Fiziologiya 2-semestr oraliq nazorat javoblari javob tahlaganlar: zaydullaev bayrambay davolash 204-guruh
Download 1.78 Mb. Pdf ko'rish
|
fiziologiya javoblar
- Bu sahifa navigatsiya:
- 116. Резус фактор;
115. Кон гурухлари, турлари ва фарки;
К.Ландштейнер ва Я.Янский одам қонидаги аглютиноген ва аглютининларнинг мавжудлигига қараб 4 қон гурухи борлигини белгиладилар. Бу АВО тизими деб номланди. Қон гурухи рим рақами ва эритроцитлардаги аглютиногенлар билан белгиланди. Гуруҳ антигенлари қоннинг туғма, ирсий берилган, бутун умр давомида ўзгармайдиган хоссасидир. Чақалоқ қонида аглютининлар бўлмайди. Улар боланинг бир ёшгача бўлган ҳаёти даврида овқат таркибида тушган ва ичак микрофлорасида ишлаб чиқарилган моддалар таъсирида, организмда йўқ аглютиногенларга қарши ҳосил бўлади. I-гуруҳ (О)-эритроцитларда аглютиноген йўқ, плазмада α-ва β- аглютининлар бор; II-гуруҳ (А)-эритроцитларида А аглютиноген, плазмасида β - аглютинин бор; III-гуруҳ (В)-эритроцитларда В аглютиноген, плазмада α - аглютинин бор; IV-гуруҳ (АВ)-эритроцитларда АВ аглютиногенлар бор, плазмада аглютининлар йўқ. 116. Резус фактор; 1940 йили К.Ландштейнер ва А.Винерлар томонидан макаки- резус маймуни қонида антиген аниқланган, уни резус фактор деб аташди. Бу антиген оқ ирқли одамларнинг 85% қонида учрайди. Айрим халқларда, масалан: эвенлар қонида 100% резус-фактор учрайди. Қонида резус-фактор мавжуд одамлар резус- мусбат, бу фактор йўқ одамлар резус-манфий деб номланган. Резус-фактор 40 дан ортиқ антигенлардан тузилган мураккаб тизимдир. Антигенлик хоссаси энг юқори бўлган D-тип (85%) антиген учрайди. Бундан ташқари, резус антигеннинг қуйидаги типлари: С, Е, d, с, е мавжуд, уларнинг антигенлик хоссаси паст. Австралиялик аборигенлар қонида резус антигеннинг ҳеч бир тури учрамайди. Резус тизимнинг АВО тизимидан фарқи плазмада туғма антирезус аглютининнинг бўлмаслигидир. Агар резус мусбат донор қони резус манфий реципиентга қуйилса, реципиент қонида резус факторга қарши-антирезус аглютинин ҳосил бўлади. Резус мусбат қон резус-манфий одамга иккинчи маротаба қуйилса эритроцитлар аглютинацияга учрайди, яъни резус– келишмовчилиги келиб чиқади. Шунинг учун хам резус манфий қон резус–манфий одамга ва резус-мусбат қон резус мусбат одамга қуйилиши зарур. Резус келишмовчилик ҳомиладорликда ҳам келиб чиқиши мумкин. Агар аёл резус манфий қонга эга бўлса, ҳомила қони резус-мусбат бўлса, ҳомила қонидан резус аглютиногенлар она қонига ўтиб унда антирезус аглютинин ишлаб чиқишини чақириши мумкин. Ҳомиладан эритроцитларнинг кўп миқдорда она қонига тушиши туғруқ пайтида содир бўлади. Шунинг учун хам биринчи ҳомиладорлик яхши тугаланниши мумкин. Кейинги ҳомиладорликда эса она қонидаги антирезус аглютинин йўлдош тўсиғидан ўтиб бола қонига тушиши, унинг тўқима ва эритроцитларини емириши мумкин. натижада ҳомила ҳалок бўлиши ёки чақалоқ оғир гемолитик анемия билан туғилиши мумкин. Гематологлар эритроцитларда қуйидаги антиген системалар мавжудлигини эътироф қиладилар: АВO, Rh, MNSs, P, Лютеран (LU), Келл-Келлано (Кк), Люис (Le), Даффи (Fy), ва Кид (Jк). Булардан АВО ва Rh тизимлар қон қуйишда катта аҳамиятга эга. Лейкоцитларда ҳам 90 дан ортиқ антигенлар бор. Лейкоцитлар трансплантацион иммунитетда катта ахамиятга эга бўлган гистологик мос келиш антигенини сақлайди. Download 1.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling