Фуқаролар билан мулоқот олиб бориш технологиялари


Лекин қуйдагиларни ёдда тутмоқ лозим


Download 0.5 Mb.
bet12/21
Sana14.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1093276
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21
Bog'liq
Lider

Лекин қуйдагиларни ёдда тутмоқ лозим:

  • 1. Самимий бўлиш лозим. Агар сиз ҳис-туйғуларингиз билан самимий бўлмасангиз мақтовни айтмаган маъқул.
  • 2. Одамларни эмас, ҳаракатни назарда тутиш лозим. Агар сиз аниқ бир одамни эмас, балки ҳаракатни мақуллайдиган бўлсангиз, вужудга келадиган ноқулайлик англашилмовчилик, адолатсизникнинг олдини олган бўласиз. Бундан ташқари, одамларни бундан кейин ҳам ўзларини шундай тутишларига рағбатлантирасиз.

Масалан сиз дейсиз:

  • “Шуҳрат сиз ишни қойил қилиб бажардингиз”, (Лекин: “Шуҳрат сиз ажойиб инсон”, деманг);
  • “Мухаррам маърузани ажойиб ёзгансиз” (бироқ: ,,Мухаррам сиз ажойиб ходим”, деманг);
  • “Содиқжон материалингиз жуда ажойиб” (лекин ҳеч қачон “Содиқжон сиз меҳнатсевар инсонсиз”, деб айтманг).

Мақтов аниқ бўлиши керак. “қувонч алгоритми” ўзингиз кўзлаётган одамни ҳар куни турли баҳоналар билан мақташни одат қилиб олишдан иборатдир. Агар сиз шундай қилсангиз, уни чексиз қувончга тўлдирасиз ва ўзингиз кутган натижага эришасиз.

  • Мақтов аниқ бўлиши керак. “қувонч алгоритми” ўзингиз кўзлаётган одамни ҳар куни турли баҳоналар билан мақташни одат қилиб олишдан иборатдир. Агар сиз шундай қилсангиз, уни чексиз қувончга тўлдирасиз ва ўзингиз кутган натижага эришасиз.

Моҳирона танқид қилиш

  • Муваффақиятли танқиднинг жумбоғи сиз қандай танқид қилишингизда. Агар сиз танқид қилаётиб, бошқаларни айблашдан нарига ўтмасангиз, сизнинг танқидингиздан натижа бўлмайди. Танқидни ўз фикрингизни билдиришнинг соддалашган кўриниши сифатида ишлатсангиз, сиз албатта ҳеч нарсага эришмайсиз. Фақат сизга нисбатан нафрат уйғонади.
  • Барча норозиликларини сизга йўллашларидан бошқа нарсага эришмайсиз. Чунки, танқид ҳеч кимга ёқмайди. Бу ҳамма биладиган факт. Лекин негадир қилаётган танқидлари натижа бериши ҳақида қайғурмасдан, танқид қилишга шошиб жиддий хатога йўл қўйишади. Агар сиз биров томонидан қилинган ҳаракатга қизиқиш билан қарасангиз ва танқид қилишнинг тўғри йўлини топсангиз сиз сезиларли муваффақиятга эришасиз. Сизга ёрдам берадиган 7 қоида мавжуд .

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling