Фразеология фанининг тилшуносликда ахамияти
Download 26.92 Kb.
|
maqola konferensiya 2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иккинчи давр
Биринчи давр ХIХ асрнинг ўрталаридан ХХ асрнинг 30-йилларигача бўлган даврни ўз ичига олади, бу давр фразеологик тадқиқотларнинг йўлга қўйилиши М.Н.Ломоносов, А.А.Потебня, В.И.Дал, Ф.Ф.Фортунатов, Ф.И.Буслаев, А.А. Шахматовларнинг илмий фаолияти билан боғлиқ.
Қайд этиш ўринли, биринчи даврда фразеология лексикография яъни амалий луғатшунослик объекти бўлиб хизмат қилган. Бу даврда кўпроқ луғатларда қайд эттириш, уларнинг маʼноларининг этимологиясини изоҳлаш, талқин этишга алоҳида эътибор қаратилган эди. Иккинчи давр Э.Д. Поливанов, В.В.Виноградов, Г.К. Дамилов, А Й. Рожанский каби тилшунослар илмий фаолияти билан боғлиқ ҳолда ривожланди ва ХХ асрнинг 30-50-йилларини ўз ичига олади. Бу даврни фразеология мустақил лингвистик соҳа сифатида шаклланиш даври деб ҳам айтиш мумкин. Учинчи давр ХХ асрнинг 60-йилларидан ҳозирги кунгача давом этади. Бу давр фразеологик тадқиқотларда турли методларни қўлланилиши фразеология соҳасининг тез суръатлар билан ривожланиши ва кўплаб фразеология мутахассисларини етишиб чиқиши билан характерланади.4 Тилшунослик бўлими сифатидаги фразеологиянинг асосий диққат эътибори фразеологизмлар табиатини ва уларнинг категориал белгиларини ўрганишга, шунингдек, фразеологизмларнинг нутқда қўлланиш қонуниятларини аниқлашга қаратилади. Унинг энг муҳим муаммоси фразеологизмларни нутқда ҳосил қилинадиган (яъни аввалдан тайёр бўлмаган) сўз бирикмаларидан фарқлаб, ажратиб олиш ва шу асосда фразеологизмларнинг белгиларини аниқлашдир. Фикримизча, фразеологияни “кенг” ва “тор” маънода тушуниш нотўғри, уни битта маънода тушуниш керак. Улар қандай тил бирликлари деб классификация қилинишидан қатъий назар, афоризмми мақол ёки маталми, турғун сўзлашув формулаларими, „қанотли сўзлар”ми, хуллас, агар улар фразеологизмларнинг биз берган таърифига мос тушса ундаги талабларни бажара олса, яъни тузилиши жиҳатдан сўз бирикмага ёки гапга тенг бўлган образли, умумлашган маъно англатадиган, лексик элементлари қисман ёки тўлиқ кўчма маънога эга бўлган луғатларда қайт этилган ҳар қандай турғун лексик-семантик бирликлар фразеологик бирликлар доирасига киритилиши мумкин. Download 26.92 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling