Fiziologiya 2-semestr oraliq nazorat javoblari javob tahlaganlar: zaydullaev bayrambay davolash 204-guruh


Кон томирлар ва лимфа кон томирларининг нейроген


Download 1.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/78
Sana15.03.2023
Hajmi1.78 Mb.
#1272327
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   78
Bog'liq
fiziologiya javoblar

148. Кон томирлар ва лимфа кон томирларининг нейроген 
ва гуморал бошкарилиши; 
Лимфа томирлари адренергик ва холинергик нерв толалари: 
билан таъминланган. Уларнинг иннервацияси артериялар 
иннервациясидан 2-2,5 баробар кучсизроқ. Адренергик ва 
холинергик толалар кичик диаметрик лимфа томирларни 
катта диаметрлик томирларга ўтаётган жойларда ва клапанлар 
бор жойларда кўпроқ тўпланган.


Симпатик нервларнинг қўзғалиши лимфа томирларини 
кискартиради- парасимпатик нервларнинг қўзғалиши эса ҳам 
қисқаришини, ҳам кенгайишини таъминлайди. Кўкрак йўли 
икки томонлама иннервация олади, ҳам симпатик, ҳам 
парасимпатик. Қўл ва оёқларнинг лимфа томирлари фақат 
симпатик толалардан иннервация олади. Магистрал ва 
периферик лимфа толаларида қисқаришлар ритми миоцит 
мембранасидаги α-адренорецепторлар фаоллашиши ҳисобига 
келиб чиқади. Лимфа томирлари қисқаришларини 
тормозланиши эса АТФ чиқиши ва β-адренорецепторларни 
фаоллашиши ҳисобига амалга ошади.
Адреналин лимфа оқишини кучайтиради ва кўкрак йўлларида 
босимнинг қисқаришлар частотаси ва амплитудасини 
оширади. 
149. Нафас олиш тизими физиологияси;
Нафас – мураккаб жараёнлар йиғиндиси бўлиб, организмни 
кислород билан таъминлаб карбонат ангидридини 
чиқаришдан иборат.
Барча тирик мавжудотлар ҳаёт фаолияти давомида энергия 
сарфлаб туради. Энергия эса энергияга бой моддаларнинг 
ферментатив парчаланиши натижасида ҳосил бўлади. 
Сарфланган энергия ўрнини тўлдириб туриш керак. Бу эса 
мураккаб жараён, биологик оксидланиш ҳисобига содир 
бўлади ва энергия ажралиши билан кечади. Оксидланиш 
жараёнида кислород иштирок этса - аэроб, кислородсиз кетса-
анаэроб нафас олиш деб аталади. Барча умуртқали ҳайвонлар 
учун хос ҳолат аэроб нафас олишдир. Бу жараён ҳужайралар 
митохондрияларида кечади.
Инсон ва ўпка типида нафас олувчи ҳайвонларда нафас 
қуйидаги жараёнларни ўз ичига олади: 1. Ташқи нафас (ташқи 
муҳит билан ўпка алвеолалари орасида ҳаво алмашинуви); 2. 


Ўпкада газлар алмашинуви (ўпка алвеолалари билан кичик 
қон айланиш доираси ўртасида газ алмашинуви);
3. Газларнинг қонда ташилиши; 4. қон билан тўқима орасида 
газлар алмашинуви; 5 Тўқима нафаси (ҳужайра 
митохондрияларидаги биологик оксидланиш). 

Download 1.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling