Ферментлар иммобилизацияси


ИММОБИЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШГА МЎЛЖАЛЛАНГАН "ТАШУВЧИ" ЛАРГА ҚУЙИДАГИ ТАЛАБЛАР ҚЎЙИЛАДИ


Download 0.55 Mb.
bet2/4
Sana15.02.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1200611
1   2   3   4
Bog'liq
fermentlarni immobilizatsiyalash. imm

ИММОБИЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШГА МЎЛЖАЛЛАНГАН "ТАШУВЧИ" ЛАРГА ҚУЙИДАГИ ТАЛАБЛАР ҚЎЙИЛАДИ:

  • кимёвий ва биологик мўтадиллик;
  • механик нуқтаи назардан мустахкамлик;
  • фермент ва уни субстрати учун ўтказувчанлик;
  • технологик жароёнлар учун зарур бўлган шаклда олиниши
  • осонлиги (гранула, мембрана, варак ва хоказо ҳолатда).
  • реакцион шаклда тез кириши;
  • юқори гидрофиллиги (иммобилизация жараёнини сувли муҳитга ўтказиш учун);
  • арзонлиги.

ФЕРМЕНТЛАРНИ ИММОБИЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШИНИГ КИМЁВИЙ УСУЛЛАРИ

  • Кимёвий усулларда фермент билан ташувчи орасида қўшимча ковалент боғи пайдо бўлади. Бу усулда иммобилизацияланган ферментларни иккита устунлиги бор:
  • Биринчидан, фермент ва ташувчи орасидаги ковалент боғ, ҳосил бўлган конъюгатни юқори даражада мустахкам қилади. Бошқача қилиб айтганда фермент иштирокида ўтадиган реакцияларни рН, ҳарорати ва бошқа кўрсаткичларини ўзгартириш, ферментни десорбциясига, шу туфайли олинадиган махсулотни ифлосланишига олиб келмайди.
  •  

Бу эса айниқса медицина, озиқ-овқат махсулотлари, аналитик ишлар учун реактивлар олишда ўта муҳим аҳамият касб этади.

  • Бу эса айниқса медицина, озиқ-овқат махсулотлари, аналитик ишлар учун реактивлар олишда ўта муҳим аҳамият касб этади.
  • Иккинчидан, кимёвий модификация ферментни фаоллигини ва мўтадиллигини оширишига олиб келади. Фақатгина кимёвий йўл билан, кўп нуқталик боғланишлар натижасида ферментни мўтадиллигини ошириш мумкин.
  •  

ФИЗИК УСУЛЛАРДА ИММОБИЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШ

  • Шу аниқликдан келиб чиққан ҳолда, физикавий иммобилизация қилиш усулларини тўрт гуруҳга бўлиш мумкин:
  • сувда эримайдиган "ташувчи" ларга адсорбция қилиш;
  • гель тешикчаларига киритиш;
  • ярим ўтказгич мембраналар ёрдамида ферментни реакцион тизимини бошқа қисмидан ажратиш;
  • ферментни икки фазалик реакцион муҳитга киритиш, бундай
  • шароитда фермент сувда эрувчан бўлади ва иккинчи фазага кира олмайди.
  •  
  • Келтирилган классификация шартлидир, чунки бу усуллар орасида аниқ ажримларни ўрнатиш мумкин эмас. Масалан, гель тешикчиларига киритиш усули билан иммобилизация қилишни, ярим ўтказгич мембраналар орқали ажратиб туриш деб ҳам қараш мумкин. Шунга қарамасдан бу классификация физикавий усуллар билан иммобилизация қилишни бир тизимга солишда ёрдам бера олади.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling