Физика-математика факультети


Download 228.15 Kb.
bet18/21
Sana14.04.2023
Hajmi228.15 Kb.
#1357328
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
19,11 Homidov Jamshidbek word

Тароқли вакуум-қуриткич. Бу турдаги контактли қуриткичларда материал секин айланувчи, горизонтал ҳолда жойлашган тароқли аралаштиргич ёрдамида аралаштирилади, натижада аппарат даврий ишласа ҳам қуритиш тезлиги анча юқори бўлади. Тароқли вакуум-қуриткичлар қўл меҳнатини талаб қилмайди. Қуриткич горизонтал буғ қобиқли цилиндрсимон корпусдан ташкил топган (14 расм).

14- расм. Тароқли вакуум қуриткич: 1- қуритиш камераси; 2- буғ бўшлиғи; 3- аралаштиргич; 4- юкловчи люк; 5- труба; 6- тушириладиган люк.


Аппарат тепасида нам материални юклайдиган люк, пастки қисмида эса қурилган материални туширадиган люк бор. Корпуснинг ичида тароқлари бўлган аралаштиргич жойлаштирилган. Аралаштиргичнинг тароқлари ўқда ўзаро перпендикуляр қилиб ўрнатилган; барабан узунлигининг биринчи ярмида аралаштиргичнинг тароқлари бир томонга эгилган бўлса, ярмида эса қарама-қарши томонга эгилган бўлади. Бундан ташқари, аралаштиргнч ҳар 5 ... 8 минутда реверсив қурилма ёрдамида айланиш йўналишини ўзгартиради.
Шу сабабли аппаратга тушган материал даврий равишда барабаннинг ички девори яқинидан унинг марказига қараб ва тескари йўналишда ҳаракат қилади. Аралаштиргич ўкининг ичида бўшлиқ бўлиши ҳам мумкин, бундай ҳолда бу бўшлиқ орқали иситувчи агент юборилиб, материал қўшимча равишда қиздирилади. Тароқлар ўртасида эркин ҳаракат қилувчи трубалар материални интенсивроқ айлантириш учун хизмат қилади. Қуриткичнинг корпуси конденсатор ва вакуум-насос билан туташган.
Аралаштиргичи бўлган вакуум-қуриткичлар асосан анилин бўёқ олишда ва кимё саноатининг бошқа тармоқларида ишлатилади. Асосий афзаллиги - бошқа аппаратларга нисбатан қуритиш жараёни паст ҳароратларда олиб борилади. Унга хизмат кўрсатиш учун ишчи кучи кам талаб қилинади, бундай қуриткичларда портлаш хавфи бўлган ва зарарли материалларни қуритиш мақсадга мувофиқдир. Бу аппаратлардан материал таркибидан сувсиз эритувчиларни ажратиб олиш учун фойдаланиш мумкин. Қуритилган материалларнинг сифати анча юқори бўлади.

Download 228.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling