Filologiya fakulteti o‘zbek tilshunosligi kafedrasi «turkiy tillarning qiyosiy-tarixiy grammatikasi»


Семинар машғулотларини ташкил этиш бўйича


Download 0.84 Mb.
bet10/105
Sana30.09.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1690255
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   105
Bog'liq
portal.guldu.uz-Majmua Turkiy tillar qiyosiy-tarixiy grammatikasi

Семинар машғулотларини ташкил этиш бўйича
кўрсатма ва тавсиялар

Семинар машғулотлари талабаларни туркий тиллар қиёсий-тарихий грамматикасини ўрганишга, грамматика масалаларини туркий тилларни ўзаро қиёслашасосида таҳлил ва талқин этишга йўналтиради. Талабалар эгаллаган билимларини дарс давомидабаҳс-мунозара ёки савол-жавоб орқали намоён этадилар.Семинар машғулотларида талабалар туркий тиллар морфологик тизими, сўз туркумлари, от, феъл, сифат, равишга хос грамматик категориялар, туркий тиллар синтаксиси ҳақида амалий кўникма ва малака ҳосил қиладилар.


Семинар машғулотлари учун тавсия этиладиган мавзулар:
1.Қадимги туркий тил даврида унли ва ундошлар тизими.
2.Туркий тилларнинг умумтараққиёт босқичига хос морфологик хусусиятлар.
3.Туркий тилларда от туркумига хос грамматик категориялар.
4. Туркий тилларда сифатнинг морфологик хусусиятлари.
5.Туркий тилларда олмошлар.
6.Феълнинг грамматик категориялари.
7. Майл, нисбат категориялари.
8.Грамматик маънонинг ифодаланиши.
9. Туркий тилларда ёрдамчи сўзлар ва уларнинг вазифалари.
10.Сономимема ва видеомимемалар.
11. Туркий тилларда предикативлик.
12. Содда гап синтаксиси.
13. Қўшма гап синтаксиси.
14. Туркий тилларда бирикма хусусиятлари.
15. Ҳозирги туркий тиллар лексикасининг қиёсий таҳлили.
Изоҳ:Мазкур рўйхатдаги мавзулардан семинар машғулотлари учун ажратилган соатлар ҳажмига мос ҳолда танлаб фойдаланиш, мавзуга доир адабиётларнинг мавжудлигига эътибор бериш тавсия этилади.


Мустақил таълимни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни

Мустақил таълим талабаларга аввалдан бериб қўйиладиган мавзулар асосида ташкил этилади. Талабаларнинг ўзлаштиришлари амалий машғулот ва семинар машғулотлари давомида назорат қилинади.


Мустақил ишни тайёрлашда фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади:

  • амалий машғулотларга тайёргарлик;

  • семинар машғулотларига тайёргарлик;

  • дарслик ва ўқув қўлланмалар бўйича фан боблари ва мавзуларини ўрганиш;

  • тарқатма материаллар бўйича маъруза қисмини ўзлаштириш;

  • махсус адабиётлар бўйича фан бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш;

  • ўқув, илмий-тадқиқот ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган фан бўлимлари ва мавзуларни чуқур ўрганиш;

  • фаол ва муаммоли ўқитиш методларидан фойдаланиладиган ўқув машғулотлари;

  • масофавий таълим.

Мустақил таълим учун қуйидаги топшириқларни бажариш тавсия этилади:
1.Туркий тиллар таснифидаги фонетик тамойиллар.
2.Туркий тиллар таснифидаги морфологик тамойиллар.
3.Туркий тилларнинг дастлабки тараққиёт даврига хос фонетик қонуниятлар.
4.Туркий тилларнинг фонетик тизимидаги ўзгаришлар.
5.Туркий тилларда келишикларнинг тарихий вариантлари.
6.Туркий тилларнинг агглютинатив табиати.
7.Туркий тилларда туркум синкретизми. От-феъл синкретизми.
8.Туркий тиллар грамматик қурилишининг тарихий-типологик хусусиятлари.
9.Ўрхун -Енисей ёзув ёдгорликларининг фонетик, грамматик хусусиятлари. 10. Морфологик кўрсаткичлар. Элементар морфологик бирликлар.
11.Комплекс морфологик бирликлар.
12.Туркий тилларнинг ҳозирги тараққиёт даражаси.
13.Қозоқ, қорақалпоқ, қирғиз тилларининг синтактик хусусиятлари.
14.Тува, бурят, бошқирд тилларининг ўзига хос синтактик табиати.
15.Туркман, озарбайжон, турк тилининг грамматик хусусиятлари.
16. Чуваш тилининг фонетик, лексик, грамматик хусусиятлари.
17.Ёқут тилининг фонетик, лексик, грамматик хусусиятлари.
18. Туркий тиллар лексикаси.
19.Туркий тиллар грамматикасини реконструкциялаш тамойиллари. 20.Этимологик тадқиқотларнинг туркий тиллар грамматик тизимини ёритишдаги ўрни.
Изоҳ: Ишчи дастурни шакллантириш жараёнида мустақил таълим соатлари ҳажмига асосланиш, мавзулардан танлаб фойдаланиш, мустақил ишни бажариш жараёнида белгиланган кўрсатмаларга амал қилиш тавсия этилади.



Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling