20. Гидротермал конлар, Калмакир кони мисолида.
Қалмоқир мис-молибден конни Олмалиқ шахридан 2 км узоқликда жойлашган. 1926 йилда дастлабки излаш ишлари олиб борилган. 1954 йилдан бошлаб 1-горизонтда очиқ усулда қазиб олиш ишлари бошланади. 1996 йилда коннинг захираси қайта хисобланганда, истиқболи 100 йилга етади дея башоратланади.
Қалмоқир мис-молибден коннининг геологик тузулишида девон давирнинг (D1-D2-3) чукинди вулкон жинслари ва уларни ўрта тошкумир даврида ёриб чиққан сиенит-диорит интрузив массиви қатнашади. Сиенит диоритларни ўз навбатида гранодиорит-порфир, сиенит-диорит-порфир дайкалари ёради
Руда гавдаси штокверк бўлиб, ундаги асосий рудали минераллар магнетит, пирит, халькопирит, молибденит, гемотит, пирротин, марказит, галенит, сфалерит, вольфрамит, шеелит, соф олтин ҳам учирайди. Томирли минералларнинг асосийси кварц бўлиб, ундан ташқари ангидрит, кальцит, барит, доломит, анкерит, цеолитлар ҳам маълум
21. Гидротермал конлар ҳосил бўлишининг геологик шароитлари.
Метаморфоген-гидротермал конлар бир қактор белгилар билан ажраб турадилар:
1) гидротермал-маъданли қамровчи тоғ жинслари метаморфизми натижасида вужудга келади, маъданли компонентлар манбаи – барча метаморфлашген қатлам, чуқурликдан флюидлар ҳам келиши мумкин;
2) маъданлашув гранитоид интрузиялар келишидан олдин ҳосил бўлган;
3) маъданлар регионал метаморфизм зоналари билан назорат қилинади;
4) маъданлашув протерозойда хосил бўлган, жуда кам палеозой ва мезозой маъданлашув эпохаларида бўлган.
Бу синфга йирик олтин маъданли конлар токембрий амфиболитларидаги хиндистон конлари (Колар), Австралии (Калгурли), углеродли («қора») сланецлардаги Мурунтау, Кумтор, Сухой Лог, Олимпийское ва б.; томир турли қўрғошин-рух маъданлари (Сибирдаги Холодненское кони ва б.). В.И. Синяков бўйича бу синфга Австралиянинг йирик уран-олтинли Мери-Кетлин кони ҳамда Уралнинг тоғ биллури кони (Полярный Урал) хосил бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: |