Фойда ва зарарларни тақсимлаш билан боғлиқ шартномалар. Режа


Download 137.55 Kb.
bet1/2
Sana24.04.2023
Hajmi137.55 Kb.
#1395661
  1   2
Bog'liq
Islom moliya Mustaqil ish


Фойда ва зарарларни тақсимлаш билан боғлиқ
шартномалар.
Режа:
1.Фойда ва зарарларни тақсимлаш билан боғлиқ шартномалар.
2.Капиталда иштирок етишга асосланган воситалар.
3.Қарзга асосланган молиялаштириш воситалари.

Фойда ва зарарларни тақсимлашга асосланган улушли мо-


лиявий воситаларга музораба ва мушорака киради. Уларнинг
таснифи расмда келтирилган.

Капиталда иштирок этишга асосланган воситалар
Чекланмаган музораба
Чекланган музораба
Ширкат ал-инон (шартномавий шерикчилик)
Ширкат ал-вужуҳ (масъулияти чекланган шериклик) (оддий шериклик)
Ширкат ал-амал (касбий шериклик ва мураккаб ишларни бажариш бўйича шериклик)
Шарика ал-мусоҳама (ҳиссадорлик компанияси)
Шарика ал-тадамун (солидар масъулиятли компания)
Шарика ат-тавсия ал-басита (коммандит шериклик)
Шарика ат-тавсия бил-асҳам (масъулияти чекланган ҳиссадорлик компанияси)
Шарика ал-муҳосса (оддий шериклик)
Музораба
(эътимодли ҳамкорлик)
Мушорака (тўлиқ шерикчилик) анъанавий шакллари
Корпорацияларга татбиқ этиладиган
мушорака (тўлиқ шериклик)
Улушли капиталда иштирок этишга асосланган воситалар.
Музораба икки ёки ундан ортиқ тарафлар ўртасида бизнес ёки савдо юритишдаги шерикчиликни ўзида акс эттиради, бу ерда бир томон (рабб ал-мол) маблағларни беради, бошқа томон (музориб) эса инвесторнинг капиталини бошқариш учун ўз билим ва тажрибаси билан иштирок этади. Инвестор бизнесни юритиш жараёнига жалб этилмайди ва келишилган муддат якунида тадбиркор инвесторга асосий киритилган миқдор ва унинг фойдадаги улушини қайтариши лозим.
Музораба шартномасининг талқини
Муаллиф Таъриф талқини
M. Usmani
Шерикчиликнинг алоҳида шакли бўлиб, шерикларнинг бири бошқасига тижорий корхонага инвестиция қилиш учун пул беради.
I. Warde
Томонларнинг бири рабб ал-мол (бенефициар мулкдор ёки «сокин шерик») бошқа томон – музорибга пулларни ишониб топширади, у эса пулларни ишончга мувофиқ ишлатади.
H. Visser
Банк ёки ҳар қандай бошқа киши рабб ал-мол ёки капитал эгаси, инвестор сифатида лойиҳани амалга ошириш учун лозим бўлган капитални беради. Музориб ёки агент ҳисобланган бошқа томон ўз меҳнати ва касбий маҳоратини киритган ҳолда, корхонани бошқаради.
Музораба шартномаси фойда ва зарарларни тақсимлаш шартномасидир. Шунинг учун музораба бизнесни молиялаштириш учун мўлжалланган ва истеъмолни молиялаштириш учун ярамайди.
M. Al-Jarhi,
M. Iqbal
Ишонч асосида молиялаштиришнинг монанди бўлиб, капитал эгаси бўлган банк ўз маблағларини обрў, тажриба ва имкониятга эга тадбиркор (музориб)га самарали ишлатиш учун ишониб топширади. Бу ҳолатда банк берилган пуллар эвазига гаров талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас. Инвестиция қилинган пуллардан келган даромад банк ва тадбиркор ўртасида шартнома имзоланган вақтдаги битимга мувофиқ тақсимланади. Зарарлар вужудга келган ҳолларда банк уни ўз зиммасига олади, музориб эса бундай ҳолатда ўзининг фаолияти ва саъйҳаракати учун мукофот ололмайди.
Р. Беккин
Молиявий иштирокчи ва тадбиркорнинг шерикчилиги ҳисобланиб, банк капитал берадиган томон сифатида, қарздор эса – ушбу капитални бошқарувчи тадбиркор сифатида иштирок этади. Лойиҳадан келган фойда банк ва ишончли бошқарувчи бўлган тадбиркор ўртасида келишув бўйича тақсимланади. Юзага келиши мумкин бўлган зарар хатари банк зиммасида бўлади.
Р. Воҳидов
Молиявий иштирокчи ва тадбиркорнинг шерикчилиги ҳисобланиб, банк капитал берадиган томон сифатида, қарздор эса – ушбу капитални бошқарувчи тадбиркор сифатида иштирок этади. Лойиҳадан келган фойда банк ва ишончли бошқарувчи бўлган тадбиркор ўртасида келишув бўйича тақсимланади. Юзага келиши мумкин бўлган зарар хатари банк зиммасида бўлади.
М. Калимуллина
Томонларнинг бири капитал, бошқаси эса ушбу капитални ишлатиш учун ўзининг тадбиркорлик малакасини берадиган битим. Музораба амалиёти исломий банкларда кредитлаш ва маблағларни жалб этиш учун ишлатилади. Агар банк кредитор (қарз берувчи) сифатида қатнашса, у ҳолда у тадбиркорга бизнес-режага мувофиқ аниқ лойиҳани амалга ошириш учун молиявий воситаларни беради, бунда фойда тадбиркор ва банк ўртасида қандай мутаносибликда тақсимланиши олдиндан келишилган бўлади.
Музораба шартномасининг шакллари:
а) чекланмаган музораба – ушбу шартнома бўйича омонатчи музорибга берилган маблағларни бирон-бир чекловсиз тасарруф этишга рухсат беради. Бундай ҳолатда музориб, ишонч ва ўз иш тажрибасига асосланган ҳолда, савдо битимларини бажариш ва тадбиркорликни амалга оширишда катта эркинликка эга бўлади. Лекин чекланмаган музораба шартномаси бўйича мазкур эркинлик фойда олиш учун томонларнинг манфаати ва шартноманинг мақсадларига мувофиқ амалга оширилиши керак. Демак, шартнома предметига нисбатан музорибнинг фаолияти ишчанлик таомилларига мувофиқ келиши лозим. Мақсадли банк депозити чекланмаган музорабанинг мисоли ҳисобланади, бу ерда банк музориб сифатида, банкда депозит очган жисмоний шахс молиявий маблағларнинг эгаси сифатида қатнашади. Бу ҳолатда депонент (депозит эгаси) аввалдан, унинг омонат маблағлари банк нуқтаи назаридан чекланмаган рўйхатдаги самарали ва иқтисодий манфаат келтирадиган лойиҳа ёки корхоналарни молиялаштириш учун, банкнинг ихтиёрига кўра эркин ишлатилиши мумкинлигига розилик билдиради. Депонент мазкур транзакция (банкинвестициялари) натижасида юзага келиши мумкин бўлган даромад ёки зарарларни аниқ инвестор-бошқарувчи билан тақсим қилмоққа тайёр туриши лозим;
б) чекланган музораба – ушбу шартномада капитал эгаси ҳисобланган омонатчи музорибнинг ҳаракатини уни амалга ошириш маълум ҳудуди ёки аниқ инвестициялар шакли билан ўзи лозим топган даражада чеклаб қўйиши мумкин, лекин музориб фаолиятини бундай чеклаш ўта юқори даражада бўлмаслиги лозим.
Музораба шартномалари банк ва тадбиркор ўртасида, шунингдек, омонатчи ва банк ўртасида ҳам тузилиши мумкин. Дастлабки ҳолатда тадбиркор музориб сифатида қатнашса, кейинги ҳолатда бу вазифани банк бажаради.
Музораба шартномасидан фойдаланиб битимларни амалга ошириш чизмаси.
1. Банк ва мижоз ишончли шерикчилик тўғрисида (мижоз томонидан лойиҳани амалга ошириш учун) битим тузадилар, банк мижозни молиялаштиришни амалга оширади.
2. Мижоз лойиҳа бошқарувини амалга оширади.
3. Лойиҳани амалга ошириш доирасида фаолият натижаси (фойда ёки зарар) юзага келади.
4. Олинган фойда тақсимланувчи пул жамғармаларини шакллантиради, зарар эса лойиҳа активлари қийматини пасайтиради.
5. Лойиҳани амалга оширишдан келган фойда муносиб улушларда банк ва мижоз ўртасида тақсимланади.
6. Лойиҳанинг амалга ошишидан келган зарар банк ҳисобига тааллуқли бўлади. Шариат рухсат этган ҳар қандай мулк музораба капитали бўлиши мумкин, бу ҳолатда қарз капитал маблағи сифатида ишлатилиши мумкин эмас. Инвестор ва тадбиркорнинг фойда улуши ва уни тақсимлаш механизми шартнома бажарилиши
аввалида келишилган ва мувофиқлаштирилган бўлиши шарт. Фойда миқдори мутлақ қийматларда, масалан, капиталнинг фоизли улуши ёки валютада ўрнатилиши ёки кафолатланиши мумкин эмас. Шерикларнинг ҳар бири фойдадаги ўз улушини бошқа шерикка ихтиёрий тартибда бериш ҳуқуқига эга, улушни бериш аввалдан келишилган бўлмаслиги шарт. Музорибга боғлиқ бўлмаган ҳолатларда ва форс-мажор натижасида зарар юзага келса, барча харажатлар инвестор зиммасига бўлади. Музориб, ўз навбатида, фақат ўз меҳнати ва вақтини йўқотади. Шунга қарамай, тадбиркорнинг нотўғри бошқаруви ва масъулиятсизлиги исботланса, у молиявий йўқотишлар учун жавобгар бўлади.
Қоидага кўра, музораба шартномаси вақт билан чегараланмайди, лекин айрим мазҳабларга кўра музораба аниқ муддатларга тузилиши мумкин. Шартноманинг амал қилиши томонларнинг бири тарафидан ҳар қандай вақтда бекор қилиниши мумкин, бунда ҳамкорини хабардор қилиш шарт қилинади. Музораба одатда қисқа ва ўрта муддатли инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш учун қўлланади. Музораба шартномалари анъанавий молиявий тизимдаги ишонч асосида молиялаштириш билан ўхшаш ҳисобланади. Шуни қайд этиш лозимки, банк берилган маблағлар учун гаров талаб қилмагани боис, музораба шартномаларининг хатари,ўта юқори ҳисобланади ва улар у даражада кенг тарқалмаган. Ислом фиқҳи меъёрларига мувофиқ экспорт импортни, лойиҳавий ва синдикатлашган молиялаштиришда, қимматли қоғозларни чиқаришда исломий банк актив амалиётлари доирасида мушорака шартномасидан фойдаланилади. ААОIFI халқаро стандартларига кўра, мушорака (шарика, ширкат) шерикчилик шартномасидир, бу икки ва ундан кўпроқ
томонлар ўртасида фойда олиш мақсадида меҳнат ресурслари ёки мажбуриятларни, активларни бирлаштириш тўғрисидаги келишувни англатади.

Download 137.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling