Флавоноидлар биосинтези, ўсимлик тўқималарда тўпланиши, ўсимлик хаётидаги аҳамияти ва ишлатилиши


Download 21.22 Kb.
bet4/5
Sana31.01.2024
Hajmi21.22 Kb.
#1820331
1   2   3   4   5
Bog'liq
8-маъруза

10. Калий персульфат билан реакция.

  • 10. Калий персульфат билан реакция.
  • Катехинларнинг ацетондаги эритмасига персульфат калийнинг кучли H2SO4 даги эритмасидан қўшилса, суюқликларни қўшилган жойида қизил-бинафша ранг ҳосил бўлади. Бу реакция натижасида катехинлар оксидланиб антоцианидинлар ҳосил бўлади.
  • Катехин (рангсиз) Антоцианидин (кизил)

Флавоноидларни хроматографик тахлили

  • Хроматограмма қоғозига махсулотдан олинган спиртли ажратмадан капилляр найча орқали томизиб, БСС (4:1:5) аралашмасидан солинган хроматографик камерага қўйилади, ва маълум вақтдан сўнг хроматограммани олиб қуритиб, УБ нурида кўрилади, бунда флавоноидлар - яшил ва бошқа рангларда товланади.

Ўсимликлар таркибидаги флавоноидлар миқдорини фотоколориметрик усулда аниқлаш

  • 1-1,5г (аниқ тортиб олинган) қуритиб майдаланган маҳсулотни 100 мл ҳажмли колбага солиб, 30 мл хлороформ қуйиб совутгич улаб, сув ҳаммомида 5 дақиқа қиздирилади, кейин хлороформга ўтган балласт моддалари билан фильтрлаб олинади. Бу ишни 2 марта такрорлаб, идишдаги маҳсулотни хлороформ ҳиди кетгунча қуритилади (50-60°С). Кейин колбага 30 мл метанол қуйиб, 30 дақиқа қайнатилади ва спиртли флавоноидлар ажратмаси 50 мл ли ўлчов колбасига солинади, маҳсулотни 1-2 марта чайиб, яна ўлчов колбасига солиб, белгисигача етказилади (А экстракт). Флавоноидларни миқдорини фотоколориметр ёрдамида аниқланади.
  • Диазореактив тайёрлаш: 10% ли сульфат кислотадаги новокаиннинг 0,5%ли эритмаси устига 1 мл 0,2%ли натрий нитрит эритмасидан қўшилади.
  • А экстрактдан 2 мл олиб, устига натрий ишқорини 10% ли эритмаси ва диазореактив қўшилади, ҳосил бўлган рангли эритмани рангини даражасини кўк ёруғлик фильтрида фотоэлектроколориметрда ўлчанади.
  • Экстрактдаги флавоноидлар концентрациясини стандарт эритма (рутин, кверцетин) бўйича тузилган график ёрдамида топилади. Маҳсулотдаги флавоноидлар миқдори қуйидаги формула билан топилади:
  • Бунда:
  • а - 1 мл экстрактдаги флавоноидлар концентрацияси,
  • графикдан топилади.
  • б - маҳсулот намлиги, % ҳисобида.
  • С – тахлил учун олинган маҳсулотнинг грамм миқдори.

Download 21.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling