Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон республикаси хал


Download 80.71 Kb.
bet17/23
Sana14.11.2023
Hajmi80.71 Kb.
#1773094
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   23
Bog'liq
она тили ДТС ва дастур 2016

(170 соат)
Коммуникатив компетенция
Нутқий компетенция
Тинглаб тушуниш: мавзуга оид тушунчаларни, ўзаро савол-жавоб, топшириқларни, кичик матнларни, содда аудио матнларни тинглаб тушуна олиш. Ўқиш: матнни сўзлар урғусига, гап оҳангига риоя қилган ҳолда равон ва ифодали ўқий олиш. Гапириш: ўқилган матн мазмунини ва ўзгалар фикрини англаб, ифодалай олиш, оғзаки нутқда сўз ва гаплар оҳангига риоя қила олиш, рухсат, узр сўраш, илтимос, миннатдорчилик, таклиф каби муомала маданиятини амалда қўллай олай олиш, нутқ жараёнида ўзлаштирган янги мурожаат шаклларини қўллай олиш. Ёзиш: 75-80 та бўлган диктантни ёза олиш; 7-8 та иборат ижодий матн ярата олиш, матндаги гапларни мазмунан ўзаро боғлай олиш, хатбошига, имло ва ҳуснихат қоидаларига амал қила олиш; иш қоғозларидан табрикнома, қисқа хатлар ёза олиш.
1.Гап (6 соат)
Такрорлаш. Гап, гапнинг ифода мақсадига кўра турлари, уларнинг фикр ифодалаши. Гапнинг ҳис-ҳаяжонни ифодалаш хусусияти; гапни тугалланган оҳанг билан, буйруқ, тинч ва ҳис-ҳаяжон оҳангида айтилиши; гапнинг оҳангига кўра тиниш белгиларининг ишлатилиши (нуқта, сўроқ, ундов белгилари); гапда сўзларнинг ўзаро боғланиши; гапда сўзларни ўринли қўллаш, луғатдан фойдаланиш малакасини шакллантириш.
Шакллантириладиган таянч компетенциялар:
Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси: аниқ ҳисоб-китобларга асосланган ҳолда шахсий режаларни туза олиш, кундалик фаолиятда мавзуга оид жадвалларни ўқий олиш.


2.Гап бўлаклари ( 7 соат)
Гап. Бош бўлаклар: эга ва кесим, уларнинг сўроқлари. Иккинчи даражали бўлаклар, уларнинг сўроқлари, гапда сўзларнинг боғланиши; гап бўлакларини боғловчи грамматик воситалар;
- оҳанг ёрдамида боғланиш (масалан, katta bino, a’lo o‘qing, ikki qadam каби);
- сўз ўзгартирувчи қўшимчалар ёрдамида боғланиши (маса­лан, hikoyani o`qimoq, daraxtning bargi, senga aytmoqchiman каби).
- сўзлар ёрдамида боғланиши (va, hamda, lekin, biroq, ammo).

Download 80.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling