Фуқаролар соғЛИҒини сақлаш тўҒрисида


Download 43.31 Kb.
bet18/20
Sana01.04.2023
Hajmi43.31 Kb.
#1318806
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
ФУҚАРОЛАР СОҒЛИҒИНИ САҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

42-модда. Хусусий тиббиёт
амалиёти билан шуғулланиш ҳуқуқи
Олий ёки ўрта махсус тиббий маълумот тўғрисида диплом ва танлаган фаолият тури билан шуғулланиш учун лицензия олган шахслар хусусий тиббиёт амалиёти, шу жумладан, табиблик (халқ табобати) билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.
Тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини профессионал тиббиёт уюшмалари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек рухсатнома (лицензия) берган орган назорат қилиб боради.
Хусусий тиббиёт амалиёти билан шуғулланиш хусусий тиббиёт амалиёти билан шуғулланишга рухсатнома берган органнинг ёки суднинг қарори билан тўхтатилиши мумкин.
43-модда. Профессионал тиббиёт
ва фармацевтика уюшмалари
Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тиббиёт ва фармацевтика амалиётини ривожлантириш, илмий тадқиқотларга кўмаклашиш, тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг касб фаолияти билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этиш мақсадида ихтиёрий асосда таркиб топадиган профессионал уюшмалар ҳамда бошқа жамоат бирлашмалари тузиш ҳуқуқига эга.
Профессионал тиббиёт, фармацевтика уюшмалари ва бошқа жамоат бирлашмалари ўз фаолиятларини уставлар асосида ва қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширадилар.
VI. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
44-модда. Ўзбекистон Республикаси шифокорининг қасамёди
45-модда. Шифокор сири
46-модда. Фуқароларнинг соғлиғига етказилган зарарни қоплаш
47-модда. Соғлиқни сақлаш соҳасида
фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини
камситувчи давлат органлари ҳамда мансабдор
шахсларнинг хатти-ҳаракатлари устидан фуқароларнинг
шикоят қилиш ҳуқуқи
44-модда. Ўзбекистон Республикасишифокорининг қасамёди
Шифокор дипломини олаётган шахслар қуйидаги мазмунда қасамёд қабул қилади:
"Шифокор деган юксак унвонни олиб, тиббиёт фаолиятига киришар эканман:
ўзимнинг бор билим ва маҳоратимни беморни даволашга ҳамда инсон соғлиғини сақлашга бағишлашга;
ёши, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, ҳар бир беморга куч-ғайратим ва вақтимни аямай тиббий ёрдам кўрсатишга;
беморнинг соғлиғини шахсий манфаатларимдан юқори қўйишга, камтар ва ҳалол бўлишга, ўз билим ва маҳоратимни доимо ошириб боришга;
шифокор сирини сақлашга;
кишиларга ҳамиша меҳр-мурувват ва шифо топишларига ишонч ҳадя этишга;
Буқрот, Абу Али ибн Сино сингари улуғ табибларнинг шонли анъаналарини давом эттиришга тантанали қасамёд қиламан.
Ушбу қасамёдга умримнинг охиригача содиқ қолишга қасамёд қиламан".
Шифокорлар қасамёдни бузганлик учун қонунда белгиланган жавобгарликка тортиладилар.

Download 43.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling