Fish guruh Usmonxonov Jaxongirxon
ЛАБОРАТОРИЯ ҚУРИЛМАСИНИНГ ТАВСИФИ
Download 0.69 Mb.
|
S.T 21-25lab
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. ЛАБОРАТОРИЯ ИШИНИ БАЖАРИШ УЧУН ТОПШИРИҚ
- 5. ЛАБОРАТОРИЯ ИШИНИНГ БАЖАРИШ ТАРТИБИ
3. ЛАБОРАТОРИЯ ҚУРИЛМАСИНИНГ ТАВСИФИ
Рупорли антеннанинг йўналганлик диаграммасини тадқиқ қилиш схемаси қуйидаги 7.7-расмда келтирилган. 7.7. Расм. Лаборатория қурилмасининг структура схемаси. ( 1 – ЎЮЧ генератори, 2 – коаксиал кабел, 3 – узатувчи антенна, 4 – қабул қилувчи рупор антенна, 5 – туғри тўртбурчакли тўлқин ўтказгич, 6 – детекторли цекция, 7 – индикатор қурилмаси ). 4. ЛАБОРАТОРИЯ ИШИНИ БАЖАРИШ УЧУН ТОПШИРИҚ 5.4.1. Е ва Н текисликларида учи очиқ тўлқинўтказгич ва турли хилдаги рупор антенналарнинг йўналганлик диаграммаларини аниқланг. 5.4.2. Тўғри бурчакли координаталар тизимида тадқиқ қилинаётган антенналарнинг йўналганлик диаграммалари графиклари чизилсин. 5.4.3. Тадқиқ қилинаётган антенналарнинг йўналтириш хусусиятларини таҳлил қилинг. 5. ЛАБОРАТОРИЯ ИШИНИНГ БАЖАРИШ ТАРТИБИ 5.5.1. Генераторни ёқиб 10-15 дақиқа мобайнида қиздиринг. 5.5.2. Узатувчи ва тадқиқ қилинаётган антенналарнинг бир хил қутбланишда эканлиги текширилсин ( Е вектори ҳар доим тўлқин ўтказгич кенг деворига перпендикуляр бўлади). 5.5.3. Антеннани 50 қадам билан айлантириб индикатор қурилмаси кўрсаткичи α ва унга мос келувчи антеннанинг айланиш бурчаги қиймати φ ни ёзиб, антеннанинг йўналганлик диаграммасини аниқланг. 5.5.4. 5.5.3 га асосан турли хил рупор антенналарнинг(ўқитувчининг кўрсатмасига асосан) Е ва Н текисликлардаги йўналганлик диаграммаларини аниқланг. 5.5.5. 5.5.3 га асосан тезлатувчи линзали рупор антеннанинг Е ва Н текисликлардаги йўналганлик диаграммаларини аниқланг (чуқур ўрганган талабалар учун). 5.5.6. Тўғри бурчакли координаталар тизимида меъёрланган йўналганлик диаграммаси F(φ)ни қуринг . 5.5.7. Қурилган йўналганлик диаграммаларга асосланиб, ярим қувватдаги асосий япроқ кенглиги ва ён япроқ сатҳи аниқлансин. 7.1-жадвал Тадқиқ қилинаётган йўналганлик хусусиятларининг экспериментал ўлчов натижалари
Download 0.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling