Агар сиз “мен”, “ўзим”, ”мен учун” сўзларини муҳокама қилиш ва ишлатишдан, шунингдек лаззатланиш ҳиссидан воз кечсангиз, сизнинг характерингиз ўзгаради, таъсир қилиш кучи сезиларли даражада ўсади. Ҳақиқатан бу оддий вазифа эмас, уни доим машқ қилиш керак. Бироқ буни амалда синаб кўрибгина, шундай қилиш керак эканлигини тушунасиз. - Агар сиз “мен”, “ўзим”, ”мен учун” сўзларини муҳокама қилиш ва ишлатишдан, шунингдек лаззатланиш ҳиссидан воз кечсангиз, сизнинг характерингиз ўзгаради, таъсир қилиш кучи сезиларли даражада ўсади. Ҳақиқатан бу оддий вазифа эмас, уни доим машқ қилиш керак. Бироқ буни амалда синаб кўрибгина, шундай қилиш керак эканлигини тушунасиз.
Инсоннинг ўзи ҳақида қайғуриши ҳақидаги ўзига хосликдан фойдаланишнинг яна бир усули бор. - Кишиларга ўзи ҳақида гапириш имконини беринг. Шунда сиз одамлар бошқа бирор масалани муҳокама қилишдан кўра ўзлари ҳақида гапиришга ташна эканликларини билиб оласиз.
- Агар инсонни кўпроқ ўзи ҳақида гапиришга кўндира олсангиз, шубҳасиз, сиз унга ёқиб қоласиз ва масъулиятнинг ҳис қилиниши, топшириқларни бажартиришда катта муваффақиятга эришасиз.
Кўпчилигимиз бошқаларга таъсир қила олмаймиз, чунки биз доим ўзимиз ҳақимизда ўйлаш ва фикр юритиш билан бандмиз. - Шу нарсани унутманг, сизнинг қилиниши керак бўлган ишга қизиқиш ёки қизиқмаслигингиз муҳим эмас, муҳими ишни бажарувчининг бу ишга қизиқиши. Шунинг учун сиз қачон, ким билан гаплашсангиз ҳам у билан шу иш борасида фикр алмашинг, шунингдек унга гапиришга имкон беринг. Ўз фаолиятида бошқаларнинг имкониятларини бошқара олган киши одамларни ўзига эргаштира олади. Шундай йўл билан сиз энг яхши ва адолатли раҳбар ва ҳамкор бўласиз.
Қандай усул билан бошқаларни ўзларининг аҳамиятга эга эканликларини ҳис қилишга ундаш мумкин? - Сиз ва бошқа одамларда мавжуд инсонларнинг энг кўп тарқалган, хусусияти бу эътироф этилиш истаги, тушунилиш ташналиги бўлиб, бунинг ўзига хос ёрқин жиҳатлари борки ўшалар одамларни яхши ва ёмон ишларга ундайди. Cиз бошқаларни аҳамиятли инсон эканликларига ишонтира олсангиз, улар сиздан миннатдор бўладилар ва ҳеч бўлмаганда бир марта сизнинг уларнинг ўзлари учун ҳам фойдали бўлган таклифингизни бажарадилар
Do'stlaringiz bilan baham: |