Физика-математика факультети


Download 228.15 Kb.
bet13/21
Sana14.04.2023
Hajmi228.15 Kb.
#1357328
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   21
Bog'liq
19,11 Homidov Jamshidbek word

Кўп камерали, мавҳум қайнаш қатламли қуриткичлар бир неча секцияси бўлган қуриткичлар бўлиб, асосан толали махсулотларни қуритишда ишлатилади. Бу қуриткичлар тўғри бурчакли кесимга эга бўлган 5 та секциядан иборат. Дастлабки 4 та секцияда материал қурийди, охирги секция эса қуриган материални совитиш учун мўлжалланган. Камеранинг пастки қисмида, тарқатувчи тўрнинг устида парракли шнек ўрнатилган, бу шнек материални бир меъёрда силжитади ва қатламни қўзғатиб туради (8-расм).

8- схема. Кўп секцияли мавҳум қайнаш қатламли қуриткич:
а- қуритиш секцияси; б- совитиш секцияси; 1- қуритиш камераси; 2- куракчали шнек; 3- газ тақсимловчи тўр; 4- вертикал тўсиқлар; 5-бункер; 6-шнек; 7-материал тушириладиган шнек; 8- ҳавони тозалаш қурилмаси; 9- циклон; 10- толани узатадиган шнек; 11, 12- вентилятор; 13- буғ калорифери.


Сочиб берувчи қуриткичлар. Бундай аппаратларда қуритилиши лозим бўлган материал жуда майда қилиб сочиб берилади ва параллел оқимда ҳаракат қилаётган қуритувчи агент (иссиқ ҳаво ёки тутунли газлар) билан тўқнашади, натижада намлик катта тезлик билан буғланади. Сочиб берувчи қуриткичларда буғланишнинг солиштирма юзаси катта бўлади, шу сабабли қуритиш жараёни қисқа вақт (тахминан 15 ... 30 с) давом этади.
Қуритиш қисқа вақт давом этганлиги сабабли жараён паст ҳароратларда олиб борилади, натижада сифатли кукунсимон маҳсулот олинади. Агар нам материал олдин қиздириб олинса, совуқ ҳолдаги қуритувчи агентдан ҳам фойдаланса бўлади. Материални сочиш учун механик ва пневматик форсункалар ҳамда марказдан қочма дисклар (айланишлар сони минутига 4000 ... 20000) ишлатилади.
Сочиб берувчи қуриткичда (9-расм) нам материал қуритиш камерасига форсунка ёрдамида сочиб берилади.


Download 228.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling