Fолиблар қонуни


СЎЗ БОШИ . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 2


Download 0.53 Mb.
bet42/52
Sana10.10.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1696732
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   52
Bog'liq
Gʻoliblar qonuni Bodo Shefer

СЎЗ БОШИ . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 2
1-ҚОНУН. ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИНГ . . . . . . . . . . . . . . 5
2-ҚОНУН. ДОИМ ЎҚИНГ ВА ЎСИНГ. . . . . . . . . . . . . . .11
3-ҚОНУН. ЯШАГАН ҲАР БИР КУНИНГИЗГА
ОНГЛИ РАВИШДА ЁНДОШИНГ. . . . . . . . . . . . . . . . 17
4-ҚОНУН. ФОЙДА КЕЛТИРУВЧИ
ФАОЛИЯТГА ДИҚҚАТИНГИЗНИ ЖАМЛАНГ. . . . . . 24
5-ҚОНУН. ШАХС БЎЛИНГ. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .29
6-ҚОНУН. ОЛИНГ ВА ҚИЛИНГ. . . . . . . . . . . . . . . . .35

7-ҚОНУН. ЎЗИНГИЗДА СТРЕССГА НИСБАТАН


ТЎҒРИ МУНОСАБАТНИ ШАКЛЛАНТИРИНГ . . . . . .42
8-ҚОНУН. ҚИЙИНЧИЛИКЛАРНИ ЕНГИШНИ
ЎРГАНИНГ. . . . . . . . .. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 48
9-ҚОНУН. ҚАЙТАДАН FИЛДИРАК ИХТИРО
ҚИЛМАНГ. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 55
10-ҚОНУН. ҲАРАКАТ ИМПУЛЬСИ ЯРАТИНГ. . . . . . . 61

11-ҚОНУН. ОРЗУ ҚИЛИНГ ВА ОРЗУЛАРИНГИЗНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИНГ


Кунлардан бирида беш ёшли қизалоқ ойисининг каровати олдига югуриб келибди ва «Ойи, катта бўлсангиз ким бўласиз?» — деб савол берибди.
«Қизалоғим бирор ўйинни бошлаган», деб ҳисоблаган она шундай жавоб берибди:
— Менимча, улғайганимда она бўлсам керак.
— Сиз она бўла олмайсиз! — эътироз билдирибди қиз. — Сиз аллақачон онасиз. Хўш, улғайганингизда ким бўласиз?
— Яхши-яхши, мен ўқитувчи бўламан.
— Сиз ҳозир ҳам ўқитувчисиз-ку?!
— Қизим, мени кечир, сенга нима деб жавоб беришни ҳам билмаяпман...
— Ойижон, катта бўлсангиз ким бўлишингизни шунчаки айтинг. Ахир сиз ким бўлишни истасангиз ўша киши бўлишингиз мумкин-ку?!
Она шундагина гап нимадалигини тушунибди. Лекин бу нарса кутилмаганда хаёлига келгани боис, ҳеч нарса дея олмабди. Шунчаки, аҳамиятсиз бу суҳбат асносида у ҳали ўз қизининг кўз ўнгида ўзи истаган инсон бўлиши мумкинлигини англабди. Оила, иш, кундалик юмушлар, икки фарзанд, ҳаёт икир-чикирлари — буларнинг ҳаммаси унинг учун бир он аҳамиятини йўқотибди. Ахир ойиси ҳали орзу қилиши мумкинлиги ва ўз келажагини тўла-тўкис аниқлаб олмаганини қизи билади-да! У ўсиши керак ва ҳали қиладиган ишлари жуда кўп.

* * *



Сиз ҳозир тушиб қолган вазият фақат иккинчи даражали аҳамиятга эга. Асосий савол келажакда ким бўлишингизга боғлиқ. Балким кимдир сизга «Бунинг иложи йўқ» дер, бу мутлақо аҳамиятсиз. Бундай инсонлар ҳаётингизда яна қанча учраши ҳам аҳамиятсиз. Асосийси, бундай тушкун оҳангдаги сўзларни яккаю-ягона инсон — сиз ўзингиз айтмасангиз бас.
Ҳаётингиз ўтиб бўлгани хусусида асло ўй юрита кўрманг. Агар ўз орзуингизни рўёбга чиқаришга киришмасангиз, буни сизнинг ўрнингизга ҳеч ким амалга ошириб бермайди.
Сиз тушиб қолишингиз мумкин бўлган иккинчи тузоқ яққол кўринишга эга бўлмаса-да, аслида айнан шуниси кўплаб орзуларни чиппакка чиқаради.

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling