Фразеология фанининг тилшуносликда ахамияти


Download 26.92 Kb.
bet1/3
Sana06.09.2023
Hajmi26.92 Kb.
#1673246
  1   2   3
Bog'liq
maqola konferensiya 2023


Фразеология фанининг тилшуносликда ахамияти
Rakhmanova Dildora
Dildora90@mail.ru
Chirchiq davlat pedagogika universiteti

Аннотация: Ушбу мақола тилшуносликнинг бир бўлими фразеология соҳасига бағишланган бўлиб, унда асосан немис ва ўзбек тилидаги фразеологизмлар тасниф қилинади. Тилшунос олимларнинг фикрлари таҳлил қилинади ва умумий хулосалар берилади
Таянч тушунчалар: фраза, фразеологизм, лексема, морфема, синтактик боғланиш, лисоний бирлик.

PHRASEOLOGY AS A BRANCH OF LINGUISTIC

Abstract: The article is devoted to the field of phraseology, which should be one of the lexicology, in which phraseological units in German and Uzbek linguistics are classified. Analyzing the views of linguists. They are given general conclusions
Key words: phrase, phraseology, lexem, morpheme, syntactic connection, linguistic unit.

Кейинги йилларда тилшунослик фанининг ажралмас қисми ҳисобланган фразеология кенг ва ҳар томонлама тадқиқ қилинмоқда. Аммо фразеология соҳасида жуда кўп илмий ишлар қилинган бўлсада, ҳали бу соҳани тўла-тўкис ўрганилган деб бўлмайди. Фразеологик бирликларнинг назарий масалалари, уларнинг хусусиятлари, фразеология масалалари ва бошқа бир қатор амалий муаммолар ҳақида фразеология билан шуғулланувчи тилшунос олимлар ўртасида кўплаб баҳс мунозаралар мавжуд.


Фразеология тилшуносликнинг алоҳида бир бўлими бўлиб, унда кўчма маънога асосланган турғун бирикмалар, иборалар ўрганилади.
“Фразеология” термини грекча “pharsis” фраза, ифода, “logos” таълимот” деган маʼноларни англатиб, унинг тадқиқот доирасига фақат кўчма маънога асосланган турғун бирикмалар киритилади.
Фразеология атамаси асосан икки маънода ишлатилади:
1) Тилнинг фразеологик таркибини ўрганувчи тилшунослик соҳаси;
2) Шу тилда мавжуд бўлган фразеологизмлар мажмуи.1 “Фразеология” атамаси илк бор Шарл Балли томонидан 1909-йилда “Precis de stylistique” (Француз тили стилистикаси) китобида қўлланилган. Фразеологиянинг тадқиқот объекти фразеологизмлардир. Ҳозирга қадар тилшуносликда бу терминни қўллаш бўйича аниқ бир ечимга келингани йўқ. Фразеологизм” терминига синоним сифатида “барқарор бирикмар”, “Турғун бирикма”, “Ибора”, “Фразеологик бирлик”, “Фразема”, “Идиома”, “фразелексема” каби бир қанча терминлар ишлатилмоқда. Биз мазкур тадқиқот ишимизда “Фразеологизм” терминидан фойдаландик.
“Фразеологизм” ва “фразема” терминларига немис тилшунос олими Ҳ. Бургер жуда қисқа ва тушунарли таъриф берган. Олимнинг таъкидлашича, “Фразеологизм” термини асосан немис тилида сўзлашувчи давлатларда, “Фразема” термини бўлса бошқа мамлакатлар тилшунослигида қўлланилади”.2
Тилшуносликда фразеология йўналиши швейцариялик тилшунос олим Ш. Балли номи билан боғлиқ. ХХ асрнинг 40-йилларида яшаб илм билан шуғулланган рус тилшуноси академик В.В.Виноградовнинг фразеология соҳасига қўшган ҳиссасини алоҳида таъкидлаб ўтиш мумкин. Академикнинг фразеология соҳасида қилган илмий ишлари 50- ва 60- йилларда рус фразеологиясида бошқа тилшунослар учун асосий манба сифатида хизмат қилди. Кейинги йилларда бошқа мамлакатларда ҳам мазкур соҳадаги анча кўзга кўринган илмий ишлар яратилганини кўриш мумкин. Бу даврда муҳим фразеологияга бағишланган илмий китоблар ёзилди. Масалан: Адам Маккаининг Idiom Structure in English” (1972), Ҳарлд Тҳуннинг „Probleme der Phraseologie” (1978), учта буюк фразеолог олимлар Ҳаралд Бургер, Аннелиес Буҳофер, Амброс Сиалмнинг „Handbuch der Phraseologie” (1982), Wолфганг Флайшернинг „Phraseologie der deutschen Gegenwartssprache” (1982). Бу китоблар бугунги кунгача ўз қимматини сақлаб қолган фразеология соҳасида назарий маълумотларни ўз ичига олувчи муҳим китоблар қаторида туради.
Шунингдек, фразеология бўйича илмий тадқиқот ишларининг ривожига ҳисса қўшган кўплаб тилшунос олимларни санаб ўтиш мумкин. Хусусан, рус тилшунослари Б.А.Ларин, С.И.Ожегов, А.В.Суперанская, Н.Н.Амосова, Й.Й.Авалиани, А.М.Бабкин, В.П.Жуков, А.В.Кунин, А.И.Молотков, Н.М.Шанский, немис тилшуносларидан Ҳ.Бургер, W.Флайшер, А.Буҳофер, Р. Клаппенбах ва Э. Агрикола, ўзбек тилшуносларидан Ш.Раҳматуллаев, Э.Умаров, Х.Бердиёров, А.Маматов, Б.Йўлдошев, Ш.С.Имяминова ва бошқа тилшунос олимларнинг илмий ишларида фразеологиянинг жуда кўп назарий ва амалий муаммолари ўз аксини топади.

Фразеологиянинг шаклланиш тарихини ўрганиш (Л.Й.Ройзензон, М.М. Копиленко, В.Л.Архангелский, Э.Х.Рот, Э.А. Малиновский) бўйича қатор ишлар амалга оширилди. Бу соҳада И.И.Чернишева, М.Д.Степанова, А.Д.Райхштейн, М.Д.Городникова, Л.Р.Зиндер, Л.Э. Биновичларнинг немис фразеологияси бўйича амалга оширган ишларини таъкидлаш ўринлидир.


Кейинчалик фразеологиянинг ривожланиши ва тилшуносликда мустаҳкам ўрин олишида Фридрих Зейлернинг ”Немис тили фразеологиясининг семантик ва структуравий тузилиши” бўйича немис тили тилшунослигида йирик тадқиқот олиб борганлигини алоҳида таъкидлаш лозим. Шунингдек, у ўз ишида нафақат фразеология соҳасини ёритишга ҳаракат қилган, балки немис тилининг сўз бойлигини мақол ва маталлар орқали ҳам маҳорат билан кўрсатиб бера олган. Ундан кейинги немис тили фразеологиясининг ривожланиши бўйича илмий изланишлар олиб борган тилшунос олимлар А.Ричтер, Р.Клаппенбах ва Э.Агрикола шунингдек бошқа тилшуносларнинг қилган йирик ишлари фразеологик бирликларни мазмунан ва тузилиши жиҳатидан классификация қилиш бўлди. Кейинчалик қуйидаги тилшунос олимлар В. Флайшер ва Э.Агрикола шунингдек бошқа тилшуносларнинг қилган йирик ишлари фразеологик бирликларни мазмунан ва тузилиши жиҳатидан классификация қилиш бўлди. Кейинчалик қуйидаги тилшунос олимлар В.Флайшер, В.Фридрих, В.Н.Телия, Р.Эcкерт, Ҳ. Бургер, Б.Вотжак, Ж.Наусерманн, В.Шмидт томонидан қилинган охирги йиллардаги кўпгина илмий ва амалий ишларнинг қилингани айниқса аҳамиятлидир.
Фразеологиянинг алоҳида фан сифатида ўрганилиши бир неча асрларни ўз ичига олади. Хусусан, рус тилшунослигида тадқиқотчилар XVIII асрдан бошлаб фразеологик муаммоларга қизиқа бошлашган. Жумладан, М.В. Ломоносов рус адабий тили луғатини тузар экан, бунда сўзлар билан бир қаторда “халқ мақоллари”, “идиоматизмлар” ва фраземалар ҳам ўз ифодасини топган бўлиши лозимлигини алоҳида таъкидлаган эди.3
ХХ асрнинг 60-80 йилларига келиб чет эл адабиётида, жумладан немис адабиётида ҳам фразеология соҳасига бўлган қизиқиш тез суръатлар билан ўсди. Ғарб ҳамда Америка тилшунослигида шу вақтга қадар фразеологияга бағишланган алоҳида асар йўқ эди Фразеология соҳасининг илк тадқиқотчиси, шубҳасиз, швейцар тилшуноси Шарл Балли ҳисобланади. У ўзининг Стилистика очерки” (1905) ва Француз стилистикаси” (1909) номли асарларида сўз бирикмалари, фразеологизмларни тадқиқ этувчи махсус боблар киритган.
Фразеология илк маротаба тилшуносликнинг алоҳида мустақил бўлими сифатида рус тилшуноси Э.Д.Поливанов томонидан таҳлил қилинган бўлиб у фразеологияни лексикология ёки стилистиканинг таркибий қисми эмас балки мустақил тилшунослик бўлими эканлигини асослаб берган.
У тилшуносликда фразеология ҳам, фонетика ёки морфология каби муҳим аҳамият касб этувчи бўлим эканлигини таъкидлаб ўтган тилшунослардан биридир.
Шундай қилиб фразеологиянинг алоҳида фан сифатида ривожланиши жуда кўп босқичларни босиб ўтган. Хусусан, фразеологиянинг ривожланиш тарихини хронологик жиҳатдан уч даврга бўлиш мумкин.

Download 26.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling