Filologiya fakulteti o‘zbek tilshunosligi kafedrasi «turkiy tillarning qiyosiy-tarixiy grammatikasi»


Асосий қисм Фаннинг назариймашғулотлари мазмуни


Download 0.84 Mb.
bet9/105
Sana30.09.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1690255
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   105
Bog'liq
portal.guldu.uz-Majmua Turkiy tillar qiyosiy-tarixiy grammatikasi

Асосий қисм


Фаннинг назариймашғулотлари мазмуни

Туркий тилларнинг умумий тавсифи. Олтой тилларининг туркий тиллар грамматик тизимидаги ифодаси. Туркий тилларнинг умумтараққиёт босқичига хос фонетик, лексик, грамматик хусусиятларнинг ҳозирги туркий тиллар грамматикасида ифодаланиш даражаси. Туркий тиллар тараққиётида лингвистик ва нолингвистик омилларнинг ўрни.


Туркий тилларнинг фонетик-фонологик, морфем-морфологик, лексик-семантик ва синтактик тузилиши. Туркий тиллар фонетикаси. Сингармонизм.
Туркий тиллар морфологияси. Туркий тилларнинг типологик ўзига хосликларини умумлаштириш, элементар ва комплекс морфологик бирликларни ажратиш. Грамматик маъно. Грамматик шакл. Туркий тилларнинг агглютинатив табиати.
Туркий тилларда сўз туркумлари. От ва унга хос грамматик категориялар. Сифат. Сон. Ҳисоб сўзлари (нумеративлар). Олмош. Феъл ва унга хос грамматик категориялар.
Равиш. Ёрдамчи сўз туркумлари. Кўмакчи, боғловчи, юклама. Туркий тилларда ундов сўзлар. Туркий тилларда модал муносабатнинг ифодаланиши. Тақлид сўзлар. Сономимема ва видеомимемалар.
Туркий тиллар синтаксиси. Сўз бирикмаси. Туркий изофа. Туркий тилларда содда гап. Қўшма гап. Қўшма гап турлари. Предикативлик.
Туркий тиллар лексикаси. Туркий тилларда сўз ясалиши. Туркий тиллар лексик тизимидаги семантик ўзгаришлар. Шеваларнинг туркий адабий тиллар тараққиётидаги аҳамияти.
Туркий тиллар фонетикаси, лексикаси ва грамматикасини реконструкциялаш тамойиллари. Туркийшуносликдаги этимологик тадқиқотларнинг грамматик тизимни ёритишдаги ўрни.


Амалиймашғулотларни ташкил этиш бўйича
кўрсатма ва тавсиялар

Амалий машғулот талабаларни туркий тиллар қиёсий-тарихий грамматикасига доир маълумотлар билан мустақил танишишга, туркий тилларни ўзаро қиёслаш нуқтаи назаридан таҳлил қилишга ва талқин этишга йўналтиради. Талабалар тўплаган билимларини дарс вақтида мунозара ёки маъруза кўринишида ҳимоя қиладилар.Амалий машғулотлардатуркийтиллар оиласи, уларнинг морфологик-синтактик, лексик хусусиятлари, туркий тилларнинг умумтараққиёт ҳамда хусусий тараққиёт босқичига хос жиҳатларни ўрганадилар.


Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Унда талабалар маъруза мавзулари бўйича олган билим ва кўникмаларини амалий таҳлил орқали янада бойитадилар. Шунингдек, дарслик ва қўлланмалар асосида талабалар билимларини мустаҳкамлашга эришиш, тарқатма материаллардан фойдаланиш, илмий мақолалар ва тезислар чоп эттириш, матн устида ишлаш, мавзулар бўйича кўргазмали қуроллар тайёрлаш, тест саволлари тузиш тавсия этилади.
Амалий машғулот учун тавсия этиладиган мавзулар:

  1. Туркий тиллар ҳақида умумий маълумот.

  2. “Туркий тилларнинг қиёсий-тарихий грамматикаси” курсининг асосий масалалари.

  3. Туркий тиллар таснифидаги грамматик мезонлар.

  4. Туркий тилларнинг фонетик хусусиятлари.

  5. Туркий тилларда унлилар тизими. Сингармонизм ҳодисаси. Иккиламчи чўзиқлик.

  6. Туркий тилларда ундошлар тизими.

  7. Туркий тилларнинг морфологик хусусиятлари. Туркий тилларнинг агглютинатив табиати.

  8. Грамматик кўплик тушунчасининг ифодаланиши.

  9. Туркий тилларда келишиклар тизими.

10.Туркий тилларда сўзларни туркумларга ажратиш мезонлари.
11.От туркумига хос грамматик категориялар.
12.Туркий тилларнинг фонетик хусусиятлари.
13.Туркий тилларнинг морфологик хусусиятлари.
14.Туркий тилларнинг умумий грамматик хусусиятлари.
15.Туркий тилларда аффиксал морфемалар тараққиёти.
16.Аффикслар таркибидаги ўзгаришлар. Содда ва мураккаб аффикслар.Аффиксларнинг монофункционал характери.
17.Туркий тилларнинг лексик тараққиёти.
18.Туркий тиллар тараққиётидаги лексик-семантик ўзгаришлар.
19.Туркий тиллар лексикасининг истеъмол доирасига кўра таснифи.
20.Истеъмол доираси чегараланган сўзлар. Терминология масалалари.
21.Туркий тилларнинг синтактик хусусиятлари.
22.Сўз бирикмаси ва унинг турлари.
Изоҳ:Мазкур рўйхатдаги мавзулардан амалий машғулотлар учун ажратилган соатлар ҳажмига мос ҳолда танлаб фойдаланиш, мавзуга доир адабиётларнинг мавжудлигига эътибор бериш тавсия этилади.

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling