Фирмаларнинг хўжалик фаолиятида фойданинг роли ва аҳамияти Режа


Ишлаб чиқариш харажатларини белгилашдаги хорижий мамлакатлар тажрибаси


Download 338.64 Kb.
bet3/4
Sana04.02.2023
Hajmi338.64 Kb.
#1159354
1   2   3   4
Bog'liq
Фирмаларнинг хўжалик фаолиятида фойданинг роли ва аҳамияти М.Хамраев

3.Ишлаб чиқариш харажатларини белгилашдаги хорижий мамлакатлар тажрибаси
Охирги 40-45 йилларда ривожланган мамлакатларда маҳсулот ишлаб чиқишдаги харажатларни моддалар калкьуляциясининг чекланган қисқартирилган номномаси буйича ажратиш усулидек кенг фойдаланилади. Харажатларга фақат ўзгарувчан харажатлар киритилади: хомашё ва материаллар, меҳнатга ҳақ тўлаш, билвосита харажатларнинг ўзгарувчан қисми. Бу харажатлар ишлаб чиқариш фаолиятининг ҳажми катталигининг функциясидек кўрилади.
Ўзгармас харажатлар алоҳида маҳсулотлар ишлаб чикаришдаги харажатлар билан кам боғлиқ бўлганлиги асосли равишда исботланган.
“Ўзгармас харажатлар” тушунчасига берилган даврда маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажми ва тузилмасига бевосита боғлиқ бўлмаган харажатлар суммаси тушунилади. Буларга корхона (фирма) хизматчиларини ойлик маошлари асосий фондлар амортизацияси, бино ижараси ва бошқа ўзгармас харажатлар киради.
Моддалар бўйича харажатлар таркибига қуйидагилар киради:
1. “Материаллар” Бу сарфлар харажатларнинг муҳим моддасини ташкил этадилар. Буларга хомашё асосий ва ёрдамчи материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар сотиб олиш сарфлари киради. Бу харажатлар маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига бевосита боғлиқ бўлиб корхона ўзгарувчан харажатларига киради. Улар маҳсулот ишлаб чиқиш ҳажмига мутаносиблик билан ўзгарадилар.
2. “Меҳнатга ҳақ тўлаш”. Бунга ишчилар ва маъмурий хизматчилар киради. Хорижда ўзимиздагидек меҳнатга ҳақ тулашнинг икки бир – биридан принципиал фарқ қилувчи шакллари қўлланилади: вақтбай ва ишбай.
Ишчиларга вақтбай ҳақ тўлаш ишчи ишлаб чиқарган маҳсулот миқдори унинг сайи ҳаракатига боғлиқ бўлмаган жойларда ишлатилади, масалан, конвеер линяларида. У яна сифат асосий роль ўйнайдиган жойларда ишлатилади, қайси бир ким, бажарилган иш ҳажмини ҳисоблаш қийин ёки мумкин эмас.
Вақтбай меҳнатга ҳақ тўлаш ижобий тамонлари билан камчиликлардан ҳам ҳоли эмас.
Ижобий томонлари ишчи ишлаб чиқариш ҳажми ўзгаришига боғлиқ бўлмаган кафолатланган кунлик ёки ойлик ойлик даромадга эга.
Камчилиги-ишчига индивидуал ҳаракатини оширишни рағбатлантирмайди ва ўз даромадини оширишга имкон бермайди.
Ишбай ҳақ тўлаш, ҳам ишчи учун ҳам корхона (фирма) учун фойдали бўлган ишчининг юқори натижаларга эришиш учун ҳаракатларини рағбатлантиради. Аммо маҳсулот сифати пасайиши хавф-хатари бўлиши мумкин.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг иккала шакли ҳам ўзининг кўринишларига эга. Масалан, хорижда минимумли кафолатланган ишбай мукофотли меҳнатга ҳақ тўлаш, ишбай мукофотли меҳнат ҳақ тўлаш кенг қўлланилади. Минимумли кафолатланган меҳнатга ишбай ҳақ тўлашда, иш ҳақининг минимал миқдори вақтбай иш ҳақига асосан ўрнатилган бўлиши мумкин.
Бундай омўхта (смешанная) меҳнатга ҳақ тўлаш ишчига минимал иш ҳақини таъминлаш билан бирга ишбай ҳақ тўлашнинг афзалликларида фойдаланишга имкон беради.
Хорижда ҳам бизнинг мамлакатимиздагидек корхона (фирма) маъмурий хизматчиларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг вазифалар ойлик маош (оклад)лари шакли ишлатилади. Бу тариқа хизматчиларга қаттиқ ойлик маошлардан ташқари, рағбатлантириш сифатида тантьем (мукофот)лар тўланади, одатдан корхона (фирма) фойдасига нисбатан.
3. “Бино ижораси учун тўлов”. Бу тўлов кўпинча харажатларнинг нисбатан улкан моддасини ташкил этади. Бу модда бўйича харажатлар миқдори ижара пулининг умумий миқдорига тенг. Агар бино ўзиники бўлса, яъни корхона (фирма) хусусий мулк бўлса, бошқа статялардан тузилган харажатлар бўлади: кўчмас мулк солиғи, суғурта, эксплуатация харажатлари, шу кўчмас мулкга қўйилган ўз капиталидан фоизлар.
4. “Амортизация”, Хорижий корхоналар, фирмаларда амортизация деганда, бир йўла сотиб олинган капиталнинг фойдаланишини бир неча даврга бўлиш йўли билан жамланувчи доимий харажатларнинг бир қисми тушунилади. Амортизация миқдорини ҳисоблашнинг бир нечта йўлидан фойдаланилади: тўғри чизиқли амортизация, қолдиқ қиймат бўйича амортизация, ишлаб чиқариш ҳажми бўйича амортизация.
Бизнинг усулларга энг яқини тўғри чизиқли амортизация ҳисоблаш усулидир.
Бу усулга мувофиқ капиталнинг ҳар йиллик амортизацияси А қуйидаги формула билан ҳисобланади:



бунда:
БК-асосий капитал (фондлар)нинг шу элементининг бошлашғич қиймати: олиб келиниши ва ўрнатилиши (монтаж) харажатлари ҳам қўшилади;
СК-сотилиш қиймати (шу элемантнинг хизмат муддатини ўтаб бўлгандан сўнг сотилиш қиймати)
ХМ-асосий капиталнинг шу элементнинг хизмат муддати (шу элемент фойдаланиши режаланаётган давр давоми)
5. “Бошқа харажатлар”, бунда, машина ва бошқа асосий фондлар элементларининг эксплуатациясининг эксплуатацияси ва таъмири, ҳар хил кўринишдаги энергия манбаси, маҳсулотни олувчига етказиб бериш, телекомуникация, почта учун харажатлар киради. Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки хорижий корхоналар ва фирмаларда харажатлар тузилмаси тушунчаси ўзгарувчан ва ўзгармас харажатларнинг жами харажатлар доирасидаги фоизли нисбатларини англатади.
Масалан, А ва Б корхоналар харажатларини тассавур этамиз. (фоизда)
А Б
Ўзгарувчан харажатлар 70 40
Ўзгармас харажатлар 30 60
Жами харажатлар 100 100

Шундай нисбатлар бўйича маълум хулосалар ҳам қиладилар. А ва Б корхоналари харажатлари тузилмасининг таҳлили А корхонасида ишлаб чиқариши механизация ва автоматизация даражаси паст ва кам унумли қўл меҳнатидан кўп фойдаланишга эҳтиёжман.


Бунинг натижасида бу корхонанинг ўзгармас харажатлари – капитал амортизацияси машина паркини сотиб олиш учун фойдаланган капиталга фоизли тўловлар нисбатан кам бўлади. Ўзгарувчан харажатлар – ишчилар меҳнатига ҳақ тўлаш нисбатан кўп бўлади. Б корхонасида ҳолатнинг акси ўзгармас харажатлар даражаси юқори ва ўзгарувчан харажатлар – қўл меҳнатига ҳақ тўлаш камдир.
Хорижий корхона ва фирмаларида рақиблар ишлаб чиқариш харажатларининг таққозавий таҳлили ҳам ўтказилади (жадвал 1). Бундай таҳлил ўз харажатлар тузилмасини рақиб харажатлари тузилмаси билан солиштириш имконини беради, улар амортизациясини аниқлайди, ҳамда бу таҳлил асосида харажатлар тузилмасини яхшилаш, бу харажатларни камайтириш чора тадбирларини тузишга шароит яратади.




Download 338.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling