Fолиблар қонуни


Download 0.53 Mb.
bet34/52
Sana10.10.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1696732
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   52
Bog'liq
Gʻoliblar qonuni Bodo Shefer

ТАРАҚҚИЁТНИ ТЕЗЛАШТИРИШ
Ўқиш ва ўсиш жараёнини тезлаштириш усули мавжуд. Ҳолиблар қийин вазиятларни кутиб ўтиришмайди. Улар тушунган-билган ҳолда ўша томон боришади. Кўплаб муаммолар кутаётганини билатуриб, улар янгидан янги лойиҳаларга қўл уришади. Бошқалар ноқулай шароитнигина кўрадиган жойларда улар янги вазифалар ва имкониятни илғашади.
Сиз “Қандайдир муаммони ҳал қилиб бўлганимдан сўнг, янги ва мураккаброғини ҳал этишга киришаман”, деган шиорга амал қилишингиз керак. Сиз тушунишингиз керакки, юқорироқ даражадаги ҳар қандай масала сиздан муваффақиятсизликка нисбатан чидамлироқ бўлишни талаб этади. Шу сабабли қийинчиликларга қарши курашиш кўникмангизни шуғуллантира боришингиз керак.
Бунинг учун қаердан куч келади? Сиз ажойиб нарсани ихтиро қиласиз: ҳар бир янги фаолият аввалида сизга оддий нарсалар қийин кўринади, бироқ кейинроқ қийин нарсалар енгил бўлиб қолади. Бу ҳуснихатга ўрганишга ўхшайди. Бошда сизга “А” ҳарфини ёзиш йиллар ўтиб “механизациялаштирилмаганлигиданмикан” сўзини ёзишдан ҳам қийин кўринади.
Сиp ҳозирги майда-чуйда қийинчиликларни ҳал қилишни ўрганишингиз керак. Агар бунинг уддасидан чиқсангиз, сизда “чидам ва қатъият мушаклари” мустаҳкамланади ва мураккаб вазиятлар ҳам пировардида жуда енгил эканлиги маълум бўлади.
Олға интилишдан бизни қийинчиликлар эмас, уларга муносабат тўхтатиб туради. Энг асосий душман ташқарида эмас, ўзимизнинг ичимизда. Ҳолиблар ҳеч қачон, ҳеч қачон, ҳеч қачон таслим бўлмайдилар!
АМАЛИЙ МАШҚЛАР:
Бугун мен қийинчиликларни енгиш кўникмамни такомиллаштиришни бошлайман. Бунинг учун қуйидагиларни амалга ошираман:
1. Бугун мутлақо таслим бўлмасликка ҳаракат қиламан. Таслим бўлишнинг жуда кўп йўллари борлигини биламан, бироқ кўзлаган мақсадимга етиш учун бор куч-қувватимни жамлайман.
2. Мен муаммоларга нисбатан нуқтаи назаримни ўзгартираман ва ўзимга дейман: “Уларга қандай муносабатда бўлишни ёлғиз мен ҳал қила оламан. Эҳтимол, аввалига қийинчиликлар ечилмасдек туюлиши мумкиндир, бироқ бу муваффақиятга элтувчи зинани яратиш мумкин бўлган материал эканлигини англайман”.

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling