Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг моҳияти қандай хужжатларда ўз ифодасини топган деб ўйлайсиз?


Тарбия жараёнига таъриф беринг ва уни қандай жараён эканлиги ва ҳарбий хизмати фаолиятидаги аҳамиятини изоҳлаб беринг


Download 295.41 Kb.
bet26/54
Sana19.06.2023
Hajmi295.41 Kb.
#1612660
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   54
Bog'liq
Javoblar Krill

Тарбия жараёнига таъриф беринг ва уни қандай жараён эканлиги ва ҳарбий хизмати фаолиятидаги аҳамиятини изоҳлаб беринг.
Тарбия - муайян, аниқ мақсад ҳамда ижтимоий-тарихий тажриба асосида шахсни ҳар томонлама ўстириш, унинг онги, хулқ-атвори ва дунёқарашини таркиб топтириш жараёни.
Тарбия кенг маънода - махсус ташкил этилган, маълум мақсадга қаратилган аждоддан авлодга ўтадиган ижтимоий- маданий тажриба ва шахс ривожланиши учун яратилган шарт-шароитдир. Тарбия тор маънода эса бу - ёшларни жамият ҳаётининг аниқ вазиятига жалб этиш, унинг ривожланиши учун шароит яратиш бўйича катталарнинг биргаликдаги олиб борадиган аниқ фаолиятини билдиради.
Тарбия хусусида таниқли ўзбек педагоги Абдулла Авлоний шундай дейди: «Ал-ҳосил, тарбия бизлар учун ё ҳаёт, ё мамот, ё нажот - ё фалокат, ё саодат ё фалокат масаласидур».


Тарбия мақсадини белгилашда қайси жараёнлар асос қилиб олинади?
0ъзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, ҳамда 0ъзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг қатор асар ва нутқларида янги 0ъзбекистонда ижтимоий тарбияни вўлга қўйиши мақсади ва вазифалари белгилаб берилган.
Тарбия жараёни - командир ва ҳарбий хизматчилар (тарбиячи ва тарбияланувчилар ўртасида ташкил этилувчи ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ҳамкорлик жараёнидир. Тарбия жараёнида тарбияланувчининг онги шакллана боради, ҳис-туйғулари ривожланади, ижтимоий ҳаёт учун зарур болган ижтимоий алоқаларни ташкил этишга хизмат қиладиган хулқий одатлар ҳосил болади.


Тарбиянинг қандай турлари ва усуллари мавжуд?
Тарбия турлари қуйидагилардир:
1. Маънавий-ахлоқий тарбия (ватанпарварлик тарбияси; ҳарбийватанпарварлик тарбияси; байналминал тарбия, фуқаролик тарбияси) .
2. Ақлий тарбия.
3. Жисмоний тарбия.
4. Меҳнат тарбияси.
5. Эстетик тарбия.
6. Ижтимоий-ғоявий тарбия.
7. Экологик тарбия.
8. Ҳуқуқий тарбия.
9. Иқтисодий тарбия.
Тарбия усулларитарбиялаш, педагогик таъсир кўрсатиш хусусиятга эга хатти-ҳаракатлар мажмуи бўлиб, улар ёрдамида шахснинг қарашлари, мотивлари, ҳаракатларини ўзгартириш орқали унинг хулқи, позициясига ташқи таъсир кўрсатилади.


Педагогика фанининг асосий вазифаларидан бири комил инсонни тарбиялашдир.«Комил инсон» тушунчасига таъриф беринг.
Комил инсон” талқини ички ахлоқий фазилат ва иллатларга эгалик; сўзлаш маданияти; жамият ҳаётидаги ўрни; сиёсий масалаларда муносабати доирасида кузатилади.
Комил инсон -тарбиясини давлат сиёсатининг устувор соҳаси деб эълон қилганимиз, - комил инсон деганда биз, аввало онги юксак, мустақил фикрлай оладиган, хулқ-атвори билан ўзгаларга ибрат бўладиган билимли, маърифатпарвар кишиларни тушунамиз"



Download 295.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling