Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон республикаси хал


Ўқув йили давомида имлоси қийин бўлган қуйидаги сўзларнинг талаффузи ва ёзилишини билиб олиш


Download 80.71 Kb.
bet13/23
Sana14.11.2023
Hajmi80.71 Kb.
#1773094
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   23
Bog'liq
она тили ДТС ва дастур 2016

Ўқув йили давомида имлоси қийин бўлган қуйидаги сўзларнинг талаффузи ва ёзилишини билиб олиш: avgust, baland, baho, bahor, behi, Buxoro, dars, daftar, do`st, farzand, hasl, havo, hikoya, jahon, juft, karam, kaft, kon’ki, lavlagi, loviya, lug`at, mashina, minnatdor, moslama, navbatchi, no`xat, oktabr, payvand, pal’to, paxta, qo‘ng`iroq, quyosh, sabzi, Samarqand, sentabr, sinf, singil, soat, Toshkent, traktor, vazifa, vatan, xalq, xursand, yomg`ir, yostiq, o‘qituvchi,o‘quvchi, shahar каби.
Ўхшаш унсурли кичик ва бош ҳарфларни ёзиш; ҳарфларни бир-бирига туташтириш;
Ўхшаш унсурли кичик ҳарфлар:
1-гуруҳ – i, u, n, m, t, l, y
2-гуруҳ – h, j, k, f
3-гуруҳ – o, o`, q, a, g,g`, p
4-гуруҳ – e, b, x
5-гуруҳ – r, v, s, sh, ch
Ўхшаш унсурли бош ҳарфлар:
1-гуруҳ – U, L, Z, I
2-гуруҳ – M, Ҳ, K, N, A
3-гуруҳ – O, O` Q, X, CH
4-гуруҳ – E, S, I, Z
5-гуруҳ – V, G, G`, Y


Шакллантириладиган таянч компетенциялар:
Ахборотлар билан ишлаш компетенцияси: кўрган лавҳаларидан маълумотлар йиғиш.
Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси: муомала маданиятга эга бўлиш.
Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси ҳисоб-китобларни кундалик фаолиятида фойдалана олиш


3- синф
ФОНЕТИКА, ГРАММАТИКА, ИМЛО ВА НУТҚ ЎСТИРИШ
(170 соат)
Коммуникатив компетенция
Нутқий компетенция
Тинглаб тушуниш: мавзуга оид тушунчаларни, ўзаро савол-жавоб, топшириқларни, кичик матнларни, содда аудио матнларни тинглаб тушуна олиш. Ўқиш: матнни сўзлар урғусига, гап оҳангига риоя қилган ҳолда равон ва ифодали ўқий олиш.
Гапириш: ўқилган матн мазмунини ва ўзгалар фикрини англаб, ифодалай олиш, оғзаки нутқда сўз ва гаплар оҳангига риоя қила олади, рухсат, узр сўраш, илтимос билан мурожаат қилиш каби мулоқот одоби қоидаларига амал қилиб, нутқ жараёнида ўзлаштирган янги мурожаат шаклларини қўллай олиш.
Ёзиш: 60-75та сўздан иборат бўлган диктантни ёза олиш; 6-7 та иборат ижодий матн ярата олади, матндаги гапларни мазмунан ўзаро боғлай олиш, хатбошига, имло ва ҳуснихат қоидаларига амал қила олиш; иш қоғозларидан табрикнома, қисқа хатлар ёза олиш.

Download 80.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling