Фойдали қазилма конлари геологияси фанининг мазмуни, мақсади ва вазифалари


Download 121.61 Kb.
bet7/14
Sana16.06.2023
Hajmi121.61 Kb.
#1516990
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14
Bog'liq
Foydali qazilma Yakuniy Javoblari 2023- yil.

12.Контакт-метосоматик конлар.
СКАРН КОНЛАР - скарн жинсларининг ва улар билан боғлиқ бўлган кўпгина металл фойдали қазилма конларининг пайдо бўлишлари таркиби ҳар хил бўлган пневматолит суюқликларни – карбонат (оҳактош) ва силикатли (гранит) жинслари билан бўлган муносабатлари (реакциялари) натижасида хосил бўлади. Скарнлар ўзларининг пайдо бўлиш даврига ва қандай оҳактош жинслари билан боғлиқлигига қараб икки гуруҳга ажратилади:
1. МАГНЕЗИАЛ СКАРН КОНЛАРИ.
2. ОҲАКЛИ СКАРН КОНЛАРИ.
Скарн пайдо бўлиши учун биринчидан баланд ҳароратга ва босимга эга бўлган, аввало пневматолит (флюид) ҳолатидан аста секин гидротермал эритмаларга ўтувчи, турли жинсий компонентлар (SiO2, TiO2, Al2O3, P2O5, CaO, FeO, MgO, Na2O, K2O, S, CO2, H2O)га ва металлар (W, Mo, Fe, Mn, Cu, Pb, Zn, Au, B) элементларга бой бўлган постмагматик эритмалари мавжуд бўлиши керак. Иккинчидан шу эритмаларни ўз бағридан ажралиб чиқаётган магматик жинс (гранит, гранодиорит) массивларини оҳактош (оҳактош, доломит, мергел ва бошқа) қатламлари билан контакти бўлиши зарур. Силикат скарнлари Урал, Ғарбий Сибири, Кавказорти, Ўрта Осиё, Америкада кам чуқурликдаги эффузив порфиритлар, порфир, сиенит-аплит ва уларни туфларида ривожланадилар. Сибир платформасида скарнлар траппларда – базальт магматизм маҳсулотларида ривожланган. Уларни тавсифли минерали скаполит. Қолгани охактошли скарнлардек. Скарнларни муҳим минераллари: магнетит – Fe3O4, халькопирит – CuFeS2, пирит – FeS2, пирротин - FeS, шеелит - CaWO4, молибденит - MoS, галенит - PbS, сфалерит - ZnS, кобальтин – Co[AsS] ва бошқа сульфидлар.
Қуйидаги маъдан формациялар муҳим ахамиятга эга: - темир маъданли (магнетитли, людвигит-магнетитли турлар),- кобальт (кобальтин -магнетитли, сафлорит-арсенопиритли), - мис (магнетит-халькопиритли, халькопиритли), - полиметалл (галенит-сфалеритли, магнетит-сфалеритли),
- молибден-вольфрамли (молибденит-шеелит, шеелит-сульфид), - нодир металл-боратли (нодир-металл-полиметалл, боросиликат ва б.), - флогопит, - уранли.Конлардан мисол. Темир конлари охактош ва магнезиал скарнларда маълум. Энг йирик провинция Уралдаги Магнитогорск маъданлар райони: Магнитная тоғи, Высокая, Благодать ва б. конлари, Соколовско-Сарбайск маъданлар майдонидир. Ғарбий Сибирда (Таштагол, Темиртау ва б.), Шарқий Сибирда (Коршуновское, Таежное, Рудногорское ва б.) конлар.



Download 121.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling