БАЛКА КЕСИМИДАГИ НОРМАЛ КУЧЛАНИШЛАРНИ АНИҚЛАШ - 1 Кўндаланг эгилишдаги кучланишлар
- Кўндаланг эгилишдаги келтирилган таърифга асосан ташқи юкламалар таъсирида эгилувчи стержен кесимларида ички кучлар моменти М дан ташқари кўндаланг куч Q ҳам ҳосил бўлади. Бу Q куч стержен кўндаланг кесимларида уринма кучланиш «» ҳосил бўлишига сабаб бўлади.
- Ўз навбатида «» уринма кучланишлари бурчак деформацияларини ҳосил қилиш баробарида эгилувчи стержен тўрида ўтказилган кўндаланг чизиқларни қийшайишига олиб келади (1 расм), яъни кўндаланг эгилишда текис кесимлар гипотезаси бажарилмайди. Аммо, ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, Q кучнинг стержен узунлиги бўйича ўзгармас қийматида кўндаланг кесимлар шаклининг ўзгариши нормал кучланишларга таъсир этмайди ҳамда Q кучининг ўзгарувчи қийматларида эса таъсири жуда кичик
- Бу ҳолат кўндаланг эгилишда нормал кучланишлар миқдорини (1-3) ифодалардан, яъни соф эгилиш каби аниқлаш имконини беради. Кўндаланг кесимлар шаклини ўзгариши стержен кўндаланг кесимларида нормал кучланишларни пайдо бўлишига олиб келади, яъни стержен «қатламлари» бир-бирини «босади», аммо ушбу кучланишлар миқдори унча катта бўлмагани учун уларни ҳисоблашларда эътиборга олинмайди. Демак, уринма кучланишларни аниқлаш тақрибан, аммо амалиёт учун етарли даражадаги аниқликда амалга оширилади деган хулоса келиб чиқади.
- Кўндаланг эгилиш ҳолатидаги балкадан dz узунликдаги элемент ажратамиз (2 расм)
- Ажратилган элементни нейтрал қатламдан «y» масофада бўйлама горизонтал кесим ўтказиб 2 та қисмга ажратамиз ва АВ текислик билан чегараланган юқори қисмини мувозанатини кўрамиз. Ҳамда, уринма кучланишлар кўндаланг кесим даражасида нейтрал ўқ «x» га параллел ва нормал кучланишлар ўзгармас деб фараз қиламиз (2 расм). Уринма кучланишлар жуфтлиги қонунига асосан АВ текислик ва кўндаланг кесим А нуқтасида , В нуқтасида d уринма кучланишлар пайдо бўлади.
- Ажратилган элемент юқори қисми мувозанат тенгламаларини стержен бўйлама ўқига проекциялар йиғиндиси кўринишида тузамиз.
- бу ерда b- кўндаланг кесимнинг АВ текислик даражасидаги узунлиги.
- Иккинчи даражали кичик миқдор
- Журавский боғланишидан (2.3 бўлим)
- натижада (4)- Журавский боғланишини ҳосил қиламиз.
- Унга кўрилаётган ҳар бир кўндаланг кесим учун ўзгармас, кўндаланг кучлар эпюрасидан аниқланувчи
Do'stlaringiz bilan baham: |