Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


Download 1.56 Mb.
bet133/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

Ташқи савдони кредитлаш – пул воситаларини, товар ва хизматларни маълум фоиз тўлаб қайтариб бериш шарти билан маълум муддатга қарзга бериш. Бу Халқаро пул айирбошлашда асосий воситалардан саналади.
Ташқи савдо кредитлари экспортли ва импортли шаклларда бўлиб, у фирма ёки корхоналарга қисқа (1 йилгача), ўрта (2 йилдан 7 йилгача) ва узоқ муддатларга берилади.
Турмуш хўжалигини глобаллаштиришмамлакатлар, ҳудудлар ва фирмалар ўртасида турли иқтисодий алоқалар тараққиётини яхлит дунё хўжалиги тарзида жойлаштириш.
Товар демпинги – товар, маҳсулот нархларининг халқаро камситилиши. Бунда экспорт билан шуғулланадиган фирма айрим мамлакатларда ўзининг молини бошқа ёрдамчиларга нисбатан арзон баҳоларда сотади.
Такомиллашган инвестиция капиталипул воситаси, яъни қурилиш (юксалиш, таъмирлаш, замонавийлаштириш) учун ва инвестор киритган маблағ ҳисобидан ўша объектни технология – ва зарур ускуналар билан таъминлашдаги йирик капитал. Бу сармоя корхона ёки ташкилот учун актив саналган маблағдир.
Товар айирбошлаш ҳажми ҳаракати индекси – нисбий кўрсаткич, айни вақтдаги муаммоларда бўлган саноат махсулотларининг сотувдаги хажми курсаткичи. Бунда фақат индивидуал индекс мавжуд бўлиб, бир маҳсулотнинг сотувдаги ҳажмини бошқа махсулот айирбошлашдаги ҳажми мажмуига қиёсланиши ва уларнинг нархларидаги тафовут товарлар ҳажмидаги баҳога нисбатан динамик ўсиш.
Табиий суратда ўсиш коэффициенти-туғилиш ва ўлим борасидаги умумий ўзгариш коэффициенти.
Трансмиллий корпорация (ТМК)йирик компания, у халқаро миқёсда фаолият кўрсатади, аммо мамлакатнинг миллий капитали ҳисобидан молияланади.
Трансфертлар – иқтисодий бойлик, бир томонлама тартибда иккинчи томон иштирокини таъминлаш.
Ташкил этилмаган экспорт (импорт) – жисмоний шахслар томонидан қонуний тарзда мамлакатга киритган ёки мамлакатдан чиқарган ҳолдаги маҳсулотлар савдоси.
Тариф чекловлари – иқтисодий ва маъмурий қонунчилигига асосланган сумма, у ташқи савдо бошқарувида бож-тариф сиёсатини акс эттирувчи функциядир.
Мутахассислар тариф чекловларини қуйидаги гуруҳларга бўлади:

  • ташқи савдо операцияларига давлат аралашуви (маҳсулот ишлаб чиқаришга пул маблағлари бериш. товарлар экспорти, пошлиналарга имтиёз бериш ва ҳ.к.);

  • божхона ва маъмурий тартибларни амалга ошириш; (демпинга қарши тартиблар, божхона ва элчилик масалаларидаги қонунчилик чекловлари ва бошқ.);

  • ташқи савдода техник кўриклар ташкил этиш (санитария-ветеринария меъёрлари, маҳсулотларни қадоқлаш ва маркировкалашни талаб қилиш);

  • алоҳида қонуний чекловлар (импорт лицензиялари, чекловлар сони ва бошқ);

  • импорт жараёнида йиғим ва тўлов механизмини ижро этиш (чегаралараро солиқ режими, импортдаги депозитлар, статистик тадқиқотлар ва бошқ.).

Бу каби чекловлар барча импорт маҳсулотларида, асосан эса савдо-сотиқ, минерал хомашёлар, чўян, пўлат, тўқимачилик текстил маҳсулотларида мавжуд.
Тўлов баланси – мамлакатнинг чет элга тўлайдиган пули билан унга чет элдан тушадиган пул ўртасидаги нисбат. Мамлакатнинг хорижий сарф-харажатлари тўлов йўли билан қопланади. Тўлов туркумига ташқи қарз, унинг фоизи, четдан олинган товарлар ва хизматлар ҳақи, хориж инвенстицияси, хорижда дипломатик ишларни, иқтисодий алоқаларни юритиш, фуқароларнинг чет элга пул ўтказишлари кабилар киради.
Тўлов баланси мамлакатнинг халқаро миқёсдаги иқтисодий мавқеи кучли ёки заифлигини, халқаро ҳамжамиятдаги обру-эътиборини ифодалайди.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling