Фойдали қазилма конлари геологияси фанининг мазмуни, мақсади ва вазифалари
Download 121.61 Kb.
|
Foydali qazilma Yakuniy Javoblari 2023- yil.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фойдали қазилмалар конларининг тузилиши ва таркиби.
Фойдали қазилма конлари геологияси фанининг мазмуни, мақсади ва вазифалари. Фойдали қазилмалар хақидаги таълимот - Ер бағрида содир бўладиган жараёнларнинг махсули конларни ўрганади.Бу таълимотнинг асосий вазифаси фойдали қазилма конларининг хосил бўлиши ва ер шарида тарқалиш қонуниятларини ўрганишдир.Геологиянинг ушбу соҳаси бошқа геологик фанлар билан узвий боғланган ва уларнинг кўпларига таяниб ривожланади. Масалан, умумий геология, тарихий геология, регионал геология, минералогия ва петрография, гидрогеология ва инженерлик (муҳандислик) геологияси материалларига таянса, геофизика, геокимё, тоғ-техник ва иқтисодий фанлар билан узвий алоқада иш юритади.Фойдали қазилма конидаги рудаларнинг қазиб олишда унинг заҳираси етарли бўлиши шарт. Жумладан, темирнинг энг йирик конида 1 млрд. тоннадан ортиқ, йирик конида 300 млн. дан 1 млрд. тоннагача, ўртача конида 50 – 300 млн. тоннагача ва майда ҳисобланган конида 50 млн. тоннагача рудаси бўлиши тақозо этилади. Қалайнинг миқдори туб конларида минг тоннадан ортиқ бўлса энг йирик, 25 – 100 бўлса йирик, 5 – 25 бўлса ўрта ва 5 дан оз бўлса кичик кон хисобланади. Фойдали қазилма конини ишга тушириш мумкин бўлиши учун унда қимматли компонентлар ва зарарли қўшимчаларнинг қанча бўлишлиги саноат кондициялари билан белгиланади. Саноат кондициялари доимий бўлмай, тоғ – металлургия ишлари ва техналогияси юксак даражада такомиллаши, коннинг турли жойларда учрашлиги, қазилма бойликларига бўлган талабнинг ўсиши натижасида ўзгариб туради. Фойдали қазилмалар конларининг тузилиши ва таркиби. Терминалогияни бирлаштириш мақсадида Л.Н.Овчинников рудали фойдали қазилмаларнинг тарқалиш майдонларини қуйидаги тизимини таклиф қиди: МАЪДАНЛИ ТАНАЛАРИНИНГ МОРФОЛОГИЯСИ Фойдали қазилманинг ҳар бир танаси маконда уч ўлчовга эга. Бу катталикларнинг ўзаро муносабатига кўра фойдали қазилмалар таналарининг тўртта изометрик, плитасимон, қувурсимон ёки устунсимон, ва мураккаб шаклдаги типлари фарқланади.Шток – яхлит ёки деярли яхлит минерал хом ашёнинг йирик, маълум даражадаги изометрик уюми.Уя – кўндалангига 1 метрдан ошмаган, изометрик шаклдаги маъданли модданинг нисбатан катта бўлмаган уюми.Штокверк – холдор маъданли минералларга эга ва ўзаро кесишувчи майда маъдан томирлари мавжуд, штокни эслатувчи, маълум даражадаги изометрик ҳажмли тоғ жинслариҚатлам – маъданли ва номаъдан фойдали қазилмалар чўкинди конлари ёткизикларининг жуда кенг тарқалган шакли.Томир – дарзлик бўшлиғининг минерал модда ёки тоғ жинси билан тўлдирилиши натижасида ёхуд дарзликлар бўйлаб тоғ жинсларининг минерал моддалар билан метасоматик алмашиниши оқибатида ҳосил бўлган, икки йўналишда чўзилган оддий тана. Мана шу белгига кўра тўлдирилган томирлар ва алмашиниш томирлари фарқланади.Қувурсимон маъданли таналар нисбатан кам учрайди. Кимберлитлар қувурсимон таналарнинг яққол вакили ҳисобланади. Мураккаб шаклдаги маъдан таналари одатда маъданли майдонларнинг мураккаб структураларида пайдо бўлади. Маъданли скарнлардаги қўзиқоринсимон, стулсимон, қатламсимон таналар, “от думи” деб номланувчи маъдан таналари бунга мисол бўла олади. .
Download 121.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling