Фирмаларнинг хўжалик фаолиятида фойданинг роли ва аҳамияти Режа
Download 338.64 Kb.
|
Фирмаларнинг хўжалик фаолиятида фойданинг роли ва аҳамияти М.Хамраев
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. Маҳсулот ишлаб чиқаришда харажатларни камайтириш йўллари.
- Сериялар сони 1 2 3
4. Маҳсулот ишлаб чиқаришда харажатларни камайтириш йўллари. Хорижий корхоналарда маҳсулот ишлаб чиқариш харажатларни камайтирувчи омиллар-сотиб олинадиган материаллар партияси омиллар миқдорини белгилаш ва унга риоя қилиш, маҳсулот ишлаб чиқариш учун сотиб олинадиган материаллар сериясининг оптимал миқдори, алоҳида компанентлар ва будловчи маҳсулотларни ўзимизда ишлаб чиқариш ёки бошқа ишлаб чиқарувчилардан сотиб олиш масаласини ҳал қилиш ва бошқалар. Маълумки сотиб олинадиган хом ашё партияси қанча катта бўлса, ўрта йиллик захира миқдори шунча катта ва шу хомашёни сақлашга доир харажатлар ҳам шунча катта (омборхоналар учун ижара пули, узоқ сақлашдаги табиий камайишлар, инқирозга асосан йўқотиш ва ҳоказолар). Лекин катта партиялар билан хомашё ва материалларни сотиб олиш ўзининг афзаллигига ҳам эга. Товарлар олиш учун буюртмаларни жойлаштириш товарларни қабул қилиш, ҳисоблардан пул кўчиришларни назорат қилиш кабиларга харажатлар камаяди. Шундай қилиб сотиб олинадиган хомашё ва материалларнинг оптимал миқдорини аниқлаш вазифаси борпо бўлди. Қуйидаги схема билан тақрибий ҳисоб олиб бориш мумкин.
Жадвалдан кўриниб турибдики, бир йиллик сотиб олиш серияси сони 4 (тўрт)та бўлса энг оптимал ҳисобланар экан, чунки омборга сақлаш ва сотиб олишга хизмат кўрсатиш харажатлари энг кам бўлади. Ана шу қоидалар сотиб олиши серияларининг оптимал миқдорини топиш учун ҳам қўл келади. Сотиб олиш сериялари оптимал миқдорини ҳисоби жадвал 3 да берилган. Жадвал 3 дан кўриниб турибди ким, сотиб олиш сериялари ичида энг оптимал 2 чи серия 4500 донадан, булар натижасида тайёр маҳсулотларни омборхоналарда сақлашни ташкил этиш бўйича харажатлар минимал миқдорни ташкил этадилар – 11908 минг сўм бир йилда.
Албатта, бу тариқа ҳисобларни етарлича объектив ва тўғри деб қабул қилиш мумкин эмас, лекин маълум яқинликда қабул қилиш мумкин. Янги пайдо бўлган омиллар харажатларни пасайтиришнинг анъанавий йўллари билан биргаликда маҳсулот ишлаб чиқаришдаги харажатлар миқдорини оптимал даражасига олиб келиш мумкин. Download 338.64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling