Фойдали қазилма конлари геологияси фанининг мазмуни, мақсади ва вазифалари


Download 121.61 Kb.
bet8/14
Sana16.06.2023
Hajmi121.61 Kb.
#1516990
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
Bog'liq
Foydali qazilma Yakuniy Javoblari 2023- yil.

13. Магнезиал скарн конлари.
Магнезиал скарнларнинг пайдо бўлишлиги нордон ва деярли нордон магманинг ҳаракати, уларнинг магнезиал ёки доломитли оҳактош жинслари қатламларини ёриб ўтиш жараёнида ундаги баъзи бир эритмаларнинг доломит оҳактошлари билан кимёвий реакцияга киришиши натижасида ҳосил бўлади.
Бу магнезиал скарнлари деярли аҳамиятга эга эмас (5-10% миқдорда магнетит учрашлиги мумкин бўлса ҳам бу миқдорда учрайдиган темир минераллари саноат аҳамиятига эга бўла олмайди).
Академик Ҳ.М.Абдуллаевнинг тадқиқотларига қараганда, скарн ва улар билан боғлиқ бўлган рудаларнинг пайдо бўлиш жараёнлари 4 стадияларда бўлиб ўтади:
14. Оҳакли скарн конлар.
Скарн ҳосил бўлишида энг актив иштирок этувчи жинслар оҳактош ва мергеллар ҳисобланади.
Скарн жинслари билан кўпинча турли металл фойдали қазилмалари боғлиқ бўлади. Шу ўринда биз волфрам, молибден, мис, қўрғошин, руҳ, олтин, темир, қалай ва баъзи нодир металларни айтиб ўтишимиз мумкин.


15. Албитит-грейзенли конлар.
Бу икки ҳил конларнинг бир группага киришининг асосий сабаби шундан иборатки, улар битта геологик жараён оқибатида кетма-кет ҳосил бўладилар. - Албитит конларида учрайдиган фойдали қазилма ва минераллар қаторига цирконий, ниобий, тантал, торий; - Грейзенларда эса бериллий, литий, қалай, волфрам, флюорит, топаз ва бошқалар киради. Албит-грейзенларнинг ҳосил бўлишида нафақат ишқорий метасоматоз жараёни, балки маълум даражада бу элементларнинг миқдори она жинслар таркибида юқори бўлганлиги ҳам сабабчидир. Бу группага кирувчи конлар Қозоғистонда, Байкол йўли атрофида, Узоқ Шарқда, Шарқий Сибирда, Ўзбекистонда, Индонезия, Хитой, Марказий ва Ғарбий Африка давлатларида маълум.
Албититли конлар геологик нуқтайи назардан, аввалам бор, бурмаларнинг оҳирги ва кейинги ривожланиш стадияларида, қадимий щит ва платформаларни активлашган қисмларида кўп тарқалган биотитли гранитлар, ишқорий ва ўта нордон гранитлар, баъзан эса нефелинли сиенитлар таркибида учрайди. Ёши жиҳатдан бу конлар кембрий давридан тортиб, мезо-кайнозой давригача ҳосил бўлади.
Грейзен конлари асосий маъдан минераллари: касситерит – SnO2, вольфрамит – (Fe,Mn)WO4, молибденит – MoS2, берилл - Be3Al2[Si6O18], Альбитит конлари асосий минераллари: вольфрамит: (Fe,Mn)[WO4], колумбит – (Fe,Mn)(Nb,Ta)2O6, танталлит – (Fe,Mn)(Ta,Nb)2O6, пирохлор – (Na,Ca)2(Nb,Ta,Ti)2O6, циркон – ZrSiO4, микролит – NaCaTa2O6, самарскит – (Y, Er)4[(Nb,Ta)2O7]3,



Download 121.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling