиб чиқиши, моддий таъминлангани, сиёсий қарашлари, жамиятдаги обрў-эътиборидан қатъи назар тиббиёт ходими диагностика ва даволаш амалиётларининг барчасини виждонан бажариши шарт.

  3. Тиббиёт ходими беморларга сифатли, самарали ва хафсиз тиббий ёрдам кўрсатиши шарт. У ўз фаолияти давомида диагностика ва даволаш усулларининг афзалликлари, камчиликлари, оқибатларини ҳисобга олиши лозим. Агар тиббиёт муассасасида зарурий шароит ёки ресурс бўлмаса, тиббиёт ходими беморни муносиб тиббиёт муассасасига йўналтириши керак.

  4. Тиббиёт ходими зарурат туғилганда тиббиёт муассасасидан ташқарида беморга ёки жароҳатланган оғир ҳолатдаги инсонларга тиббий ёрдам кўрсатиши лозим.

  5. Тиббиёт ходими ҳар қандай шароитда, жисмоний ва юридик шахслар томонидан босим ўтказилганда ҳам қонунга, ахлоқий қоидаларга зид равишда ҳаракат қилишни рад этиши ва касбий бурч тамойилларига содиқ қолиши лозим.

  6. Текширилаётган ёки даволанаётган жазо муддатини ўтаётган ёки жиноятга алоқадорликда гумон қилинган беморларнинг жисмоний ва психологик ҳолатига ҳар қандай ҳолатда (бевосита ёки билвосита) тажовузкорона таъсир ўтказиш тақиқланади. Агарда тиббиёт ходими жазо муддатини ўтаётганларнинг ахлоқ-тузатиш муассасаларида қийноққа солинганлиги, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон шаъни ва қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазийққа дучор этилганини сезса, бу ҳолат тўғрисида ўз раҳбарига ва тегишли давлат органларига хабар бериши лозим.

  7. Фуқаронинг тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилганлиги, унинг соғлигининг ҳолати, касаллигига қўйилган ташхис хусусидаги ҳамда уни текшириш ва даволаш давомида олинган бошқа маълумотлар тиббиёт ходими сирини ташкил этади. Тиббиёт ходими сири ҳисобланган маълумотлардан ўқиш ҳамда касб-корга, хизматга дои рва бошқа хил вазифаларни бажариш пайтида хабардор бўлиб қолган шахсларнинг бу маълумотларни фуқаро ёки унинг қонуний вакилининг розилигисиз ошкор қилишига йўл қўйилмайди (22-бандда белгиланган ҳолатлар бундан мустасно).

  8. Тиббиёт ходими сири ҳисобланган маълумотларни фуқаро ёки унинг қонуний вакилининг розилигисиз беришга аҳволи оғирлиги сабабли ўз хоҳиш-иродасини билдира олмайдиган фуқарони текшириш ва даволаш мақсадида, юқумли касалликлар тарқалиши, ялпи заҳарланиш ва зарарланиш хавфи таҳдид солганида, тергов ёки суд текшируви ўтказилиши муносабати билан суриштирув ва тергов органларининг, прокуратура ва суднинг сўрови бўйича, ўн саккиз ёшга тўлмаган вояга етмаган (Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 7 январдаги «Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида»ги 139-сонли Қонунига асосан) шахсга ёрдам кўрсатилётганда унинг ота-онаси ёки қонуний вакилларини хабардор қилиш учун, фуқаронинг соғлигига ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар ёки бахтсиз тасодиф натижасида зарар етказилган деб гумон қилишга асослар мавжуд бўлганида йўл қўйилади.

  9. Ҳәр бир тиббиёт ходими ўзининг тиббиёт соҳасидаги кўникма ва билимларини доим такомиллаштириб бориши, шу билан бирга, малакасини ҳамда профессионаллик даражасини оширишига кўмак берадиган тадбирларда мунтазам қатнашиши керак.

  10. Тиббиёт ходими касбий фаолиятига тегишли бўлган барча кодекс, қонун ва қонун ости ҳужжатлари билан танишиб чиқиши ва уларга амал қилиши, мавжуд барча стандартлар, протоколлар ва клиник тавсиялардан хабардор бўлиши ҳамда профессионаллик даражаси ва клиник вазиятдан келиб чиққан ҳолда қўллаши зарур.

  11. Тиббиёт ходими оммавий ахборот воситалари, интернет тармоқлари (интернет-саҳифалар, интернет-газета ва журналлар, форумлар ва бошқалар) орқали соғлом ҳаёт тарзини тарғиб қилиши лозим. Тиббиёт ходимлари оммавий ахборот воситаларидаги ҳаракатлари ва берган маслаҳатлари учун фуқаролар ва тиббиёт жамияти олдида тўлиқ жавобгар ҳисобланадилар.

  12. Тиббиёт ходимларининг ўзаро, фармацевтлар ҳамда бошқа жисмоний ва юридик шахслар билан барча кўринишдаги ноқонуний келишувлар тузиши ва коррупцион муносабатларга киришиши тақиқланади.

  13. Тиббиёт ходимига нотўғри ва ноаниқ хулоса бериш, шунингдек, фирибгарликнинг барча турлари қатъиян тақиқланади.

  14. Тиббиёт ходимининг беморлар шахсий ва оилавий ҳаётига асоссиз аралашишга ҳақи йўқ.

  15. Замонавий даволаш ва диагностик усулларни кенг қўллаш тобора ривожланиб бораётган жараёнларда ҳар бир тиббиёт ходими беморлар учун энг йўқори даражадаги хавфсизликни таъминлаши лозим.

  16. Дори воситаларининг ножўя таъсири ва асоратлари аниқланганда тиббиёт ходими бу ҳақида даволаш-профилактика муассасаси раҳбарига ва ваколатли давлат органларига хабар бериши зарур.

  17. Фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигини таъминлаш мақсадида тиббиёт ходими яширин тарзда профилактика ва даволаш усуллари ҳамда воситаларини қўллаши, тарғиб этиши мумкин эмас.

  18. Тиббиёт ходими касаллик тарихи, ҳисобатлар, тиббий ва бошқа ҳужжат шаклларини тўлдиришда беғараз ва ҳаққоний бўлиши лозим.

  19. Меҳнат муносабатлари, ижтимоий таъминот, маъмурий ва жиноий жавобгарлик ва бошқа соҳаларда тиббиёт ходимлари ўз ҳуқуқларини тиббий профессионал нодавлат ташкилотлар ҳамкорлигида ҳимоя қилиши мумкин.

  20. Тиббиёт ходими ўз касбига ҳурматни сусайтирадиган ва тиббиёт ходими шаънига доғ туширадиган ҳаракатлардан ўзини тийиши лозим.


Download 34.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling