ФУҚАРОЛАР СОҒЛИҒИНИ САҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Қонунга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган
ЎзР 15.04.1999 й. 772-I-сон Қонуни,
ЎзР 12.05.2001 й. 220-II-сон Қонуни,
ЎзР 10.10.2006 й. ЎРҚ-59-сон Қонуни,
ЎзР 02.10.2007 й. ЎРҚ-118-сон Қонуни,
ЎзР 19.05.2010 й. ЎРҚ-246-сон Қонуни
I. Умумий қоидалар (1-12-моддалар)
II. Фуқароларнинг соғлиғини ҳуқуқий жиҳатдан
муҳофаза қилиш (13-28-моддалар)
III. Фуқароларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш (29-35-моддалар)
IV. Тиббий экспертиза (36-40-моддалар)
V. Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари (41-43-моддалар)
VI. Якунловчи қоидалар (44-47-моддалар)
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1-модда. Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
2-модда. Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисидаги
қонун ҳужжатларининг асосий вазифалари
3-модда. Фуқаролар соғлиғини сақлашнинг асосий принциплари
4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасидаги ваколатлари
5-модда. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш
вазирлигининг ваколатлари
6-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг
фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасидаги ваколатлари
7-модда. Соғлиқни сақлаш тизими
8-модда. Давлат соғлиқни сақлаш тизими
9-модда. Давлат соғлиқни сақлаш тизимини маблағ билан таъминлаш
10-модда. Соғлиқни сақлашнинг хусусий ва бошқа хил тизимлари
11-модда. Тиббиёт ва фармацевтика фаолиятини лицензиялаш
12-модда. Аҳолининг санитария-эпидемиология
жиҳатидан хотиржамлиги
1-модда. Фуқаролар соғлиғини сақлаш
тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ҳамда бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.
Қорақалпоғистон Республикасида фуқароларнинг соғлиғини сақлаш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатлар Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
Башарти халқаро шартномада фуқароларнинг соғлиғини сақлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларидагидан ўзгача қоидалар белгиланган бўлса, у ҳолда халқаро шартнома қоидалари қўлланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |