Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг моҳияти қандай хужжатларда ўз ифодасини топган деб ўйлайсиз?


Download 295.41 Kb.
bet30/54
Sana19.06.2023
Hajmi295.41 Kb.
#1612660
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   54
Bog'liq
Javoblar Krill

Иқтисодий тарбияни ташкил этиш жараёнида ўқувчиларга иқтисодий билимлами бериш асосида уларда мамлакат иқтисодий бар-қарорлигини таъминлаш, бозор инфраструктураси қоидаларига амал қилиш, ички бозоми тўлдириш, кичик ва ўрта бизнесни яратиш борасидаги фаолият жараёнида иштирок этиш кўникма ва малакаларини ҳосии қилиш, инсон меҳнати билан бунёд этилган моддий бойликларни асраш, улами кўпайтириш борасида қайғуриш туй-ғуларини қарор топтириш, иқтисодий маданиятни шакллантириш;
Ҳуқуқий тарбиялашни ташкил этиш жараёнида ўқувчиларга давлат Конститутсияси, давлат ҳақидаги таълимотни, чунончи, фуқаролик, оила, меҳнат, хўжалик, маъмурий нафақа, суд ишларини юритиш ва бошқариш ҳуқуқларининг маъносини тушунтириш, улар онгига ижтимоий-ҳуқуқий меъёрларнинг шахс ва жамият ҳаётидаги аҳамияти ҳақидаги тасаввурлами сингдириш, уларда ҳуқуқий онг, шунингдек, ҳуқуқий фаолиятни ташкил этиш борасида кўникма ва малакалами ҳосил қилиш, ҳуқуқий маданиятни шакллантириш;
Сиёсий тарбияни ташкил этиш жараёнида ўқувчиларга сиёсий билим бериш, Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси, фуқаролик жамияти асослари, миллий давлат тузилиши, давлат муносабатлари тизими фаолияти, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ички ва ташқи сиёсати мазмунини ўрганишни таъминлаш асосида уларда сиёсий фаолият кўникма ва малакаларини қарор топтириш, сиёсий маданиятни шакллантириш ва бошқалар.




Офитсернинг педагогик маданияти, унинг моҳияти ва мазмуни қандай жараёнлардан иборат.
Педагогик маданият нима? Педагогик маданият педагогик фаолият таъсири остида юзага келади ва бу фаолиятни амалга оширишнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади шунингек, у шахснинг педагог сифатида қай даражага эришганлигида намоён бўлади.
Педагогик маданият педагогик тушунчалар ва маҳорат, педагогик ахлоқ ва касбий-педагогик сифатлар, педагогнинг иш услуби ва ўз фаолиятига муносабати йиғиндисидир.
Педагогик маданият қуйидаги таркибий қисмлардан иборатдир:
♦ педагогик йўналтирилганлик (педагогик фаолиятга мойиллик, қатъий педагогик ишонч, бўйсунувчиларга ҳурмат, ғамхўрлик ва шу кабилар);
♦ кенг дунёқараш;
♦ юксак ахлоқийлик;
♦ билимдонлик, зукколик ва зиёлилик;
♦ педагогик маҳорат;
♦ таълим-тарбия ишларини илмий изланишлар билан уйғунлаштира олиш қобилияти;
юксак муомала маданияти, сўзлашиш одоби;
♦ ўзига нисбатан талабчанлик, изланувчанлик, касбий маҳорати ва билими савиясини ошириб боришга доимий эҳтиёж ва ҳоказо.



Download 295.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling