Физика-математика факультети


-расм. Сочиб берувчи қуриткич


Download 228.15 Kb.
bet14/21
Sana14.04.2023
Hajmi228.15 Kb.
#1357328
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   21
Bog'liq
19,11 Homidov Jamshidbek word

9-расм. Сочиб берувчи қуриткич:
1- қуритиш камераси; 2- форсунка; 3- шнек; 4- циклон; 5- енгли фильтр; 6- вентилятор; 7- калорифер.


Қуритувчи агент вентилятор ёрдамида калорифер орқали аппаратга берилади, у камера ичида материал билан параллел ҳаракат қилади. Қуриган материалнинг майда заррачалари камеранинг пастки қисмига чўкади ва шнек ёрдамида керакли жойга юборилади. Ишлатилган қуритувчи агент циклон ва енгли фильтрда майда чанг заррачаларидан тозаланади. Сўнг атмосферага чиқариб юборилади. Сочиб берувчи қуриткичларда материал ва қуритувчи агент оқимлари тўғри, қарама-қарши ва аралаш йўналишда бўлиши мумкин, бироқ кўпинча тўғри (ёки
параллел) йўналишли оқим кенг ишлатилади.
Сочиб берувчи қуриткичлар юқорида айтиб ўтилган афзалликлардан ташқари бир қатор камчиликларга ҳам эга:
1) нам материалнинг аппарат деворларига ёпишиб қолмаслиги учун камеранинг диаметри анча катта бўлади;
2) камерада солиштирма буғланиш қиймати жуда кичик (1 м3 камерадан соатига 10 ... 25 кг сув ажралади);
3) ҳаво оқимининг тезлиги нисбатан кичик (0,2 . .. 0,4 м/с) агар ҳаво тезлиги катта бўлса майда заррачаларнинг чўкиши қийинлашади ва уларнинг ҳаво оқими билан кетиб қолиши кўпаяди.
Пневматик қуриткичлар. Донадор (лекин қовушиб қолмайдиган) ва кристалл материалларни эритилмаган ҳолда қуритиш учун пневматик қуриткичлар ишлатилади. Қуритиш жараёни узунлиги 25 м гача бўлган вертикал трубада олиб борилади. Материалнинг заррачалари иситилган ҳаво (ёки тутунли газ) оқими билан бирга ҳаракат қилади. Бунда ҳаво оқимининг тезлиги қаттиқ заррачанинг ҳаракат тезлигидан катта бўлади (10 ... 30 м/с). Бундай трубасимон қуриткичларда процесс жуда қисқа вақт (1 ... 3 с) давом этади, шу сабабли материал таркибидаги эркин намликнинг бир қисмигина ажралиб чиқади.
Пневматик қуриткичда материал бункердан таъминлагич орқали вертикал труба-қуриткичга тушади. Ҳаво оқими вентилятор ёрдамида калорифер орқали вертикал трубага юборилади. Трубада ҳаво оқими материал заррачаларини ўзи билан бирга олиб кетади. Ҳаво қуриган материал билан бирга йиғувчи амортизаторга киради, кейин циклонга ўтади. Циклонда қуриган материал ҳаво оқимидан ажралади, сўнгра тўкиш қурилмаси ёрдамида ташқарига чиқарилади. Ишлатилган ҳаво фильтрда тозалангандан сўнг атмосферага чиқарилади. Шундай қилиб, қуритиш жараёни пневмотранспорт режимида олиб борилади. Пневматик қуриткичларда энергия сарфи анча катта, бу сарф материал заррачасининг ўлчами кичраниши билан камаяди, бироқ заррачаларнинг ўлчами 8 ... 10 мм дан ошмаслиги керак. Катта ўлчамли заррачалари бўлган материалларни қуритиш ҳамда материалдан намликни чиқариш учун пневматик қуриткичларни бошка типдаги қуриткичлар билан бирга ишлатиш зарур (10-расм).


Download 228.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling