Fish guruh Usmonxonov Jaxongirxon


ЛАБОРАТОРИЯ ҚУРИЛМАСИНИНГ ТАВСИФИ


Download 0.69 Mb.
bet2/12
Sana27.08.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1670542
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
S.T 21-25lab

ЛАБОРАТОРИЯ ҚУРИЛМАСИНИНГ ТАВСИФИ

Параболик антенна йўналганлик диаграммасига нурлатгич жойлашишининг таъсирини тадқиқ қилувчи қурилманинг структура схемаси 8.1- расмда келтирилган.





8.3-расм. Лаборатория қурилмасининг структура схемаси. ( 1 - генератор, 2 - коаксиал кабель, 3 - узатувчи антенна, 4 – тадқиқ қилинаётган параболик антенна, 5 – индикаторли детектор секцияси).


Қурилманинг қабул қилувчи қисми ҳаракатланувчи таянчга ўрнатилган бўлиб, горизонтал текисликда (Е текислигида) параболик антеннанинг йўналганлик диаграммасини ўлчаш имконини беради.





  1. ЛАБОРАТОРИЯ ИШИНИ БАЖАРИШ ТАРТИБИ

4.4.1. Генераторни ёқиб 10-15 дақиқа мобайнида қиздирилади.


4.4.2. Нурлатгични фокал ўқи атрофида унга перпендикуляр равишда силжитиб, антенна индикатор қурилмасининг максимал кўрсатгичига қараб созланади. Бунда параболик кўзгунинг фокуси нурлатгичнинг фаза маркази билан мос тушиши керак.
4.4.3. Нурлатгич фокусга ўрнатилган ҳолатдаги антенна айланиш бурчаги φ ва индикатор қурилмаси кўрсатгичи α ни ёзган ҳолда, антеннанинг йўналганлик диаграммасини аниқланг.
4.4.4. Нурлатгичнинг фокал ўқи( Z ўқи) атрофида ( ўқитувчи томонидан берилган бир қанча ўрнатилган қийматларда) айлантириб, антенна айланиш бурчаги φ ва индикатор қурилмаси кўрсатгичи α ни ёзган ҳолда, антеннанинг йўналганлик диаграммасини аниқланг.
4.4.5. Нурлатгичнинг фокусдан фокал ўқига перпендикуляр йўналишда (ўқитувчи томонидан берилган бир қанча ўрнатилган қийматларда) силжитиб, антенна айланиш бурчаги φ ва индикатор қурилмаси кўрсатгичи α ни ёзган ҳолда, антеннанинг йўналганлик диаграммасини аниқланг.
4.4.6. Ўлчов натижаларини 8.1. жадвал кўринишидаги жадвалга киритинг.
81-жадвал
Экспериментал ўлчов натижалари



φ0

-15

-14



-1

0

1



14

15

Изоҳ

α, мкА




























Нурлатгич фокусда

F(φ) = α /αmax




























α, мкА




























нурлатгич Z ўқига  … мм силжиганда

F(φ) = α /αmax




























α, мкА




























нурлатгич Z ўқи атрофида … мм силжиганда

F(φ) = α /αmax




























4.4.7. Тўғри чизиқли координаталар тизимида меъёрланган йўналганлик диаграммаси F(φ)ни қуринг.



  1. ҲИСОБОТ ТАРКИБИ

Ҳисобот қуйидагилардан таркиб топиши керак:


4.5.1. Қурилманинг структура схемаси.
4.5.2. Ўлчов натижалари жадваллари.
4.5.3. Тўғри чизиқли координаталар тизимида меъёрланган йўналганлик диаграммаси.
4.5.4. экспериментал текшириш натижалари хулосалари



  1. НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ

1. Қандай қилиб антеннанинг йўналганлик диаграммасига кўзгу ёйиш текислигида майдоннинг фаза бузилиши таъсир кўрсатади?


2. Ёйилиш юзасидан фойдаланиш коэффициенти деб нимага айтилади?
3.Парабола текислигининг эффектив юзаси деб нимага айтилади.
4. Нурлатгичнинг фокусдан силжиши натижасида антеннанинг йўналганлик коэффициенти кучайтириш кайифсенти қандай ўзгаради.

Жавоблар.



  1. Агар нурлатгичнинг фаза маркази фокусга мос равишда кўзгу ўқига перпендикуляр йўналишда силжиса, у ҳолда кўзгу нуқталарида мос равишда қайтган нурлар кўзгунинг ёйилиш текислигига бир вақтда келиб тушмайди.

  2. Кўзгу ΔX силжиш катталигининг кичик қийматларида ва керакли даражадаги узун фокусли кўзгуда ёйилиш текислигидаги фаза тақсимоти тўғри чизиққа яқинроқ бўлади.

  3. νη1 – кўзгули антеннанинг натижавий ёйилиш юзасидан фойдаланиш коэффициенти.

  4. Параболик антеннанинг йўналганлик коэффициентини формула ёрдамида ҳисоблаш мумкин.


Кучайтириш коэффициенти G ни қуйидаги формула ёрдамида аниқлаш мумкин.
G = η2*D,


Хулоса.
Реал нурлатгичлар нуқтавий бўлмайди. Бироқ, нурлатгичнинг фаза маркази параболанинг фокуси билан мос тушса, парабола фокусида жойлашган нурлатувчини нуқтавий манба деб ҳисоблаш мумкин.
Агар нурлатгичнинг фаза маркази фокусга мос равишда кўзгу ўқига перпендикуляр йўналишда силжиса, у ҳолда кўзгу нуқталарида мос равишда қайтган нурлар кўзгунинг ёйилиш текислигига бир вақтда келиб тушмайди. Демак, 2-нур ёйилиш текислигига 1-нурга қараганда, 3-нур эса 2-нурга қараганда кеч бориб тушади, яъни кўзгунинг ёйилиш текислиги синфаз ўлмай қолади. Мен ушбу лабаратория жараёнини бажариш давомида. Жуда куп янги билимларга ега булдим. Фан бўйича олган билимларим келажакда асқотади деб умид қиламан.


Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling