Fолиблар қонуни


ЭКСПЕРТЛАРГА МУРОЖААТ ҚИЛИНГ


Download 0.53 Mb.
bet37/52
Sana10.10.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1696732
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   52
Bog'liq
Gʻoliblar qonuni Bodo Shefer

ЭКСПЕРТЛАРГА МУРОЖААТ ҚИЛИНГ
Янги ғилдирак ихтиро қилиш ўрнига ўзгаларнинг тажрибасидан фойдаланиш ҳаётнинг турли жабҳаларида фойдали бўлиши мумкин, ҳаттоки қандайдир муаммони ҳал этиш зарурияти туғилганда ҳам. Чунки сиз бундай муаммога тўқнаш келаётган биринчи киши эмассиз. Бу муаммони муваффақиятли ҳал қилган киши албатта топилади. Адабиётларда бу ҳақда маълумот бўлиши керак. Тажрибалироқ инсонлардан биттаси билан гаплашиш ҳам мумкин.
Сизнинг қобилиятингиз чегарасидан ташқарида бўлган ишни бажариш зарурияти туғилиб қолганда ҳам шундай йўл тутиш керак. Бундай вазиятларда кўпчилик инсонлар пулни иқтисод қилиш мақсадида ишни ўзлари бажаришади, чунки экспертларга мурожаат қилиш ҳам арзон эмасда. Афсуски, бундай хатти-ҳаракат кенг тарқалган, бунақа инсонларни ҳатто «Баракалла! Кенг қиррали инсон экан» деб мақтаб ҳам қўйишади. Аслида эса бу ҳолатда ғолибларнинг муҳим бир принципи бузилади: ҳаммадан ҳам кўпроқ эплай оладиган ишга диққат жамлангандагина ҳақиқий муваффақиятга эришилади. Қолган барча ишларни мутахассислар зиммасига юклаш керак, ўз навбатида улар ўша ишларни бошқалардан кўра яхшироқ бажаришади. Ҳолиблар ҳеч қачон ғилдирак ихтиро қилишмайди.
Баъзи бир кишилар эътироз билдириши мумкин: «Ахир экспертларга мурожаат қилиш озмунча пул турмайди-ку?» деб. Тўғри. Лекин пайдо бўлган бўш вақтдан унумли фойдаланилса кўпроқ пул ишлаб топиш мумкин. Бундан ташқари, сизнинг бошланғич кўникмаларингиздан фарқли ўлароқ, эксперт ўша ишни анча сифатли қилиб бажаради.
Кўпинча инсон пулни иқтисод қиламан деб турли ишларни ўзи қилади ва ва бунга жуда кўп вақтини сарфлайди. Бу ҳолатда бир иш учун унинг маҳорати камлик қилса, иккинчиси учун аксинча, кўплик қилади. Ҳолиблар эса ўз пулларига вақт сотиб олишади, вақт эса улар учун ҳамма нарсадан қадрлироқдир. Йўқотилган пулнинг ўрнини тиклаш мумкиндир, лекин йўқотилган вақтни ортга қайтариб бўлмайди.
ЭНГ ЯХШИ ЎРГАНИШ — ТАҚЛИД ҚИЛИШДИР
Европада бошқа инсонларга тақлид қилишни унчалик ёқтиришмайди. Улар бошқаларга кўр-кўрона тақлид қилиш ўрнига ўзининг индивидуал қирраларини намойиш қилишади. Агар бир инсонни ёқтиришмаса улар «у анави қилиғини фалон инсондан ўғирлаган» дейишади. Кўпчилик ғилдиракни мустақил ихтиро қилишни фахрли иш деб билади. Устига-устак, ҳамма нарсага ўз ақли воситасида эришганидан ғурурланишади. Бироқ куни келиб ғилдиракни миллионинчи марта ихтиро қилиш инсониятнинг маъдасига тегади-ку! Ахир бундан заррача ҳам фойда йўқ-ку?!
Албатта, ҳар биримиз ўзимизнинг такрорланмас ва уникал эканлигимизни исботлаб қўйгимиз келади. Гап фақат бу сифатларни қайси соҳада намоён қилишга боғлиқ. Ёш болалар атрофдагиларининг юриш-туришидан нусха олишади. Бунинг ҳисобига улар тезроқ ўрганишади ва келгуси ҳаётлари асосини белгилаб олишади. Худди шунингдек, биз ҳам ўз такомиллашувимиз асоси сифатида муваффақиятли инсонларнинг тажрибасини ўзлаштиришимиз лозим. Инсон ўз ҳаётини ўзгалар муваффақияти пойдеворида барпо этса бу унинг ақллилигидан далолат беради. Гигантларнинг елкасида туриб жуда узоқни кўриш мумкин.
Олдинги усталарнинг тажрибасидан фойдаланмасликка ҳаракат билимсизлик нишонасидир. Индивидуаллик олдинги авлод тажрибалари пойдеворида янада яхшироқ ривожланади. Бу сизга янада юқорироқ чўққиларни забт этишда кўмак беради. Ахир Моцартгача ҳам композиторлар бўлишган, лекин у улардан кўпроқ нарса ўрганган. Бу эса унга келгусида доҳиёна мусиқалар яратишда сира халақит бермаган.

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling