Ферментлар ёрдамида целлюлолитик чиқиндилардан қандли моддалар олиш


Download 81.76 Kb.
bet3/3
Sana27.01.2023
Hajmi81.76 Kb.
#1134361
1   2   3
Bog'liq
4-ma\'ruza

Кристалл глюкоза

Кристалл фруктоза


1-расм. Крахмалдан глюкоза ва фруктоза олиш схемаси.

Келтирилган схемага кўра, 50% концентрациядаги шакар эритмаси аввал, шакар бўлмаган минерал моддаларни олиб ташлаш учун ионалмашинув тозалашга учрайди. Тозаланган эритма инверсия ва хроматографик ажратиш билан глюкоза ва фруктоза эритмаларига ажратилади. Бундай операцияларни ўтказиш учун Са2+ билан нотўлиқ тўйинтирилган катионит бўлган хроматографик колонкадан фойдаланилади. Агар инверсия алоҳида амалга оширилса, хроматографик ажратиш Са-шаклга тўлиқ ўтказилган катионитда амалга оширилади. Колонкадан фруктоза ва глюкоза фракцияларини 95% тоза ҳолда олинади.


Ўртадаги аралашган фракцияни сахароза эритмасини тайёрлаш учун ишлатилади. Глюкоза ва фруктоза эритмаларини фильтрлаб рангсизлантирилгандан кейин 50-70% концентрацияли сиропларни олишгача қуюлтирилади. Фруктоза фракциясидан 90-95% фруктоза тутган сироплар олинади. Фруктоза сиропини кристалланиши билан 50% ли кристалл фруктоза олиш мумкин. Агар кристалланишда метанол ишлатилса, кристалл фруктоза чиқими 80% гача ўсади. Фруктоза чиқимини ошириш учун глюкоза сиропини изомерлаш мумкин, бунда изосироп олинади. Бу сироп глюкозадан фарқли, сахароза каби ширинликка эга ва шакар ўрнини босувчи сифатида ишлатилиши ҳамда хроматографик ажратиш ёрдамида ундан фруктоза олиш мумкин.
100% ли 1кг фруктоза олиш учун агарда глюкоза изомерланиши ўтказилмаса 2,1 кг сахароза, агарда ўтказилса – 1,5 кг керак бўлади.
Ширин таъм берувчи сифатида, сахарозадан олинган фруктозани қўлланилиши ѕ сахароза ўрнини босишга имкон беради. Сахарозадан, фруктозадан ташқари, 50% чиқимли глюкоза ҳам олинади. Глюкоза, масалан, витамин С ишлаб чиқаришда ишлатилиши мумкин.
Адабиётлар:
1.Введение в прикладную энзимологию. Под ред. Березина И.В. Мартинека К.М. М.:МГУ. 1997.
2.Глик Б., Пастернак Дж. Молекулярная биотехнология: принципы и применение. М.:Мир. 2006.
3. Ташмухамедова Ш.С. Амалий энзимология Ўқув қўлланма. Тошкент, 2021й.
Download 81.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling