Физика-математика факультети


Download 228.15 Kb.
bet15/21
Sana14.04.2023
Hajmi228.15 Kb.
#1357328
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   21
Bog'liq
19,11 Homidov Jamshidbek word

10-расм. Пневматик қуриткич:
1, 2- бункер қурилмаси; 3- труба; 4- вентилятор; 5- калорифер; 6- йиғгичли амортизатор; 7- циклон; 8- тушириш қурилмаси; 9- фильтр


Ўзгарувчан иссиқлик режими билан ишлайдиган қуриткичлар.
Қуритиш камерасининг ичида иккита барабан ўртасида перфорация қилинган «чексиз» лента тортилган. Лентанииг тепасида тишли тароқлар ўрнатилган. Тўрнинг тагида бир неча коллекторлар жойлаштирилган. Коллекторларга вентиляторлар ёрдамида бирин-кетин иссиқ ва совуқ ҳаво оқимлари юборилади. Қалорифер иссиқ ҳаво ҳосил қилиш учун хизмат қилади. Лентанинг тепаси ҳам, пасти ҳам иш режимида бўлади. Ишлатилган ҳаво аппаратнинг тепа қисмидан чиқарилиб, циклон ва фильтрда тозалангандан сўнг атмосферага узатилади. Камеранинг пастки қисми эса ҳаво тарқатувчи тўрдан иборат (11-расм).

11-расм. Ўзгарувчан иссиқлик режими билан ишлайдиган қуриткич:
1-корпус; 2-тишли тароқ; 3-чексиз лента; 4 -тўр: 5- совуқ ва иссиқ ҳаво бериладиган хоналар; 6, 7-вентиляторлар; 6,7-коллекторлар; 8-калорифер.


Бу аппаратда қуритиш жараёни қуйидагича кетади. Нам материал лента юқориги қисмининг чап чеккасига берилади. Материал лентанинг ҳаракати ва тишли тароқлар ёрдамида бир текисда қурийди. Қуритиш лентанинг пастки қисмида ҳам давом этади. Камеранинг пастки қисмида жойлашган тўрдан иссиқ ва совуқ ҳаво оқимлари бирин-кетин чиқиб туради. Шундай қилиб, қуритиш жараёни ўзгарувчан иссиқлик майдонида олиб борилади. Иссиқ ҳаво оқими берилганда (иситиш давомида) материал қизийди, яъни материал таркибида иссиқликнинг йиғилиши юз беради. Совуқ ҳаво оқими берилганда (оралиқ совитиш даврида) эса иситиш даврида йиғилган иссиқлик хисобига намликнинг ўз-ўзидан буғланиши содир бўлади. Ўзгарувчан ҳароратлар майдонидан фойдаланилганда намлик ва ҳарорат градиентларининг йўналишлари бир хил бўлади, яъни иссиқлик таъсирида намлик ўтказувчанлик ҳолати қуритиш жараёнинг боришига ёрдам беради.
Ўзгарувчан ҳарорат майдони ёрдамида ишлайдиган қуриткичлар оддий лентали қуриткичларга нисбатан бир қатор афзалликларга эга.
1) материалнинг қизиш даражаси нисбатан паст;
2) қуриган материалнинг сифати анча яхши;
3) иссиқликнинг сарфи аввалги қуриткичга нисбатан 18 ... 20% кам.

Download 228.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling