Фойдали қазилма конлари геологияси фанининг мазмуни, мақсади ва вазифалари


26. Метаморфоген конларнинг умумий таърифи


Download 121.61 Kb.
bet14/14
Sana16.06.2023
Hajmi121.61 Kb.
#1516990
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Foydali qazilma Yakuniy Javoblari 2023- yil.

4



26. Метаморфоген конларнинг умумий таърифи.
ер пўсти ичкарисида юқори ҳарорат, босим ва фаол қайноқ эритма таъсирида тоғ жинсларининг ўзгариши жараёни «метаморфизм» («мета» - кейин, «морфо» - қиёфа) дейилади. метаморфизм жараёнининг моҳияти шундан иборатки, унда ҳар бир минерал ўша шароитга мослашган янги минералга айланади. масалан, гилли жинслар ўрнига сланецлар пайдо бўлади, темир гидрооксидлари ва сидерит ҳисобига магнетит ва гематит ҳосил бўлади, антрацит кўмирга, кўмир эса графитга айланади. шу билан бир қаторда тоғ жинслари ва маъданларнинг структура ва текстураси ҳам ўзгаради. Метаморфоген конлар 2 хил йўл билан ҳосил бўлади:Метаморфлашган конлар; Метаморфик конлар.1) Метаморфлашган конлар – аввал ҳосил бўлган конлар метаморфизм жараёнига учраш натижасида ҳосил бўлади. Буларга метаморфлашган конлар дейилади. Бунда аввалги конлардаги маъдан шакли ва текстуралари ўзгаради.Масалан: темир, марганетс, олтин, уран конлари. Сидеритдан темирнинг магнетит, гематит конлари пайдо бўлади. Кўмирдан графит конлари ҳосил бўлади 2) Метаморфик конлар булар фойдали қазилма ҳолида бўлмаган жинсларнинг метаморфизм натижасида ўзгариб фойдали қазилма ҳолига келиб қолган конлар.
Download 121.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling