Фирмаларнинг хўжалик фаолиятида фойданинг роли ва аҳамияти Режа


Маҳсулот ишлаб чиқаришдаги харажатларнинг турланиши (классификацияси)


Download 338.64 Kb.
bet2/4
Sana04.02.2023
Hajmi338.64 Kb.
#1159354
1   2   3   4
Bog'liq
Фирмаларнинг хўжалик фаолиятида фойданинг роли ва аҳамияти М.Хамраев

2.Маҳсулот ишлаб чиқаришдаги харажатларнинг турланиши (классификацияси).
Харажатларни бошқарув таркибида қуйидаги турланиш мавжуд:
- ишлаб чиқариш тури бўйича – асосий ва ёрдамчи;
- маҳсулот тури бўйича-алоҳида маҳсулот, бир хил маҳсулотлар гуруҳи, буюртма, иш, хизмат;
- харажатлар тури бўйича-калькуляция моддалари (маҳсулот таннархини калькуляция қилиш учун ва таҳлилий ҳисобни ташкил этиш учун) ва харажатлар элемантлари (харажатлар сметаси лойиҳасини тузиш ва ишлаб чикариш харажатларининг ҳисоботи учун);
- харажатлар пайдо бўлиш жойлари бўйича – участка, цех, ишлаб чиқариш, хўжалик ҳисобидаги бригада.
Мисол тариқасида саноат корхоналарида кенг қўлланиладиган харажатлар моддаларини кўриб чиқиш мумкин
1. Хом ашё ва материаллар (чиқиндилар айирган ҳолда)
2. Сотиб олинган маҳсулотлар, ярим тайёр маҳсулотлар ва кооперациялашган корхоналар хизмати
3. Асосий ишлаб чиқариш ишчиларнинг иш хақи.
4. Қўшимча ишлаб чиқариш ишчиларнинг иш хақи.
5. Иш хақидан ижтимоий суғуртага ажратма.
6. Ишлаб чиқаришни тайёрлаш ва ўзлаштиришга харажатлар.
7. Жиҳозларни сақлаш ва эксплуатация қилиш харажатлари.
8. Цех харажатлари
9. Умум завод харажатлари
10. Яроқсиз маҳсулот (брак) чиқаришдан харажатлар
11. Ишлаб чиқаришдан ташқари харажатлар
Биринчи саккизта моддалар цех таннархини ташкил этадилар, бунга умумзавод харажатларини ва яроқсиз маҳсулот чиқаришдан йўқотишни қўшса, ишлаб чиқариш таннархини беради.
Ҳамма ўн бир мддалар маҳсулотнинг тўла таннархини билдиради.
Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида кўпчилик майда ва ўрта корхоналарда харажат моддаларининг қисқартирилган номномиси қўлланилади:
- моддий харажатлар (хомашё, материаллар, ёқилғи ва технологик мақсад учун энергия), тўғри ҳисобда;
- меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари, бу ҳам тўғри ҳисобда;
- бошқа бевосита (тўғридан – тўғри) харажатлар;
- ишлаб чикаришни бошқаруви ва хизмат қилиш харажатлари (билвосита);
- бошқа билвосита харажатлар;
Харажатларни иқтисодий маънолари қараб, қуйидаги элементлар билан гуруҳлаш мумкин:
- моддий харажатлар (қайтарувчан чиқиндилар қийматини чиқарган ҳолда);
- меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари;
- ижтимоий заруриятларга ажратма;
- асосий фондлар амортизацияси;
- бошқа харажатлар;
«Моддий харажатлар» элементига маҳсулот ишлаб чиқиш учун ташқаридан сотиб олинадиган хомашё ва материаллар, будловчи маҳсулотлар ва ярим тайёр маҳсулотлар, ёқилғи ва ҳамма тур энергия (техналогик мақсадлар ва ишлаб чиқаришга хизмат қилиш биноларни иситиш, транспорт ишлари учун харажатлар)нинг қимати акс эттирилади.
«Меҳнат ҳақини тўлаш харажатлари» таркибига меҳнатга ҳақ тўлаш-корхона (фирма) асосий ишлаб чикариш ходимларига, иш натижалари билан мукофотлаш, рағбатлантирувчи ва қоплови (компенсирующий) тўловлар ҳамда штатда бўлмаганлар меҳнатига ҳақ тўлашни ҳам қўшган ҳолдаги ҳамма харакатлар киради.
«Ижтимоий заруриятга ажратма» элементларига давлат ва нодавлат ижтимоий суғурта органларига ўрнатилган нормаларга асосан ажратмалар, нафақа фонди, бандлик давлат фондига ва тиббиий суғуртага иш ҳақидан фоиз ажратмалар акс эттирилади.
«Асосий фондлар амортизацияси» таркибига асосий ишлаб чиқариш фондларини тўла тиклашга баланс қийматидан, ўрнатилган нормалар бўйича, унинг фаол қисмининг тез суръат амортизацияларнинг қўшган ҳолда ажратилган амортизация суммаси киради.
Юқорида кўрсатилган харажатлар турларига киритилмаган ҳамма бошқа харажатлар ўз аксини «бошқа харажатлар» элементида топади. Булар солиқлар, йиғимлар, махсус фондларга ажратмалар, кредитлар бўйича тўловлар, хизмат сафарлари харажатлари, алоқа хизматлари тўловлари ва ҳоказо.
Шундай қилиб, харажатларнинг калькуляция моддалари билан гуруҳлаш, бу харажатларни пайдо бўлган жойларини акс эттириб, маҳсулот ишлаб чиқиш, сотишга харажатларни режалаштириш, ҳисобини олиб бориш ва калькуляция қилиш учун қўлланилади.
Харажатларни элементлар бўйича гуруҳлаш сарфланган иқтисодий элементларни, уларнинг пайдо бўлган жойларидан қатъий назар, ўз ичига олади. Одатда булар тўғридан-тўғри харажатлар. Бозор иқтисодиёти шароитида харажатлар турланиши мамлакатимиз хўжаликларида оддийлашади ва хорижий мамлакатлар тажрибасига яқинлашади.



Download 338.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling