Физика-математика факультети


Download 228.15 Kb.
bet17/21
Sana14.04.2023
Hajmi228.15 Kb.
#1357328
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
19,11 Homidov Jamshidbek word

Контактли қуриткичлар. Бу турдаги қуритиш аппаратларига вакуум-қуритиш шкафлари, аралаштиргичли вакуум-қуриткичлар, вальцовкали ва барабанли қуриткичлар киради.
Вакуум-қуритиш шкафлари. Бундай контактли қуриткичларнинг тузилиши оддий бўлиб, улар даврий равишда ишлайди. Вакуум-қуритиш шкафлари ҳар хил ассортимент билан маҳсулот тайёрлайдиган кичик ҳажмли ишлаб чиқаришларда қўлланилади. 13 расмда кўрсаиглган вакуум-қуритиш шкафи цилиндрсимон (айрим вақтда тўрри бурчакли) камерадан иборат бўлиб, унга ичи бўш плиталар жойлаштирилган. Плиталарнинг ички кисмига сув
буғи ёки иссиқ сув юборилади.

13-расм. Вакуум-қуритиш шкафи:
1— қуритиш камераси; 2— бўш плиталар.


Қуритиладиган материал тарновсимон идишларга солиниб, плиталарнинг устига қўйилади. Камера иш пайтида жипс ёпилади ва вакуум ҳосил қиладиган қурилма (масалан, сиртий конденсатор ва вакуум-насосли қурилма) билан боғланган бўлади. Материалнинг аста-секин қизиши натижасида намлик ажралиб чиқади. Ҳосил бўлган сув бурлари ҳаво билан биргаликда вакуум-насос орқали сўрилади. Материални камерага жойлаштириш ва ундан олиш қўл кучи билан бажарилади. Бу турдаги қуриткичлар осон оксидланувчи, портлаш хавфи бўлган ва зарарли маҳсулотларни қуритишда ишлатилади. Агар саноат учун муҳим бўлган эритувчиларни (масалан, спиртни) материалдан ажратиш лозим бўлса, бунда уларнинг буғлари конденсацияланиш қурилмалари ёрдамида ушлаб қолинади. Вакуум-қуритиш шкафларининг иш унуми жуда кичик, уларни ишлатиш учун қўл меҳнати талаб қилинади.

Download 228.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling