Таълим муассасаларидан тажриба-синов ишларига жалб этилган респондентлар тўғрисида маълумот
Асословчи тажриба-синов ишлари натижалари тажриба ва назорат гуруҳларида ахборот-коммуникатив компетентликнинг ривожланганлиги бир хил – паст даражада эканлигини кўрсатди. Талабалардa aхборот-коммуникaтив компетентликнинг ривожлaнганлигини баҳолаш мезонларига (репродуктив, продуктив, ижодий) мувофиқ шакллантирувчи тажриба-синов ишлари ташкил этилди.
Таъкидловчи босқичда тадқиқот доирасида ишлаб чиқилган талабаларида ахборот-коммуникатив компетентликни ривожлантириш технологияси ва моделининг самарадорлиги аниқланди. Бунинг учун талабаларга тақдим этилган ижодий-изланишга доир топшириқ натижалари асосида ахборот-коммуникатив компетентликнинг ривожланганлик даражасини қайта статистик таҳлил этиш талаб этилди. Таъкидловчи тажриба-синов ишлари натижалари тадқиқот жараёнида ишлаб чиқилган дастурий ва дидактик таъминот асосида “Санъат таълимида ахборот технологиялари” ва “Компьютер графикаси” фанлари бўйича машғулотлар ўтказилганидан сўнг таҳлил этилди.
Тажриба ва назорат гуруҳларидаги талабаларда ахборот-коммуникатив компетентликнинг такомиллашганлик даражасининг якуний босқич натижалари қиёсий таҳлил қилинди. Олинган натижалар санъат ва маданият йўналишидаги олий таълим муассасалари талабаларида ахборот-коммуникатив компетентликнинг ривожлантиришда ижобий ўзгаришлар қўлга киритилганлигини кўрсатди. Тажриба-синов ишларида иштирок этган талабаларда паст даража тажриба гуруҳларида бу кўрсаткич 60,58 фоиздан 19,2 фоизгача, назорат гуруҳларида 59,43 фоиздан 58,25 фоизгача камайган. Ахборот-коммуникатив компетентликнинг ўртача даражаси тажриба гуруҳларида 30,77 фоиздан 48,08 фоизга кўтарилган, назорат гуруҳларида ўзгариш бўлмаган. Шунингдек, юқори натижа кўрсатган талабалар сони тажриба гуруҳларида 8,65 фоиздан 32,69 фоизгача, назорат гуруҳларида эса 8,49 фоиздан 11,32 фоизгача ўсган. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, тажриба гуруҳи талабаларида ахборот-коммуникатив компетентликнинг ривожланганлик даражасида ижобий ўзгаришлар динамикаси кузатилди.
Натижалар асосида ҳар бир олий таълим муассасаси бўйича умумлаштирилган статистик ҳисоб жадвали тузилди (3-жадвалга қаранг).
3-жадвал.
Do'stlaringiz bilan baham: |