Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


Валюта курси бир мамлакат валютасининг бошқа мамлакат валютасидаги


Download 9.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet738/751
Sana31.01.2024
Hajmi9.42 Mb.
#1832394
1   ...   734   735   736   737   738   739   740   741   ...   751
Bog'liq
Iqtisodiyot 16.02.2021 (2)

Валюта курси бир мамлакат валютасининг бошқа мамлакат валютасидаги 
баҳосидир. 
Валюта курсларига бевосита таъсир кўрсатувчи омиллар ичидан қуйидагиларни ажратиб 
курсатиш мумкин: 
- миллий даромад ва ишлаб чиқариш харажатлари даражаси; 
- миллий истеъмолчиларнинг реал харид қилиш лаёқати ва мамлакатдаги инфляция 
даражаси; 
- валюталарга талаб ва таклифга таъсир кўрсатувчи тўлов баланси ҳолати; 
- мамлакатдаги фоиз ставкаси даражаси; 
- валютага жаҳон бозоридаги ишонч ва ҳ. к. 
Назарий жиҳатдан валюта курсларининг тебранишини тушунтириш 
харид қилиш 
лаёқатининг паритет (турли мамлакатлар пул бирликлари қийматининг бир-бирига нисбати) 
назарияси ёрдамида амалга оширилади. Бу назарияга кўра, курслар нисбатларини аниқлаш 
учун икки мамлакат истеъмол товарлари «савати» нархларини таққослаш талаб қилинади. 
Масалан, агар Ўзбекистонда бундай «сават», айтайлик 120 минг сўм, АҚШда эса 100 доллар 
турса, 120 мингни 100 га бўлиб, 1 долларнинг нархини ҳосил қиламиз, бу 1200 сўмга тенг. 
Агар бошқа шароитлар ўзгармагани ҳолда мамлакатимиздаги товарларнинг нархи ошса
долларнинг сўмга нисбатан алмашув курси ҳам ошади. Бундай боғлиқликни қуйидаги 
формула орқали ифодалаш мумкин: 
i
i
P
P
r
ёки
P
r
P
/
=
×
=

бу ерда:
P – мамлакатимиздаги нархлар даражаси; 
P

– хорижий мамлакатдаги нархлар даражаси; 
r – валюта курси ёки хорижий валютанинг миллий валютадаги нархи. 
Ўзбекистон Марказий банки мавсумий тебранишларни камайтириш ва олтин-валюта 
захираларини кўпайтиришни ҳисобга олган ҳолда ўзгарувчан валюта курси режимини қўллаб 
келмоқда. Бунда ички валюта бозорида алмашув курсини мақсадли коридор доирасида ушлаб 
туриш учун, валюта савдоларида интервенсия операцияларини амалга ошириш орқали 
Марказий банк томонидан сўм алмашув курсининг ўзгариб борувчи бошқариладиган усули 
қўлланилди. Экспортни рағбатлантириш мақсадида сўмнинг АҚШ долларига нисбатан 
курсини босқичма-босқич пасайтириш чоралари кўрилди. 
Миллий валюта алмашув курсининг мақсадли параметрлар доирасида бўлиши ва унинг 
девальвация даражасининг босқичма-босқич пасайтириб борилиши истеъмол товарлари 
нархларини паст даражада ушлаб туриш учун қўшимча омил сифатида хизмат қилди. 
Агар Ўзбекистонда муомаладаги пул массасининг кўпайиши оқибатида, товарлар нархи 
икки марта ошса ва барча шароитлар тенг бўлганда долларнинг сўмга айирбошлаш курси икки 
марта ошади. 


833
Миллий валюта алмашув курсининг мақсадли параметрлар 
доирасида бўлиши ва унинг девальвация даражасининг 
босқичма-босқич пасайтириб борилиши истеъмол товарлари 
нархларини паст даражада ушлаб туриш учун қўшимча омил 
сифатида хизмат қилди.
Агар Ўзбекистонда муомаладаги пул массасининг 
кўпайиши оқибатида, товарлар нархи икки марта ошса ва 
барча шароитлар тенг бўлганда долларнинг сўмга айирбошлаш 
курси икки марта ошади.

Download 9.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   734   735   736   737   738   739   740   741   ...   751




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling