Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


Download 1.56 Mb.
bet132/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

СИФ»(«Cost. lnsuranct, Frtiqlrt) – Халқаро савдода маҳсулотларни олиш ва улар учун тўловларни амалга ошириш тартибидаги тижорий шароитлар яратувчи ташкилот. СИФлар халқаро бозорда маҳсулотларнинг сотувдаги баҳосини барқарор ушлаш, уларни суғурталаш ва портларгача транспортировка қилиш фаолияти билан шуғулланишади.
Сиёсий нарх – нарх, у йиғимдаги мавжуд нархлар ахбороти ва индексацияланган баҳо ўртасида таққосланиб, чиқариладиган нарх.
СПОТ – маҳсулотларни накд пул орқали бирор суммада сотиш ва харид қилиш учун келишиш. Бу келишиш тезда бажариладиган иш.
Савдо фойдаси – товарларни истеъмолчига етказишда сотиб олиш баҳоси билан сотиш ўртасидаги фарқ ҳисобга олинадиган фойда. Савдо фойдасининг ўсиши-савдо ишининг моддий базасини мустаҳкамлашга ҳам боғлиқ.
Савдо - харид қилиш борасидаги мусобақалашув шакли; маҳсулотни олувчиларга гўё конкурс шаклида таърифлаб сотиш. Чет эл фирмалари орасида бу йўл билан маҳсулотни кўз-кўз қилиш халқаро даражага чиққан. Бундай тендерларда очиқ (қизиққан компанияларга барча маҳсулотлари таърифини келтириш) ва ёпиқ (фақат дунёнинг машҳур компанияларига маҳсулотларини таърифлаш) усуллари мавжуд.
Ташқи савдо баланси – экспорт (мамлакатдан чиқариладиган маҳсулот ва хизмат баҳоси) ва импорт (четдан мамлакатга киритиладиган маҳсулот ва хизмат баҳоси) ўртасида пул шаклида ифодаланган нисбат. Савдо баланси икки турга бўлинади: актив баланс – экспорт импортдан ортиқ бўлиши ва мамлакатга ташқаридан оқиб келиши, молиявий аҳвол фаоллашади, пассив балансда эса импорт экспортдан устун, мамлакатдан валюта чиқиб кета бошлайди, молиявий аҳвол заифлашади. Шунингдек, экспорт ва импортдаги маҳсулот ва хизматлар баҳосини тенглаштириб турувчи Нетто баланс ҳам бор.
Ташқи қарз – давлатнинг хорижий мамлакатлар қарз берувчи банк ва молия муассасаларидан заём ва кредитлар олиши, натижасида пайдо бўлган қарзи. Бу борада мутахассислар капитал ва кундалик дея аталувчи давлат қарзлари мавжудлигини айтишади. Ҳозирги кунда кўпгина мамлакатларнинг ташқи иқтисодиётдаги қарзи анча ошган, «бу эса улар учун 20-30 % лик йиллик даромадини шу қарзни тўлашга жалб этишларига тўғри келмоқда».

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling