Тошкент вилояти чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Download 0.71 Mb.
bet12/29
Sana05.05.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1432030
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   29
Bog'liq
11. А.Курбанова Автореферат

Таълим муассасалари

Гуруҳлар

Ўртача қиймат

Самара-дорлик

Хи квадрат

Критик қиймат

Танланма дисперсия

Стандарт хатолик

Ищонч интервали

Хулоса

1

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти

Тажриба

4,11

1,15

23,22

5,99

0,48

0,69

3,96

4,27

Н1

Назорат

3,57

1,34

1,16

3,32

3,82

2

ЎзДСМИ Нукус филиали

Тажриба

4,15

1,20

10,10

5,99

0,69

0,83

3,89

4,42

Н1

Назорат

3,46

1,56

1,25

3,06

3,86

3

ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиал

Тажриба

4,17

1,20

12,60

5,99

0,67

0,82

3,89

4,44

Н1

Назорат

3,46

1,42

1,19

3,06

3,86




Жами

Тажриба

4,13

1,17

37,24

5,99

0,57

0,76

4,01

4,26

Н1

Назорат

3,52

1,40

1,18

3,33

3,71

Олий таълим муассасалари бўйича умумлаштирилган статистик хисоб жадвали

3-жадвал натижалари асосида ўртача қиймат диаграммаси тузилди (4-расмга қаранг).



4-расм. Тажриба-синов ишларининг ўртача қиймат кўрсаткичи

Тажриба-синов ишларининг самарадорлик кўрсаткичи диаграмма кўринишида 5-расмда келтириб ўтилган.





5-расм. Тажриба-синов ишларининг самарадорлик кўрсаткичлари
Ушбу жадвал ва диаграмма маълумотларига кўра, барча таълим муассасаларида бўлгани учун тажриба гуруҳида ахборот-коммуникатив компетентликнинг ривожланганлик даражаси сезиларли равишда ортиб, уларнинг самарадорлик кўрсаткичи 1,17 га тенг, яъни 17 % га ошганлиги статистик усуллар билан исботланди.


ХУЛОСА

Талабаларда ахборот-коммуникатив компетентликни ривожланти-ришнинг назарий-педагогик асосларини такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижалари асосида қуйидаги хулосаларга келинди:



  1. Ахборот билан ишлаш таянч компетенция ҳисобланиб, ўз навбатида узлуксиз таълим босқичларида ўзига хос ўсиб бориш динамикасини кўзда тутади. Олий таълим муассасалари талабаларида эса ахборот-коммуникатив компетентликни ривожлантириш бакалавриат йўналишлари малака талабларида алоҳида қайд этиб ўтилган. “Ахборот-коммуникатив компетентлик” ўз моҳиятига кўра, таянч ва хусусий компетенциялар тизимининг уйғунлигини тақозо этади.

  2. Талабаларнинг aхборот-коммуникaтив компетентлиги – бу касбий фаолият соҳасига мос замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш, санъат ва маданият намуналарини яратишда мультимедиа ҳамда компьютер технологияларини қўллай олиш, ижодий фаолият натижаларини рақамли технологиялар воситасида тақдим этиш қобилиятидир.

  3. Назарий таҳлиллар ҳамда амалий кузатишлар натижасида талабаларда ахборот-коммуникатив компетентликни ривожлантиришнинг умумий тузилмаси (таянч ва хусусий компетенциялар тизими) ишлаб чиқилди. Натижада талабаларда ахборот-коммуникатив компетентликни ривожлантиришнинг назарий шарт-шароитлари аниқлаштирилди.

  4. Тадқиқотда санъат ва маданият соҳасида “Маданий дастурий таъминот” (“cultural software”) тушунчасининг пайдо бўлиши ва касбий фаолиятдаги ўрни ёритиб берилди. “Маданий дастур” тушунчаси “маданият” ҳодисасида мужассамлашадиган амалий фаолият, санъат ва маданият намуналарини яратишни қўллаб-қувватлайдиган электрон тизим сифатида талқин қилинди.

  5. Санъат ва маданият олий таълим муассасалари учун “Санъат таълимида ахборот технологиялари” фани бўйича такомиллаштирилган ўқув дастури ва электрон ўқув-услубий мажмуа ишлаб чиқилди. Масофавий таълим жараёнида мазкур электрон ўқув-услубий мажмуа амалиётга самарали татбиқ этилди.

  6. Талабалардa aхборот-коммуникaтив компетентликни ривожлaнтиришда “Санъат таълимида ахборот технологиялари” фани бўйича амалий машғулотларни ташкил этиш асосий омил сифатида белгиланди ва мазкур жараёнга технологик ёндашув татбиқ этилди. Натижада бўлажак мутахассисларда ахборот-коммуникати вкомпетентликни ривожланти-ришнинг педагогик технологияси ишлаб чиқилди.

  7. Тадқиқот натижалари асосида талабаларнинг ахборот-коммуникатив компетентлиги 17 фоизга оширишга эришилди.

Тадқиқот натижалари асосида қуйидаги илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилди:

  1. санъат ва маданият олий таълим муассасаларида кредит-модуль тизимини жорий этиш учун соҳанинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш, ахборот таълим муҳитининг самарадорлигини ошириш лозим;

  2. санъат ва маданият йўналишидаги олий таълим муассасалари талабаларини касбий фаолиятга тайёрлаш бўйича таълим дастурларида “Артпедагогика” модулини ўқитишни кўзда тутиш ҳамда “Санъат таълимида ахборот технологиялари” фани билан интеграциясини таъминлаш, мазкур жараёнда фанлараро модулли таълим технологияларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ;

  3. санъат ва маданият таълимида ахборот технологияларини жорий этиш самарадорлигини ошириш бўйича мунтазам равишда вебинар конференцияларни ташкил этиш ва ўтказиш, рақамли технологиялар асосида бўлажак мутахассисларнинг ахборот-коммуникатив компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик имкониятларини кенгайтириш лозим;

  4. кредит-модуль тизими шароитида талабаларда ахборот-коммуникатив компетентликни ривожлантириш, талабаларнинг индивидуал таълим траекториясини масофавий таълимга устуворлик бериш асосида лойиҳалаш мақсадга мувофиқ.


Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling