Фуқаролар билан мулоқот олиб бориш технологиялари


Download 0.5 Mb.
bet15/21
Sana14.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1093276
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   21
Bog'liq
Lider

Масалан: сиздан нима иш билан шуғулланишингизни сўрашганда, сизнинг қанчалик муваффақиятли жавоб беришингизга боғлиқ, агар сиз хотин-қизлар бўлими вакили бўлсангиз, “Мен шунчаки, давлат идорасининг хотин-қизлар бўлими ишлари билан шуғулланаман” деб жавоб беришингиз мумкин. Бунда сизни ҳурмат қилишмайди чунки ўзингиз ҳурматга лойиқ эмаслигингизни тан олдингиз (шунчаки сўзи билан).

  • Масалан: сиздан нима иш билан шуғулланишингизни сўрашганда, сизнинг қанчалик муваффақиятли жавоб беришингизга боғлиқ, агар сиз хотин-қизлар бўлими вакили бўлсангиз, “Мен шунчаки, давлат идорасининг хотин-қизлар бўлими ишлари билан шуғулланаман” деб жавоб беришингиз мумкин. Бунда сизни ҳурмат қилишмайди чунки ўзингиз ҳурматга лойиқ эмаслигингизни тан олдингиз (шунчаки сўзи билан).
  • Илтимос қуйидаги қоидани унутманг: «Ўзингизни ҳурмат қилинг, ўзингиз билан фахрланинг».
  • Масалан: “Биласизми (ака, ука, опа, синглим, ота, она), омадим келиб ҳозир .... (раҳбарлик) лавозимида ишлаяпман”. Биринчи ва иккинчи жавоб ўртасидаги фарқни шунда кўрасиз.

Ижобий таъсурот қолдириш учун:

  • 1. Самимий бўлинг. Кераксиз, ҳеч нарсага арзимайдиган қуруқ ва бефойда суҳбатлардан қочинг. Сўзлар беҳуда кетмасин. Ўз сўзларингизга ишонинг.
  • 2. Жўшқин бўлинг. Агар ўзингизни “ўтказа олсангиз” билингки беҳисоб бойликка эга бўлдингиз. Жўшқинлик - бу таъсирнинг ўзига хос кучи. Агар ўзингизни “ўтказа олсангиз” билингки сиз ҳар қандай маҳсулотни ўтказа оласиз. Туганмас имконият шундан иборат.

  • 3. Ўта қизиқон бўлиш ярамаслигини ёдда тутинг. Одамлар билан муомала қилаётганда ўзингизни сержаҳиллигингизни кўрсатманг. Ортиқча қизиқонлик одамларда шубҳа уйғотади. Одамлар ўз тинчларини бузадиган иш қилишни хоҳламайдилар. Уларнинг шубҳаси табиий тарзда ошади. Жаҳлингизни яширинг, ҳаётдаги актёрга айланинг!
  • 4. Бошқаларни камситиш керак эмаслигини ёдда тутинг. Агар ўзингизни устунлигингизни кўрсатмоқчи бўлсангиз буни бошқаларни камситиш ҳисобига амалга оширманг. Ҳақиқий ўсиш сиз яратаётган қадриятларга таяниб, ўзингизни кўрсатишингизда намоён бўлади, сиз бошқалардан зина сифатида фойдаланиб тоққа чиқа олмайсиз. Ўз имкониятларингизни ошириб кўрсатиб, ўз қадрингизни йўқотасиз. Сизнинг бошқаларга нисбатан ва улар ҳисобидан ўзингизни устун қўйишингиз, сизни эмас бошқаларнинг аҳамияти ва ролини оширган бўлади.

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling